Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Давлат-тижорат Халқ банкининг "Uz-to`lov" тўлов тизими орқали чакана тўловларни амалга ошириш тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.06.2009 й. 1972-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 16.05.2009 й. 15/2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 20 июнда 1972-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2009 йил 16 майдаги

15/2-сонли қарорига

ИЛОВА



Давлат-тижорат Халқ банкининг "Uz-to`lov"

тўлов тизими орқали чакана тўловларни

амалга ошириш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Электрон тўловлар тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда), "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги "Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-1090-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 181-модда) мувофиқ "Uz-to`lov" тўлов тизими (бундан кейинги ўринларда - Тизим) орқали чакана тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


амалиёт пункти - операторнинг тизимдаги автоматлаштирилган иш жойи;


Веб-интерфейс - оператор ёки тўловчи томонидан тўлов реквизитларини киритиш учун мулоқот дарчаси;


идентификатор - оператор тўғрисидаги маълумотларни сақлаш ва уни идентификация қилиш ва амалиёт пунктининг Тизимга уланишини таъминлаш учун фойдаланиладиган қурилма;


махсус ҳисобварақ - тўловчининг банк ҳисобварақларидан фарқланадиган ва уни идентификация қилиш ҳамда нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш учун қўлланиладиган Тизимдаги шахсий ҳисобварағи;


олувчи - товарлар (хизматлар) етказиб берувчи томонидан тўловларни Тизим орқали олувчи;


оператор - тизимда нақд пулларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш вазифаларини бажарувчи моддий-жавобгар шахс;


СМС-хабар - Тизим томонидан шакллантирилган ва тўловнинг амалга оширилиши натижалари бўйича тўловчининг мобиль телефонига узатилган электрон маълумот;


ташқи оператор - Ўзбекистон Республикасининг "Электрон тўловлар тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) мувофиқ ва Давлат-Тижорат Халқ банки (бундан кейинги ўринларда - ДТ Халқ банки) билан тузилган шартнома асосида Тизимга уланган ДТ Халқ банкининг бўлинмаси бўлмаган тижорат банки оператори ёки бошқа юридик шахслар;


чакана тўловлар - аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий, оилавий ёки бошқа мақсадларга фойдаланилган товар (хизматлар) учун истеъмол тўловлари;


чек - амалиёт пункти томонидан тўловчига тақдим қилинадиган ва тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи маълумот ҳужжати;


электрон тўлов - техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш.


2. Тизим чакана тўловларни тўловчилар - жисмоний шахслардан олувчилар фойдасига қабул қилиш ҳамда миллий валютадаги пул ўтказмаларини амалга ошириш учун мўлжалланган.


3. Тизим аҳолидан тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда реал вақт режимида тўловларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва банк тизими билан мувофиқликда ишлашни таъминлайди ҳамда мижозларга ихтиёрий қулай усулда - нақд пул билан, банк картаси билан, оммавий ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи тўлов-маълумот терминаллари (инфокиоскалари) ва терминаллардан фойдаланган ҳолда, ҳисобварақларни масофадан туриб бошқариш тизимлари орқали ҳамда мобиль телефонлар қўллаган ҳолда тўловларни амалга ошириш имконини беради.


4. Тўловларни амалга ошириш схемаси 1-иловада келтирилган.



II. ДТ ХАЛҚ БАНКИ ВА ОЛУВЧИ

ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ


5. Олувчи Тизимга уланиш учун тўловчиларнинг маълумотлар базасига эга бўлиши керак. Тўловчиларнинг маълумотлар базасини Тизим билан ўзаро боғлаш бўйича техник масалалар олувчи ва ДТ Халқ банки дастур яратувчилари томонидан иш жараёнида ҳал этилади.


6. ДТ Халқ банки ва олувчи ўртасида тузилган шартнома тўловларни қабул қилишни амалга ошириш учун асос бўлади.


7. Олувчи фойдасига қабул қилинган тўловлар бўйича воситачилик ҳақи томонларнинг ўзаро келишувига биноан аниқланади ва шартномада акс эттирилади.


8. Тўловни амалга ошириш учун олувчи ва ДТ Халқ банкининг ўзаро шартномасида ўрнатилган воситачилик ҳақидан ташқари, қандайдир қўшимча устама ўрнатилиши ва тўловчидан олиниши ман этилади.


9. Тўловчилар ҳисобини юритишнинг марказлашган базаси ташкил этилгунга қадар, ДТ Халқ банки бўлинмалари ҳар куни тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларига киритиш учун электрон кўринишдаги тўловлар реестрини дастурий равишда шакллантиради ва олувчига тақдим қилади (2-илова).



III. АМАЛИЁТ ПУНКТЛАРИНИНГ

ТИЗИМГА КИРИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Тўловларни қабул қилишнинг шартларидан келиб чиқиб, Тизимга киришнинг турли усуллари кўзда тутилади:

а) Шахсий компьютернинг веб-интерфейси орқали - бу ҳолда кўп функцияли иловалар билан ишлаш, барча керакли хизматлардан фойдаланиш, квитанция ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш мумкин. Бунда Тизим билан уланиш учун қуйидагилар бўлиши зарур:

операторга шахсий логин ва пароль ажратилган ҳолда банкнинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилиши;

банк хавфсизлик хизмати томонидан берилган идентификаторнинг мавжудлиги;

умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғи ёки бошқа алоқа каналлари мавжудлиги.

б) Тўлов терминали орқали - бу ҳолда функциялар тўплами чекланган бўлиб, фақат тўловларни амалга ошириш, чекларни чоп этиш мумкин.

в) Интернетга уланган мобиль телефон орқали - бу ҳолда функциялар тўплами чекланган бўлиб, фақат тўловларни амалга ошириш, чекларни чоп этиш мумкин.


11. ДТ Халқ банкидан бошқа тижорат банклари, шунингдек бошқа юридик шахслар Тизимга уланишлари учун ДТ Халқ банкига ёки унинг тегишли филиалларига 3-иловада келтирилган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари керак.



IV. АҲОЛИДАН ТЎЛОВЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


12. Оператор Тизимга кириш ва иш бошлаши учун аутентификациядан ўтказилади. Операторни аутентификациялаш Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларининг (2008 йил 13 февраль, рўйхат рақами 1767 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 33-модда) 8-банди талабларига мувофиқ амалга оширилади.


13. Тизимда тўловларни қабул қилишнинг учта варианти кўзда тутилган:

а) нақд пул билан;

б) банк картаси ёки депозит ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда;

в) тўловчиларнинг махсус ҳисобварақларидан.


14. Тўловчи электрон тўлов воситалари ва ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи терминаллар имкониятларидан фойдаланиш учун ДТ Халқ банкининг тегишли филиалига мурожаат қилиши ва паспорти, ўз реквизитлари ва олувчининг банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тўловчи дафтарчасини тақдим қилиши керак. Улар асосида банк Тизимда тўловчининг карточкасини ҳамда товарлар (хизматлар) учун тўловларни ва пул ўтказмаларини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақларни очади. Махсус ҳисобварақларни банк филиалларида банк депозит ҳисобварақларидан, шунингдек банк картасидан фойдаланган ҳолда ёки нақд пул киритиш йўли билан бевосита Тизимнинг амалиёт пунктларида тўлдириш мумкин.


15. Тўловларни қабул қилиш учун оператор қуйидагиларни амалга оширади:

а) тўловчидан нақд пулларни (ёки банк картасини) ва тўловчининг дафтарчасини (ёки тўловчининг реквизитларини) қабул қилади;

б) пулларни қайта санайди (ёки банк картаси бўйича терминалда электрон тўловни шакллантиради);

в) Тизимга Веб-интерфейс орқали тўловчининг реквизитларини ҳамда тўлов суммасини киритади ва электрон тўловни тасдиқлайди.


16. Агар тўловчи илгари Тизим хизматларидан фойдаланган ёки махсус ҳисобварақ очган бўлса, унинг реквизитлари Тизимда сақланаётган бўлади. Бу ҳолда тўловчининг дафтарчасини ёки унинг реквизитларини тақдим этиш ҳамда маълумотларни қайтадан киритиш талаб қилинмайди.


