ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2009 й. 148-сон "Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2009 й.

N 148



ЯККА ТАРТИБДА ҲАМДА ҚИШЛОҚ

ЖОЙЛАРДА НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА АРЗОН

УЙ-ЖОЙЛАР   ҚУРИЛИШИДА   ҚАТНАШУВЧИ   ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИ - "БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ" АТБ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ

МИЛЛИЙ БАНКИ,  "ИПОТЕКА  БАНК"  АТИБ,  АТ  "ХАЛҚ  БАНКИ",

"АСАКА  БАНК"  АТБ  ВА  "ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК"

АТБ ТОМОНИДАН ИМТИЁЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорларига мувофиқ қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жойлар қурилишини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Юридик шахсларга ўз ходимларининг уй-жой қуриш бўйича меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бошланғич бадалларни тўлашни назарда тутувчи молиявий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ипотека кредитлари бўйича фоизларни ва асосий қарзни тўлаш юзасидан белгиланган тартибда шартномалар тузиш тавсия этилсин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 22-сон, 259-модда.














































Время: 0.1899
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск