язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2009 й. 175-сон "Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2009 й.

N 175



КИОТО ПРОТОКОЛИНИНГ МУСАФФО

РИВОЖЛАНИШ МЕХАНИЗМИ ДОИРАСИДА

"ЎЗТРАНСГАЗ" АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ

КОМПРЕССОР    СТАНЦИЯЛАРИДА    ТАБИИЙ    ГАЗ

СИЗИБ ЧИҚИШИНИ КАМАЙТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш" лойиҳасини амалга ошириш натижасида жаҳон бозорида чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотишдан олинган ажратмалар ҳисобига ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларининг молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТ ТД) ўртасида 2007 йил 14 сентябрда Ўзбекистон ва БМТ ТД ўртасида Минг йиллик тараққиёт мақсадлари углеводород механизмига нисбатан Ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандум имзоланганлиги;

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси, Fortis Bank NV/SA (Бельгия) ва Fortis Intertrust (Нидерландия) компаниялари ўртасида 2008 йил 8 сентябрда Чиқиндилар чиқаришнинг қисқартиришларини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзоланганлиги;

ушбу ҳужжатлар доирасида "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига Яшил инвестициялар схемаларини қўллаган ҳолда Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш" лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилганлиги;

Чиқиндилар чиқаришнинг қисқартиришларини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ сотиладиган чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришлар бирлигининг қиймати 1 тоннаси учун камида 10 еврони ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. БМТ Тараққиёт дастури Минг йиллик тараққиёт мақсадлари Карбон жамғармасининг Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмита иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Мувофиқлаштирувчи қўмитага қуйидаги асосий функциялар юклансин:

Ўзбекистон Республикасида Яшил инвестициялар схемасидан фойдаланиш бўйича устувор йўналишларни белгилаш;

Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар учун ҳар йилги аниқ манзилли дастурларни тасдиқлаш;

Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар мониторингини олиб бориш;

Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги чораклик, йиллик ва якуний ҳисоботларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

Вазирлар Маҳкамасига, БМТ ТД Минг йиллик тараққиёт мақсадлари Карбон жамғармасига ва унинг ваколатли банки (Fortis Bank NV/SA)га Яшил инвестициялар схемаси бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар йилги ҳисоботни тақдим этиш;

Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланиши юзасидан мониторинг олиб бориш.

Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш ҳайрия жамоатчилик жамғармасининг унга Мувофиқлаштирувчи қўмита котибияти функцияларини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурига "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш" лойиҳаси киритилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан БМТ ТД билан Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш битимини имзолаш ваколати берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги уч ой муддатда, БМТ ТД билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикасида Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш тартиби ва тартиботлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар ҳамда Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмитага тасдиқлаш учун киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 23 июндаги

175-сон қарорига

ИЛОВА



БМТ ТД Минг йиллик тараққиёт мақсадлари Карбон

жамғармасининг Яшил инвестициялар схемасини амалга

ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмита

ТАРКИБИ

Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи қўмита раҳбари


лавозимига кўра


-

Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири, Мувофиқлаштирувчи қўмита раҳбарининг ўринбосари

Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Тўлаганов Ш.А.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари


Чуб В.Е.

-

Гидрометеорология хизмати марказининг бошлиғи


Хабиров Р.С.

-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи


Зарипов Б.К.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


келишув бўйича

-

БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги вакили


Абдурахманов У.Д.

-

Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш ҳайрия жамоатчилик жамғармасининг ижро этувчи директори, Мувофиқлаштирувчи қўмита котиби


Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар қўмита таркибига киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 298-модда.