Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2009 й. 173-сон "Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2009 й.

N 173


РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИДА ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛГАН СИФАТНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ

КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш, уларнинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини 2011 йил 1 январгача жорий этиш тўғрисидаги 2-иловага* мувофиқ таклифларига розилик берилсин.

Махсус ишчи гуруҳга, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек республика корхоналарининг таклифлари асосида ушбу қарорга 2-иловага* ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда 3-иловада* кўрсатилган корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш асосида 2011 йил 1 январгача халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш истиқболига эга бўлган корхоналарнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаш учун Сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳга киритсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Махсус ишчи гуруҳнинг улар юзасидан ижобий қарорлари қабул қилинган минтақавий корхоналар бўйича халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сертификатлаштиришга доир минтақавий тадбирларни тасдиқласинлар.


4. Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари:

икки ҳафта муддатда ушбу қарорга 2-иловага* киритилган корхоналар бўйича халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сертификатлаштиришга доир тармоқ тадбирларини тасдиқласинлар;

халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш амалга оширилиши таҳлилига бағишланган масалаларни Комплексларнинг чораклик мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқсинлар;

бошқарувнинг барча даражаларида иш якунларини чиқаришда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича кўрсаткичлардан раҳбарлар ишларини баҳолаш мезонларидан бири сифатида фойдалансинлар.


5. Белгилансинки:

халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун тегишли малакага эга бўлган маслаҳатчини жалб этиш очиқ танлов асосида амалга оширилади;

халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади;

давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар харид қилиш юзасидан тендер савдолари ўтказишда бошқа тенг шарт-шароитларда устунлик сифатни бошқаришнинг сертификатлаштирилган тизимига эга бўлган мамлакатимиз маҳсулот етказиб берувчиларига берилади.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга ва қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган инвестициялар суммасига камайтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт бўйича божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига лаборатория тадқиқотларида ва маҳсулотларни тестдан ўтказишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва уларга эҳтиёт қисмларни бир ой муддатда, белгиланган тартибда киритсинлар.


8. "Ўзстандарт" агентлиги халқаро сифат стандартларини жорий этган корхоналар реестрининг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ишлаб чиқаришларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича корхоналар тажрибасини ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) 2 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 19 июндаги

173-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 73-модда) 2-банди, 3-бандининг иккинчи-олтинчи хат боши.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 29 августдаги 183-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари)" 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда) 1-илованинг 11-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)" 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарорига илованинг 8-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 297-модда.














































Время: 0.1360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск