ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2009 й. ПФ-4118-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш ҳақида" 1997 йил 23 январдаги ПФ-1701-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
07.07.2009 й.
N ПФ-4118
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ
АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА"
1997 ЙИЛ 23 ЯНВАРДАГИ ПФ-1701-СОН
ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Бадиий академияси таркибидаги Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига ўтказилганлиги муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш ҳақида" 1997 йил 23 январдаги ПФ-1701-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 28-сон, 323-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 7-сон, 242-модда