17. Оператор томонидан тўлов маълумотлари киритилиши ва унинг тасдиқланиши натижасида Тизимда электрон тўлов шаклланади ва у олувчининг маълумотлар базасида реал вақт режимида акс эттирилади.


18. Тўлов ижобий бажарилганда Тизимда электрон тўловнинг уникал коди билан электрон хабар шаклланади ва у операторнинг Веб-интерфейсида акс эттирилади ҳамда қуйидаги реквизитлар билан чек чоп этилади:

Тизимнинг номи ва логотипи;

операциянинг уникал коди;

операциянинг амалга оширилган санаси ва вақти;

амалиёт пункти рақами;

тўлов нима учун ўтказилганлиги;

олувчининг номи ва унинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи;

тўловчининг реквизитлари (шахсий ҳисобварағи, Ф.И.Ш., манзили ва бошқалар);

тўлов ва банк комиссион хизматлари суммаси.

Чек узоқ сақланиш жараёнида ўзининг реквизитларининг сақланиши талабларига жавоб бериши лозим.

Тўловчининг мобиль телефони рақами бўйича маълумот мавжуд бўлганда, унга қўшимча равишда операция амалга оширилганлиги тўғрисида СМС-хабар юборилиши орқали хабар берилади.

Оператор тўловчига чек бермаган ҳолда қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.


19. Электрон тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига бериладиган чек квитанциялар, талонлар, билетлар ва товарлар (хизматлар) учун тўловни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади.


20. Олувчилар фойдасига тўловларни амалга ошириш учун махсус ҳисобварақлар мавжуд бўлганда, тўловчи ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи терминаллар, ҳисобварақларни масофадан бошқариш тизими ёки мобиль телефон хизматларидан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун тўловчи Тизимга кириш учун махсус ҳисобварақ рақамини ва паролини, кейин тўлов билан боғлиқ товар (хизмат) параметрларини киритади. Бунда олувчининг банк реквизитлари Тизим базасидан (тўловчининг карточкасидан) автоматик тарзда шаклланади. Тўловчи тўлов амалга оширилгандан сўнг ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи терминалдан тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида чек олади ва/ёки операция амалга оширилганлиги тўғрисида СМС-хабар билан хабардор қилинади.


21. Мобиль терминалдан фойдаланувчи операторлар тўловчи жойлашган манзилга бориб, тезкор тўловни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар. Бунда тўлов албатта мобиль терминалдан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилиши ва чек берилишини ташкил этиши лозим.


22. Тизимда тўловларни банк ҳисобварақларидан амалга ошириш имконияти ҳам кўзда тутилган. Бунинг учун тўловчи чакана тўловни амалга ошириш тўғрисидаги аризани расмийлаштиради ва ўрнатилган тартибда, Веб-интерфейс орқали Тизимга киритиш учун ушбу банк ҳисобварағини очган банк филиали бухгалтериясига тақдим этади.


23. Иш куни якунида оператор Амалиёт пунктининг иши тўғрисида ҳисобот чоп этади, ҳисоботнинг умумий айланмасини операциялар чеклари ва нақд пуллар миқдори билан солиштиради ҳамда уни тасдиқлайди.


24. Агар амалиёт пункти банк биносидан ташқарида жойлашган бўлса, нақд пуллар ўрнатилган тартибда инкассация қилинади.


25. Амалиёт пунктининг банк иш куни тўғрисидаги ҳисоботи ва бошланғич ҳужжатлари (чеклар, аризалар, инкассаторга топширилган нақд пуллар тўғрисидаги квитанциялар ва бошқалар) тегишли банк филиалининг бухгалтериясига таққослаш ва сўнгги назорат учун берилади, ва текшириб бўлингандан кейин ўрнатилган тартибда банкнинг кунлик ҳужжатларига тикилади.



V. АМАЛГА ОШИРИЛГАН

ТЎЛОВЛАРНИ БАНКЛАР БАЛАНСИДА

АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


26. "Uz-to`lov" тўлов тизими орқали олувчилар фойдасига тўловларни қабул қилиш улар билан ДТ Халқ банки ўртасидаги шартномаларга асосан амалга оширилади.


27. Барча нобанк ташқи операторлар Тизимда ишлашлари учун ДТ Халқ банки фойдасига гаров суммалари (таъминот)ни киритишлари лозим ва тўловларни ўтказиб берилган гаров суммалари доирасида қабул қилишлари мумкин. Шартнома бекор қилинган ҳолда, ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади ва ўтказилган гаров суммалари қолдиғи операторларга қайтарилади.


28. Тижорат банклари шартномаларда белгиланган муддатларда қабул қилинган тўловлар бўйича маблағларни ДТ Халқ банкига ўтказиб беришлари керак. Банклар томонидан маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган ҳолларда, ДТ Халқ банки ушбу банкларни Тизимдан чиқариш ҳуқуқига эга.


29. ДТ Халқ банки шартномаларда белгиланган тартибда ва муддатларда келиб тушган тўловларни олувчига ўтказиб беришда хизмат учун воситачилик ҳақини ушлаб қолади. Ўз навбатида, ДТ Халқ банки ушлаб қолинган воситачилик ҳақларини Тизимдаги операторларга тақсимлайди.


30. Тизим тўловчиларининг махсус ҳисобварақларидаги маблағлар ДТ Халқ банкининг Бош филиалидаги 22604-баланс ҳисобварақдаги алоҳида шахсий ҳисобварақларда йиғилади. Махсус ҳисобварақлар орқали тўловлар амалга оширилганда ҳисоб-китоблар дастурий равишда ушбу 22604-баланс ҳисобварағи орқали амалга оширилади. Махсус ҳисобварақлар ўртасида маблағларни ўтказиш фақат Тизим ичида, ДТ Халқ банки балансида акс эттирилмаган ҳолда амалга оширилади.


31. Тизимда пул ўтказмалари фақат ДТ Халқ банкининг Амалиёт пунктлари томонидан амалга оширилади. Пул ўтказмалари операциялари учун банкнинг ҳар бир филиалида 19983 ва 29883-баланс ҳисобварақларда алоҳида шахсий ҳисобварақлар очилади. Тизимдаги пул ўтказмалари бўйича қабул қилинган маблағлар ДТ Халқ банкининг Бош филиалидаги 22604-баланс ҳисобварағида йиғилади.


32. Тўловларнинг ҳисоби ва уларнинг тижорат банклари балансида акс эттирилиши Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (2004 йил 13 август, рўйхат рақами N 773-17 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 369-модда) мувофиқ амалга оширилади.



1-§. Амалга оширилган тўловларни

ДТ Халқ банки ва унинг филиаллари

балансида акс эттириш тартиби


33. Тизимда амалга оширилган барча электрон тўловлар автоматик равишда ДТ Халқ банкининг "NCI-bank" автоматлаштирилган банк тизимида акс эттирилади.


34. Филиаллардаги амалиёт пунктлар томонидан (товарлар (хизматлар) ва махсус ҳисобварағини тўлдириш учун) тўловлар қабул қилинганда, дастурий равишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) нақд пул шаклда:

Дебет

10101

ёки

Айланма кассадаги нақд пуллар


10111

Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

б) банк ҳисобварақларидан нақдсиз шаклда:

Дебет

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

(тўловчилардан "Uz-to`lov" тўлов тизимида махсус ҳисобварақларини тўлдириш учун келиб тушган маблағлар ҳисоби учун)

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

в) банк воситачилик ҳақларини ҳисоблаш учун:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

ёки банк учун воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

35. ДТ Халқ банкининг Бош филиалида филиаллар билан ҳисоб-китоблар қилишда, тўловларни қабул қилиш билан параллел равишда дастурий тарзда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

а) қабул қилинган тўловлар суммаси бўйича:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

б) ДТ Халқ банкнинг Бош филиали учун банк воситачилик ҳақлари ҳисобланганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

ёки ДТ Халқ банкнинг Бош филиали учун банк воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

Банкнинг "Uz-to`lov" тўлов тизимидаги ҳисоб-китоблари бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисобварағи

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

в) ДТ Халқ банкнинг филиали учун банк воситачилик ҳақлари ҳисобланганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

ёки ДТ Халқ банкнинг филиали учун банк воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

36. ДТ Халқ банкнинг филиалларида ДТ Халқ банкнинг Бош филиали билан ҳисоб-китобларни бажаришда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир оператор учун очилган алоҳида ҳисобварақлар бўйича филиалнинг ички вакиллик ҳисобварақлари орқали)

37. ДТ Халқ банкнинг Бош филиалидаги 29883-баланс ҳисобварағида жамланган маблағлар, олувчилар билан тузилган шартномалар шартларига мувофиқ, тўловларнинг электрон реестрларига асосан олувчиларга қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказиб берилади:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит


Олувчиларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари

38. Тизимда тўловчиларнинг махсус ҳисобварақларини тўлдиришда ва улар орқали тўловларни амалга оширишда, ДТ Халқ банкининг Бош филиалида дастурий равишда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

а) тўлов қабул қилган ДТ Халқ банкининг филиали бўйича махсус ҳисобварақлар тўлдирилганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли

("Uz-to`lov" тўлов тизимида тўловчиларнинг маблағлари ҳисоби учун)

б) махсус ҳисобварақлардан товарлар (хизматлар) учун тўлов амалга оширилганда:

Дебет

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли

("Uz-to`lov" тўлов тизимида тўловчиларнинг маблағлари ҳисоби учун)

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

в) ДТ Халқ банкининг Бош филиали фойдасига воситачилик ҳақлари ҳисобланганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир олувчи учун алоҳида)

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

ёки ДТ Халқ банкининг Бош филиали фойдасига воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

г) ДТ Халқ банкининг филиали фойдасига воситачилик ҳақлари ҳисобланганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир олувчи учун алоҳида)

Кредит

29883

Банкнинг "Uz-to`lov" тўлов тизимидаги ҳисоб-китоблари бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисобварағи

ёки ДТ Халқ банкининг филиали фойдасига воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

39. Тизим орқали миллий валютадаги пул ўтказмаларини амалга оширишда дастурий равишда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

а) ижро учун тўлов қабул қилган ДТ Халқ банкининг филиалида:

Дебет

10101

ёки

Айланма кассадаги нақд пуллар


10111

Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

ва

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

б) пул ўтказмасини тўлаган ДТ Халқ банкининг филиалида:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

10101

ёки

Айланма кассадаги нақд пуллар


10111

Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар

ва

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

в) пул ўтказмалари бўйича қабул қилинган маблағлар автоматик равишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан ДТ Халқ банкининг Бош филиалида йиғилади:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли

("Uz-to`lov" тўлов тизимида тўловчиларнинг маблағлари ҳисоби учун)

г) ДТ Халқ банкининг Бош филиалида, пул ўтказмасини тўлаб берган ДТ Халқ банкининг филиалига маблағни қоплаб берганда:

Дебет

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли

("Uz-to`lov" тўлов тизимида тўловчиларнинг маблағлари ҳисоби учун)

Кредит

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (филиалларнинг ички вакиллик ҳисобварақлари орқали)

40. ДТ Халқ банкининг Бош филиалида воситачилик ҳақларини тақсимлашда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

а) олувчилардан маблағлар келиб тушганда:

Дебет


Олувчиларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари

Кредит

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир олувчи учун алоҳида)

б) ДТ Халқ банкининг филиаллари бўйича даромадлар тақсимланганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (филиалларнинг ички вакиллик ҳисобварақлари орқали)


2-§. Амалга оширилган тўловларнинг

бошқа банклар ва уларнинг филиаллари

балансида акс эттириш тартиби


41. Тижорат банкларининг филиалларида амалиёт пунктлари томонидан тўловларни қабул қилишда (товарлар (хизматлар) ва махсус ҳисобварақларни тўлдириш учун) қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

а) нақд пул шаклда:

Кредит

10101

ёки

Айланма кассадаги нақд пуллар


10111

Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

б) банк ҳисобварақларидан нақдсиз шаклда:

Дебет

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

(тўловчилардан "Uz-to`lov" тўлов тизимида махсус ҳисобварақларини тўлдириш учун келиб тушган маблағлар ҳисоби учун)

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

в) банк воситачилик ҳақларини ҳисоблашда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

