язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Беларусь Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида 2008 - 2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь

Республикаси ўртасида 2008 - 2017 йилларга

мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик

ДАСТУРИ


Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси анъанавий иқтисодий шериклар ҳисобланади. Икки мамлакат ҳамкорлиги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида хўжалик алоқаларининг энг муҳим таркибий қисмидир.

Жаҳон хўжалиги глобаллашуви жараёнининг жадал ривожланиши ва шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасидаги иқтисодий муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш зарурати ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар асослари тўғрисида 1991 йил 6 ноябрдаги Шартнома, Ўзбекистон

...