Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2009 й. 165-сон "Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежини "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси тасарруфига ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2009 й.

N 165




ҚЎҚОН ТЕМИР ЙЎЛ КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖИНИ "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР

ЙЎЛЛАРИ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ ТАСАРРУФИГА

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, педагог ва муҳандис-педагогларнинг тажрибасини орттириш, ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Давлат мулки қўмитаси ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига қарашли Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежини 2009/2010 ўқув йилидан бошлаб "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежини белгиланган тартибда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси тасарруфига ўтказиш, коллежнинг моддий бойликларини топшириш ва қабул қилиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий ва ҳуқуқий масалаларни 2009 йил 1 июлгача ҳал этсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси белгиланган тартибда Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежини ўз тасарруфига қабул қилиб олгандан сўнг, уни моддий ва молиявий таъминлашни, ўқувчиларни касбга ўргатишни ва уларда амалий кўникмаларни шакллантиришни амалга оширади;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежига ташкилий, ўқув-услубий ва илмий раҳбарлик қилиш, ўқув таълим ва касб-ҳунар дастурларини бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини олиб боради;

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси ва Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳудудда мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар, битирувчиларни мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштирадилар ва уларнинг иш билан бандлигини мониторингини олиб борадилар.


4. “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежини мукаммал таъмирлаш, ўқув устахоналарини касбга оид жиҳозлар билан бойитиш чора-тадбирларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев














































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск