язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ турлари/ Молия вазирлигининг 50-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-19-сон "Пахта толаси ва линтни экспортга ва республика корхоналарига реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 01.05.2009 й. Қарори (АВ томонидан 26.06.2009 й. 1974-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.06.2009 й.

N 1974

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.05.2009 й.

N 50


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

01.05.2009 й.

N 2009-19


ҚАРОРИ



Пахта толаси ва линтни экспортга ва республика

корхоналарига реализация қилишда қўшилган қиймат

солиғини ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 6 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-330-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 138-модда) ва 2006 йил 29 августдаги "Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида"ги ПҚ-456-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 36-сон, 359-модда) қарорларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пахта толаси ва линтни экспортга ва республика корхоналарига реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитасининг 2006 йил 12 майдаги 44 ва 2006-26-сон "Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали республика корхоналарига сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2006 йил 15 июнь, рўйхат рақами 1583 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 24-сон, 222-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитасининг 2006 йил 7 декабрда 99 ва 2006-48-сон "Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали республика корхоналарига сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (2006 йил 25 декабрь, рўйхат рақами 1583-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 51-52-сон, 521-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                            Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                   Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 307-модда.