ёки банк фойдасига воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

42. Банк филиалларида Бош филиал билан ҳисоб-китобларни бажаришда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (филиалларнинг ички вакиллик ҳисобварақлари орқали)

43. Банклар қабул қилинган тўловлар бўйича маблағларни шартномаларда белгиланган муддатларда ДТ Халқ банки фойдасига ўтказиб бориши керак. Тўловларнинг электрон реестрига мувофиқ ДТ Халқ банки билан ҳисоб-китобларда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) амалга оширилган тўловлар бўйича маблағлар йиғилганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир оператор учун алоҳида)

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

б) йиғилган тўловлар суммаси ДТ Халқ банки фойдасига ўтказилганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали)

44. Тўловчиларнинг махсус ҳисобварақларини тўлдириш 41-бандга мувофиқ амалга оширилади. Бунда ДТ Халқ банкида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли

("Uz-to`lov" тўлов тизимида тўловчиларнинг маблағлари ҳисоби учун)

45. ДТ Халқ банкида тўловларни амалга оширишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) товарлар (хизматлар) бўйича қабул қилинган тўловлар суммасига:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

б) махсус ҳисобварақлардан товарлар (хизматлар) учун тўловлар тўланганда:

Дебет

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли

("Uz-to`lov" тўлов тизимида тўловчиларнинг маблағлари ҳисоби учун)

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

в) ДТ Халқ банки фойдасига банк воситачилик ҳақлари ҳисобланганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир олувчи учун алоҳида)

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

ёки ДТ Халқ банки фойдасига банк воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

г) ташқи оператор фойдасига воситачилик ҳақлари ҳисобланганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир олувчи учун алоҳида)

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

ёки ташқи оператор фойдасига воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

46. Шартномаларда белгиланган муддатларда ДТ Халқ банкидан ташқи операторлар фойдасига воситачилик ҳақлари учун маблағлар келиб тушади. Ўз навбатида, Бош филиал келиб тушган мазкур маблағларни филиаллар ўртасида тақсимлайди. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) ДТ Халқ банкидан маблағлар келиб тушганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар (ДТ Халқ банкининг вакиллик ҳисобварағи орқали)

б) маблағлар филиаллар бўйича тақсимланганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (филиалларнинг ички вакиллик ҳисобварағи орқали)


3-§. Нобанк ташқи операторлар томонидан

амалга оширилган тўловларни ДТ Халқ

банки балансида акс эттириш тартиби


47. Маблағларни ДТ Халқ банкига ўтказиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан амалга оширилади:

Дебет


Нобанк ташқи операторларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари

Кредит

22696

Бошқа депозит мажбуриятлари ("Uz-to`lov" тўлов тизимида нобанк ташқи операторларнинг маблағлари ҳисобини юритиш учун)

48. Нобанк ташқи операторлар томонидан махсус ҳисобварақлар тўлдирилганда, ДТ Халқ банкида қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет

22696

Бошқа депозит мажбуриятлари ("Uz-to`lov" тўлов тизимида нобанк ташқи операторларнинг маблағлари ҳисобини юритиш учун)

Кредит

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли

("Uz-to`lov" тўлов тизимида тўловчиларнинг маблағлари ҳисоби учун)

49. Нобанк ташқи операторлар орқали тўловлар амалга оширилганда, шу жумладан, махсус ҳисобварақлардан ҳам, ДТ Халқ банкида қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

а) қабул қилинган тўловлар суммасига:

Дебет

22696

Бошқа депозит мажбуриятлари ("Uz-to`lov" тўлов тизимидаги нобанк ташқи операторларнинг маблағлари ҳисоби учун)

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

б) махсус ҳисобварақлардан товарлар (хизматлар) бўйича тўловлар амалга оширилганда:

Дебет

22604

Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли

("Uz-to`lov" тўлов тизимида тўловчиларнинг маблағлари ҳисоби учун)

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

в) ДТ Халқ банки фойдасига банк воситачилик ҳақлари ҳисобланганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир олувчи учун алоҳида)

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

ёки ДТ Халқ банки фойдасига воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

