язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро битимларини тузиш, ижро этишнинг қонуний асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2009 й. 179-сон "Атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2009 й.

N 179



АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ТИНЧЛИК

ЙЎЛИДА ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига мувофиқ, шунингдек атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги 1994 йил 8 октябрдаги шартнома билан боғлиқ бўлган кафолатларни қўллаш тўғрисидаги Битим ҳамда Битимга 1998 йил 22 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Қўшимча протокол бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Атом энергияси бўйича Европа Ҳамжамияти (Евратом) ўртасида атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида 2003 йил 6 октябрда Брюссель шаҳрида имзоланган Битим бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.


2. Атом энергияси бўйича халқаро агентликка (МАГАТЭ) ва Евратомга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборотлар тайёрлаш ва уларни (баёнот, ҳисоботлар, хабарномалар, ҳисоботларга қўшимча ва тушунтиришлар) тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги МАГАТЭ ва Евратомни Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Битимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланганлиги тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 27-сон, 314-модда.