45294

Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар ("Uz-to`lov" тўлов тизимида операциялар бўйича олинган даромадлар ҳисобини юритиш учун)

г) нобанк ташқи операторлар фойдасига воситачилик ҳақлари ҳисобланганда:

Дебет

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир олувчи учун алоҳида)

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

ёки нобанк ташқи оператор фойдасига воситачилик ҳақлари олинганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

50. ДТ Халқ банки шартномаларда келишилган муддатларда нобанк ташқи операторларнинг воситачилик ҳақларини тўлайди. Бу учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) ДТ Халқ банкига олувчилардан маблағлар келиб тушганда:

Дебет


Олувчиларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари

Кредит

19983

"Uz-to`lov" тўлов тизимида олиниши лозим бўлган маблағлар (ҳар бир олувчи учун алоҳида)

б) нобанк ташқи операторларга даромадлар тўланганда:

Дебет

29883

"Uz-to`lov" тўлов тизимида тўланиши лозим бўлган маблағлар

Кредит


Нобанк ташқи операторларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари

51. Тизимда амалга оширилган тўловлар бўйича олинган даромадлар ҳисоби банк балансида ҳар бир филиал бўйича алоҳида 45294 - баланс ҳисобварағида, харажатлар ҳисоби эса харажатлар турига қараб тегишли ҳисобварақларда юритилади.



VI. ТИЗИМДАГИ ҲИСОБОТЛАР


52. Тизимда тезкор мониторингни юритиш ва тўловчилар ҳамда олувчилар учун ҳисоботлар тақдим этиш учун амалиёт пунктлари, туманлар, вилоятлар, бутун республика бўйича, шунингдек олувчилари қирқимидаги ҳисобот шаклларидан фойдаланилади (4-илова).





Низомга

1-ИЛОВА






Низомга

2-ИЛОВА


200__ й. _______________ да тўловлар давр

РЕЕСТРИ

N

Операциянинг уникал коди

Тўловчининг реквизитлари

Тўлов суммаси

Товар (хизмат) номи

Операция амалга оширилган сана

Операция амалга оширилган вақт

1.







2.







3.







4.







5.







6.







Жами








Низомга

3-ИЛОВА


Юридик шахснинг бланкида


"____" __________ N ______

Ўзбекистон Республикаси ДТ Халқ банкининг

________________________________

департаменти (бошқармаси, бўлими)га

100096, Тошкент ш., Қатартол к., 6 уй

(бўлинманинг вилоят ва тумандаги адреси)


"Uz-to`lov" тўлов тизимига

уланишга рухсат бериш учун

АРИЗА



Юридик шахснинг номи:


Тўлиқ __________________________________________________________


қисқартирилган _________________________________________________


Юридик шахснинг жойлашган манзили ____________________________

________________________________________________________________


Юридик шахснинг почта адреси __________________________________

________________________________________________________________


Давлат рўйхатидан ўтган санаси __________________________________

________________________________________________________________


Телефон номери _________________________________________________


Факс номери ____________________________________________________


Электрон почта адреси ___________________________________________


Банк реквизитлари ______________________________________________


Бизга ДТ Халқ банкининг "Uz-to`lov" тўлов тизимига уланишга рухсат беришингизни сўраймиз.


Иловалар: Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси, инкассация шартномаси нусхаси, бинодан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари.



Раҳбар                                                                               (Ф.И.Ш.)







Низомга

4-ИЛОВА


200__й. ______________ да

"Uz-to`lov" тўлов тизими орқали

тўловларни қабул қилиш бўйича

МАЪЛУМОТ

(амалиёт пунктлари қирқимида)

N

Амалиёт пункти номери

Кирим, жумладан

Тўловлар суммаси

Олинган даромад

нақд пулда

нақд пулсиз

1.






2.






3.






4.










Банк бўйича жами





Тизим бўйича жами






200__й. ______________ да

"Uz-to`lov" тўлов тизими орқали

тўловларни қабул қилиш бўйича

МАЪЛУМОТ

(олувчилар қирқимида)

N

Олувчилар номи

Қабул қилинган тўловлар

Тўлаб берилган сумма

жами

олинган даромад

1.





2.





3.





4.









Жами





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 301-модда.













































Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск