язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш/ Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.07.2009 й. 200-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 15 июлдаги

200-сон қарорига

1-ИЛОВА


Давлат даромадига ўтказиладиган

мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки

йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, баҳолаш ва сотиш, шунингдек уни йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом давлат даромадига ўтказиладиган:

жиноий ишлар бўйича суд қарорлари асосида мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорлари асосида мол-мулкнинг ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;

жиноят ишлари бўйича суд қарорлари асосида суриштирув, дастлабки тергов ёки суд давомида мулкий ундирувларни таъминлаш мақсадида банд қилиб қўйилган мол-мулкнинг давлатга етказилган зарарни қоплашга йўналтириладиган қисмига;

ишни тўхтатишда тергов органларининг қарорлари асосида мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;

божхона органлари қарорлари асосида экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилаётган қисмига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган, унинг ҳудуди орқали ташилаётган (халқаро транзитдан ташқари), акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;

солиқ органлари қарорлари асосида акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари қарорлари асосида акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга татбиқ этилади.



II. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мол-мулкни (кейинги ўринларда мол-мулк деб юритилади) олиб қўйиш ваколатли орган мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширилади.


4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) тузилган вақти ва жойи;

б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;

д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;

е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар). Қимматли қоғозларни олиб қўйишда олиб қўйилган қимматли қоғозларнинг умумий миқдори, уларнинг тури ва қимматли қоғозларнинг эмитенти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан, ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.

Ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисидаги протокол тўғри тузилганлиги, шунингдек унда ушбу бандда назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилиши учун жавобгар бўлади.


5. Мол-мулк олиб қўйилгандан кейин ваколатли орган мансабдор шахси томонидан бир сутка муддатда мол-мулкни сақлаш учун жойлаштириш масаласи ҳал қилинади.

Бунда, олиб қўйилган мол-мулк, қоидага кўра, сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади)нинг ҳудудий бошқармалари мол-мулкни сотиш бўйича хизматлар кўрсатишга белгиланган тартибда шартномалар тузган ва мол-мулкни сақлаш учун тегишли жойларга эга бўлган савдо ташкилотларига берилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, ҳар қандай турдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлардан (олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлар - палладий, иридий, родий, рутений, осмий), қайта ишланмаган ва қайта ишланган табиий қимматбаҳо тошлардан (олмослар, бриллиантлар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, шунингдек табиий марварид), ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган олиб қўйилган заргарлик маҳсулотларини, таркибида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, табиий марваридлар мавжуд бўлган маҳсулотларни (кейинги ўринларда қимматбаҳо металлар ва тошлар деб аталади) сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига берилади. Сақлаш учун махсус шарт-шароитларни талаб қиладиган бошқа мол-мулк (автотранспорт воситаси, дори воситалари ва ҳоказолар) сақлаш учун бинолар, майдончалар ва омборларга жойлаштирилиши мумкин:

сақлаш учун масъул шахс белгиланган ҳолда ваколатли органнинг;

мол-мулкни масъулиятли сақлашнинг белгиланган нормаларига мувофиқ бўлган махсус омбор бинолари, асбоб-ускуналар ва шарт-шароитларга эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг бинолари, майдончалари, омборларига жойлаштирилиши мумкин.

Миллий ёки хорижий валютадаги олиб қўйилган нақд пул маблағлари (ашёвий далиллар сифатида эътироф этилган пул маблағлари бундан истисно) уларни олиб қўйган органнинг миллий ёки хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун уч кун муддатда банкка топширилиши керак. Бунда кўрсатиб ўтилган талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларидан пул маблағлари фақат Туман (шаҳар) бюроси тегишли бўлимларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказиш учун, шунингдек мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган ҳолларда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни эгаларига қайтариш учун ҳисобдан чиқарилади.

Мол-мулкни сақлаш учун масъул бўлган шахслар (ташкилотлар) уни сақлаш шартларига риоя этишга ва тегишли шарт-шароитларни таъминлашга мажбурдирлар ҳамда мол-мулкнинг бузилиши, шикастланиши, ўзлаштирилиши, камомади, яширилиши ва йўқ қилиниши учун тўлиқ моддий жавобгар бўладилар ва бошқача жавобгарликка тортиладилар.

Сақлаш учун қабул қилиш-топшириш тўғрисида ваколатли орган масъул мансабдор шахсининг ҳамда мол-мулкни сақлашга қабул қилган шахснинг имзолари билан тасдиқланган уч нусхадаги мол-мулк рўйхати билан далолатнома расмийлаштирилади.

Мол-мулкни сақлаш учун қабул қилиб олган шахс мол-мулк ўзлаштирилиши, камомади, яширилиши, йўқ қилиниши ёки унга шикаст етказилганлиги учун жавобгарлик, шу жумладан, жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади, бу ҳақда қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатномада мол-мулкни сақлаш учун қабул қилиб олган шахснинг имзоси қўйилган ёзув қайд этилади.

Мол-мулк сақлашга топширилгунгача унинг сақланиши учун масъулият мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси зиммасига юкланади.


6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида мансабдор шахс уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчи ташкилотни тайинлайди, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Мажбурий сертификатланиши керак бўлган (этил, озиқ-овқат спирти, алкоголли маҳсулотлар, пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари бундан мустасно) ва улар бўйича мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган олиб қўйилган маҳсулотлар бўйича ушбу маҳсулотни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан уни сертификатлаштириш ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олиш учун сертификатлаштириш органига буюртманома берилади.

Тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш барча зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади. Бошқа турдаги мол-мулкларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати қонун ҳужжатларида белгиланади.

Этил (озиқ-овқат) спирти, алкоголли маҳсулотлар, пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчаларига нисбатан олиб қўйган органнинг мансабдор шахси томонидан кўрсатиб ўтилган товарларни идентификациялаш ва ўзига хос хоссаларини аниқлаш учун экспертиза тайинланади.

Эксперт ваколатли органнинг мансабдор шахси ва мол-мулкнинг эгаси иштирокида, у бўлмаган тақдирда эса - холис гувоҳлар иштирокида танлаб олиш нормаларига мувофиқ белгиланган тартибда синов учун бўлак ва намуналар олади, бу ҳақда тегишли олиб қўйиш далолатномаси тузилади, унда олинган бўлак ва намуналарнинг сони ва алоҳида белгилари кўрсатилади. Ушбу далолатнома мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиш тўғрисида қарор чиқаришда ҳисобга олинади.

Ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган мол-мулк бўйича экспертиза, шунингдек чиқиндилар ва идишларнинг ишлаб чиқаришда ёки иккиламчи қайта ишлашда фойдаланиш учун яроқлилиги юзасидан ҳам ўтказилади.

Олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган материаллар ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан асиллик даражасини текшириш учун ихтисослаштирилган лабораторияларга юборилади. Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлардаги Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамға изларининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига (кейинги ўринларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) техник экспертизадан ўтказишга юборилади. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ўтказилган техник экспертиза учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда асиллик даражаси тўлови ундирилади. Зарур ҳолларда, Асиллик даражасини белгилаш палатаси қимматбаҳо металлардан ясалган тамға босилиши лозим бўлган заргарлик ва бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ўн кун муддатда асиллик даражаси тўлови ундирмасдан тамғалайди.

7. Экспертиза мол-мулкнинг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бунга ваколати бўлган ташкилотлар (стандартлаштириш органи ёки унинг томонидан аккредитация қилинган ташкилотлар, лабораториялар, санитария-эпидемиология органлари, ихтисослаштирилган эксперт ташкилотлар ва бошқа муассасалар) (кейинги ўринларда экспертиза органи деб аталади) томонидан ўтказилади. Экспертиза натижалари тўғрисида экспертиза органи уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса - бир сутка мобайнида мол-мулкни олиб қўйган органга ёзма хулоса тақдим этади.

Эксперт ўз хулосасида тегишли лаборатория-техник тадқиқотлар давомида яроқсиз ҳолга келган ёки қайтарилган намуналар ва бўлакларнинг сонини кўрсатиши шарт.

Уч кун муддатда экспертиза ўтказиш мумкин бўлмаган, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарларнинг айрим турлари, тез бузиладиган товарлардан ташқари:

этил спирти (озиқ-овқат спирти), алкоголли маҳсулотлар ва пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек озиқ-овқат товарлари ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

товарларнинг бошқа турлари бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда экспертизадан ўтказилади.


8. Мол-мулкни олиб қўйган орган (мансабдор шахс) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган муддат мобайнида баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб этади, ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Терговга қадар текширув суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни баҳолашда молия органлари вакиллари мажбурий тартибда қатнашадилар.

Кўчар мулкни олиб қўйган мансабдор шахслар автомототранспорт воситаларидан ташқари уни фақат, агар алоҳида олиб қўйилган мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ортиқ бўлмаса, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган тақдирда баҳоловчи ташкилотни жалб этмасдан мустақил баҳолаши мумкин.

Мол-мулкни баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш кунида амал қилган нархлар бўйича ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида амалга оширилади. Божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги муносабати билан олиб қўйилган автомототранспорт воситасини баҳолашда унинг қиймати божхона қийматидан келиб чиқиб, бироқ "эркин муомала учун чиқариш" божхона режимида божхона чегараси орқали ўтганда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан кам бўлмаган қийматдан келиб чиқиб белгиланади.

Контрафакт асарлар ва турдош ҳуқуқлар объектларини баҳолашда уларнинг қиймати шунга ўхшаш лицензион (ноконтрафакт) асар ёки турдош ҳуқуқлар объектининг ўртача қийматидан келиб чиқиб белгиланади.

Ўзига хос хоссаларга эга бўлган мол-мулкни баҳолашда тегишли ташкилотларнинг вакиллари ҳам мутахассислар сифатида жалб қилинади. Мутахассис ваколатли органнинг мансабдор шахси чақириғи бўйича келиши, қўйилган масалалар бўйича холисона ёзма хулоса бериши, ўзи томонидан бажариладиган хатти-ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши шарт.

Баҳоловчи ташкилот баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида белгиланган қонунчилик шаклида уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса - бир кун мобайнида ҳисобот тақдим этади. Мол-мулкни баҳолаш ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан амалга оширилганда у томонидан кўрсатилган муддатда мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади.

Агар баҳоланадиган мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари ва ундан ортиқ миқдорига тенг бўлса ушбу мол-мулкни олиб қўйган органнинг мансабдор шахси олиб қўйилган мол-мулкнинг ҳар бир турини расмга (имкони бўлса видео суратга) олади ва уларни мол-мулк олиб қўйилиши тўғрисидаги баённомага тиркаб қўяди.

Олиб қўйилган мол-мулк ваколатли органнинг мансабдор шахслари томонидан баҳоланиши бўйича йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


9. Эксперт, баҳоловчи ташкилот, шунингдек бошқа мутахассислар ўзлари берган хулосанинг ишончлилиги ва холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ моддий ва бошқача тарзда жавобгар бўладилар.

10. Олиб қўйилган мол-мулкни ва материаллар судга берилгунига қадар унинг ҳаракатини ҳисобга олиш уни олиб қўйган орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.

Солиқ органлари давлат даромадига ўтказилиши керак бўлган, унга нисбатан олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган мол-мулк ҳисобини олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва тошларни алоҳида сатрда ажратган ҳолда уни сотишдан пул маблағлари тушишигача ёки мол-мулк йўқ қилиб ташлангунгача юритадилар.

Экспертиза органлари истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқлилиги ёки яроқсизлиги юзасидан хулоса берилган давлат даромадига ўтказиладиган ёки йўқ қилиб ташланадиган мол-мулк (турлари бўйича) ҳажмлари ва қийматининг ҳисобини юритадилар.


11. Олиб қўйиш санасида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараварига тенг ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйган орган мол-мулк олинган ҳудуддаги тегишли туман (шаҳар) прокурорига дарҳол махсус билдиришнома юбориши шарт.

Ҳар бир бундай ҳолат бўйича прокуратура органлари узил-кесил қарор қабул қилингунгача ва мол-мулк давлат даромадига ўтказилгунгача назорат юритадилар.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараварига тенг ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйиш ва уни давлат даромадига ўтказишнинг ягона ҳисобини прокуратура органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланган тартибда юритадилар.


III. МОЛ-МУЛКНИ ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИШ

ЁКИ УНИ ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисидаги материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли судга ёки органга (мансабдор шахсга) берилиши керак. Материалларга қуйидагилар илова қилинади:

мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисидаги протокол;

мол-мулкни сақлаш учун қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси;

автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкини давлат даромадига ўтказишда - кўздан кечириб чиқиш далолатномаси. 20 ва ундан кўп йил фойдаланилган автомототранспорт воситасини кўздан кечириш далолатномасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органининг автомототранспорт воситасининг фойдаланишга яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади;

экспертиза ўтказиш учун бўлаклар ва намуналар олиш тўғрисидаги далолатнома;

мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқлилиги ёки яроқсизлиги юзасидан экспертнинг хулосаси, мажбурий сертификатланиши керак бўлган маҳсулотга мувофиқлик сертификати, шунингдек ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ экспертнинг хулосаси;

мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги хулоса ёки мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги далолатнома.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари ва ундан ортиқ миқдорига тенг бўлган суммадаги мол-мулк бўйича қўшимча равишда суратга олиш материаллари, мавжуд бўлганда эса видеосуратга олиш материаллари илова қилинади.

13. Қуйидагилар мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши керак:

этил спирти (озиқ-овқат спирти), алкоголли маҳсулотлар ва пиво;

тамаки маҳсулотлари;

дори воситалари ва тиббий буюмлар;

озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари;

экспертиза хулосасига кўра бевосита истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсиз деб тан олинган озиқ-овқат товарлари ва бошқа товарлар;

мажбурий сертификатланиши керак бўлган, сертификатлаш органининг хулосаси билан стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмас деб эътироф этилган маҳсулотлар;

асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхалари, улар ҳуқуқ эгасининг илтимоси бўйича уларга берилган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек контрафакт асарлар ва турдош ҳуқуқлар объектларини тайёрлаш ва такрорлаш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналар.

Экспертиза хулосасига кўра, бевосита истеъмол учун яроқсиз бўлган ҳамда ишлаб чиқаришда ва иккиламчи қайта ишлашда фойдаланиш учун яроқли деб эътироф этилган озиқ-овқат товарлари кейинчалик қайта ишлаш ёки фойдаланиш учун тўлов эвазига тегишли корхоналарга берилади.

20 ва ундан кўп йил фойдаланилган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари томонидан фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган автомототранспорт воситалари ҳақ тўлаш эвазига утилизация ташкилотларига ёки иккиламчи хомашёни қайта ишлаш ташкилотларига (металл парчалари нархида) топширилади. Бир вақтнинг ўзида, ушбу автомототранспорт воситаларининг давлат рўйхатига олинган рақам белгилари ва рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳномаларини белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларига топшириш ҳақида қарор қабул қилинади.

14. Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган суд ёки бошқа орган ўз қарорида экспертизани ўтказишда (сертификатлашда) олинган ва қайтарилган бўлаклар ва намуналар сонини кўрсатган ҳолда давлат даромадига ўтказиладиган ёки йўқ қилинадиган мол-мулкнинг қиймати ва миқдорини кўрсатади.

Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган суд ёки орган ўзи чиқарган тегишли қарор кучга киргандан сўнг кейинги кундан кечикмай ижро ҳужжатини ижро этиш учун тегишли Туман (шаҳар) бюросининг бўлимига юборади.

Ваколатли органнинг кучга кирган қарори, шунингдек мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги кучга кирган суд қарори асосида суд томонидан бериладиган ижро варақаси ижро ҳужжати ҳисобланади.

Суд ёки органнинг (мансабдор шахснинг) ижро ҳужжатига ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган, ижрони юритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар илова қилинади.



IV. МОЛ-МУЛКНИ ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАРНИ

БАЖАРИШ ВА УЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ТАРТИБИ


15. Давлат ижрочиси суднинг ёки уни берган бошқа ваколатли органнинг ижро ҳужжатини бажариш учун қабул қилиб олиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ унга ижро ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида ижро иши қўзғаш тўғрисидаги масалани ҳал этиши керак.

Ижро ҳужжати қабул қилингандан кейин давлат ижрочиси ижро ҳужжатининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади, шу жумладан, ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган илова қилинадиган материаллар мавжудлигини текширади.

Ижро ҳужжати қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, шу жумладан, ижро ҳужжатига илова қилинадиган материаллар мавжуд бўлмаганда ёки улар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, давлат ижрочиси ўз қарори билан ижро ҳужжатини қўйилган талабларни бартараф этиш учун қайтаради.

Ижро иши қўзғатилгандан кейин давлат ижрочиси ўзида сақланаётган мол-мулк рўйхатини тузади, ушбу мол-мулк шу пайтдан бошлаб унинг ихтиёрига ўтади.

Мол-мулк рўйхати тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатнома давлат ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйган органнинг мансабдор шахси, шунингдек мол-мулкнинг сақланиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан имзоланади.

Рўйхатга олиш давомида мол-мулкни ўзлаштириш, унинг камомади, уни яшириш, йўқ қилиш, унга шикаст етказиш ҳолатлари, мол-мулк номи, миқдори, сифати, қиймат кўрсаткичларида, шунингдек олиб қўйиш тўғрисидаги далолатномада, экспертнинг хулосасида, баҳолаш тўғрисидаги хулосада ва мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги далолатномада ва сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган фарқлар аниқланган тақдирда давлат ижрочиси бу ҳақда гувоҳлар иштирокида уч нусхада далолатнома тузади ва кейинги кундан кечикмай, далолатноманинг бир нусхаси илова қилинган ижро ҳужжати нусхасини аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда судга ёки уни берган ваколатли органга юборади. Бир вақтнинг ўзида, давлат ижрочиси давлат ижрочиси жойлашган жойдаги тегишли туман (шаҳар) прокурорига айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш учун далолатноманинг иккинчи нусхаси илова қилинган махсус билдиришномани юборади.

Давлат ижрочиси тасарруфига ўтадиган қимматбаҳо металлар ва тошларнинг рўйхатини тузишда, қимматбаҳо металлар ва тошларни давлат ижрочисига топшириш санасида уларнинг қиймати қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган шкала бўйича ички бозорда олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва тошлар қиймати ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Қайта баҳолаш давлат ижрочилари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси, солиқ ва молия органлари вакилларининг мажбурий иштирокида қимматбаҳо буюмлар қийматини қайта баҳолаш далолатномасини тузган ҳолда ўн кун муддатда амалга оширилади. Давлат ижрочиси қайта баҳоланган қийматдан қимматбаҳо металлар ва тошларни сотиш юзасидан шартномалар тузиш учун фойдаланади.

16. Давлат ижрочиси ижро ҳужжати бажарилгунга қадар мол-мулк (қимматбаҳо металлар ва тошлардан ташқари) сақланадиган жойни ўзгартиришга ҳақлидир. Бунда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади, далолатнома суд ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйган органнинг мансабдор шахси, мол-мулк сақланиши учун жавобгар бўлган шахс, шунингдек мол-мулк сақланиши учун жавобгар этиб янгидан тайинланган шахс томонидан имзоланади.

17. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш, автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкдан ташқари, шартнома-воситачилик асосида ёхуд кимошди савдоси шартларида амалга оширилади.

Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ихтисослаштирилган очиқ кимошди савдоларида сотилади.

18. Мол-мулкни сотиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган танлов асосида савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари бозор ва савдо мажмуаларда савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашади.

Захираларни шакллантириш учун бериладиган озиқ-овқат товарларини сақлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорлари асосида танлов асосида белгиланадиган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Савдо ташкилотларини аниқлашда уларнинг ихтисослашуви, жойлашган жойи ва истеъмолчи учун бориш осон бўлиши (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқалар), тегишли омборхона бинолари ва ускуналарнинг мавжудлиги, аввалги фаолиятида белгиланган савдо фаолияти қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги ва бошқалар ҳисобга олинади.

Мол-мулкни сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар ушбу савдо ташкилотлари билан Бюронинг ҳудудий бошқармалари томонидан тузилади.

Мол-мулкни сотиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур шартнома шартларига риоя этиш ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилишига йўл қўйилмаганлиги ҳам ҳисобга олинади.

Сотилиши учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) ёхуд сотиш ёки сақлаш учун махсус шарт-шароитлар талаб қилинадиган мол-мулкнинг айрим турлари (қимматбаҳо металлар ва тошлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, бошқа нефть маҳсулотлари ва ҳоказолар) Бюронинг ҳудудий бошқармаси билан тузилган шартнома асосида танлов ўтказилмасдан сотиш учун тегишли ташкилотларга берилиши мумкин.

Истисно ҳолларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулк сотилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича давлат органларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш учун уларга текин берилиши мумкин.


19. Сотиладиган мол-мулк ижро ишини юритувчи давлат ижрочилари томонидан товарга илова қилинадиган юкхати билан биргаликда савдо ташкилотларига берилади. Ижро ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун мол-мулк унинг миқдоридан, ҳажмидан ва тез сотилиши имкониятларидан келиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида сотиш учун бир нечта савдо ташкилотларига берилиши мумкин.

Савдо ташкилотларига мол-мулкни унинг бутун қиймати тўлангунга қадар харидорларга бериш, шунингдек мол-мулкни тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шарти билан сотиш тақиқланади.

Шартнома шартларига риоя этиш, шунингдек мол-мулкни сотиш тартибини назорат қилиш тегишли давлат ижрочилари томонидан амалга оширилади. Шартнома шартлари ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилган тақдирда тегишли давлат ижрочиси мол-мулкни уни сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузилган бошқа савдо ташкилотига беришга ҳақлидир.

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотаётган савдо ташкилоти томонидан савдо фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган қоидаларини бузиш ҳоллари аниқланганда назорат қилувчи органлар унга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради, шунингдек ушбу ҳолат тўғрисида давлат ижрочисини мажбурий тартибда хабардор қилади.

20. Савдо ташкилотлари ўзининг мол-мулкни қабул қилиб олиш ва сотиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун шартномада белгиланган, бироқ сотилган мол-мулк қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган сотилган мол-мулк савдо чегирмасини ўз фойдасига ушлаб қоладилар.


21. Савдо ташкилоти томонидан қабул қилинган мол-мулкка (нархи пасайтирилмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган давлат даромадига ўтказилган заргарлик буюмларидан ташқари) талаб бўлмаса ва 30 кун мобайнида белгиланган нархда сотилмаса, савдо ташкилоти бу ҳақда давлат ижрочисини ёзма равишда хабардор қилади, шунингдек давлат ижрочиси, молия ва солиқ органлари вакиллари иштирокида унинг қийматини 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда арзонлаштиради. Айни бир вақтда мол-мулк сотилганлиги учун савдо ташкилотига тегишли бўлган савдо чегирмаси суммаси қайта ҳисоб-китоб қилинади. Арзонлаштириш тўғрисида махсус шакл бўйича далолатнома тузилади, унинг нусхаси молия, солиқ органларига ва ушбу мулкни олиб қўйган ваколатли органларга берилади.

Арзонлаштирилгандан кейин мол-мулк сотилмаган тақдирда мол-мулк ушбу банднинг биринчи хатбошида кўзда тутилган тартибда яна арзонлаштирилиши ва ушбу Низомга мувофиқ сотилгунига қадар сотувга қўйилиши керак.

Давлат даромадига ўтказилган сотувдаги мол-мулкнинг яроқлилик муддати тамом бўлгандан кейин савдо ташкилоти давлат ижрочисига тегишли билдиришнома юборади. Давлат ижрочиси яроқлилик муддати тамом бўлган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун уч кун мобайнида судга ёки ижро ҳужжатини берган бошқа органга мурожаат қилади. Суд ёки ижро ҳужжатини берган бошқа орган давлат ижрочисининг мурожаатини ижро ҳужжатини бажариш усули ва тартибини ўзгартириш тартибида кўриб чиқади.

22. Сотиш учун савдо ташкилотларига бериладиган барча буюмлар мувофиқлик сертификатлари (сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича) ва рўйхатга олиш далолатномасида ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасида назарда тутилган тартиб рақамлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда савдо ташкилотининг товар ёрлиқлари билан таъминланиши керак.

Буюмларни жузъий таъмирлаш, тозалаш, текислаш уларни сотиш учун қабул қилиб олган савдо ташкилотлари ҳисобига амалга оширилади.


23. Давлат даромадига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари уларни сотиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослаштирилган савдо корхоналари орқали сотилади.

Давлат даромадига ўтказилган қўшимча реставрация қилиш талаб қилинадиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлайдиган ихтисослаштирилган давлат корхоналари томонидан сотилади.

24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) кейинчалик далолатнома бўйича диний ташкилотларга текин бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага берилади.


25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хазина мажбуриятлари ва юридик шахслар учун облигациялари Ўзбекистон республика валюта биржаси депозитарийсида Бюронинг депо ҳисоб рақамида ҳисобга олинади. Ушбу қимматли қоғозлар белгиланган тартибда Ўзбекистон республика валюта биржасида сотилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахслар учун облигациялари кўрсатиб ўтилган облигациялар билан операциялар хизмат кўрсатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан шартнома тузган банкларга кейинчалик улар эмитент томонидан қайтарилиши учун берилади.

Депозит сертификатлар ва чеклар улар бўйича суммани Бюро органининг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун тегишли банк муассасаларига берилади.

Акциялар ва корпоратив облигациялар фонд биржаси ёки қимматли қоғозларнинг ташкил этилган биржадан ташқари бозорлари орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харажат операциялари тўхтатиб қўйилган банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари Туман (шаҳар) бюроси тегишли бўлимларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади. Бунда банк ҳисоб рақамларидаги хорижий валютадаги пул маблағлари кўрсатиб ўтилган банк ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари Туман (шаҳар) бюроси тегишли бўлимларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ёки суд давомида олиб қўйилган ва терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ва Туман (шаҳар) бюросининг депозит ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ижро ҳужжати берилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай кўрсатиб ўтилган органлар томонидан Туман (шаҳар) бюроси бўлимларининг ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак.

26. Почта маркалари, шу жумладан, коллекция қилинадиган маркалар ҳақи олиниб почта алоқаси ташкилотларига берилади.


27. Китоблар, тарихий, илмий, бадиий қимматга ва бошқа маданий қимматга эга бўлган китоблардан ташқари, ҳақи олиниб китоб савдоси ташкилотларига берилади. Агар китоблар ушбу Низомда белгиланган тартибда сотилмаган тақдирда, улар чиқинди қоғозларни қабул қилиш учун белгиланган нархлар бўйича иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тўплаш билан шуғулланадиган ташкилотларга тўлов эвазига ўтказилади.


28. Тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган мол-мулк (таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлганларидан ташқари) кейинчалик далолатнома бўйича давлат музейлари ва илмий муассасаларга текин бериш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига текин берилади.

Давлат даромадига ўтказилган, тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган мол-мулк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига масъулиятли сақлашга текин берилади.

29. Қишлоқ хўжалиги машиналари ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ кимошди савдоларида сотилади.

Маҳсулдор моллар ва иш моллари, асалари оиласи, ем-хашак, минерал ўғитлар ва пестицидлар ихтисослаштирилган ташкилотлар орқали сотилади.


30. Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган озиқ-овқат товарлари пулли асосда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилади. Ушбу товарлар фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига кўра товарларнинг сақланиш муддатларидан ва бозордаги эҳтиёж мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда сотилади.

Жун, бўрдоқи моллар, паррандалар, қуёнлар, дон, каноп ва зиғир толаси ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ихтисослаштирилган ташкилотлар орқали сотилади.

Тери, момиқ-мўйна ва қоракўл хом ашёси уларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотларга тўлов эвазига берилади.


31. Кўп йиллик дов-дарахтлар (боғ, полиз ўсимликлари) ҳокимликларга текин берилади.


32. Таркибида рангли ва қора металлар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар, фойдаланиб бўлмайдиган физик ишдан чиққан ва маънавий эскирган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар, шунингдек, ушбу металларнинг парчалари ва чиқиндилари белгиланган тартибда "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖга тўғридан-тўғри шартномалар асосида шартномавий нархларда сотилади.

33. Дастгоҳлар ва бошқа ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, шунингдек товарлар ва маҳсулотлар ҳамда шу кабиларни ишлаб чиқарувчи кичик заводлар, линияларни сотиш белгиланган тартибда кимошди савдоларида амалга оширилади.


34. Дастлабки қайта ишланмасдан савдо тармоғи орқали сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар тегишли корхоналарга кейинчалик қайта ишлаш учун сотилади, мазкур Низомнинг 13-бандида санаб ўтилганлар бундан мустасно.


35. Фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, шунингдек макулатура ва иккиламчи хом ашёнинг бошқа турлари иккиламчи хом ашёни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли ташкилотларга сотилади, мазкур Низомнинг 13-бандида санаб ўтилганлар бундан мустасно.


36. Йўқ қилиб ташлаш ҳақидаги ижро ҳужжати берилган мол-мулк давлат ижрочиси томонидан мазкур Низомнинг VII бўлимида белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланади, ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган мол-мулк турлари бундан мустасно.

Қурол-яроғ, ўқ-дорилар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан йўқ қилинади.

37. Мол-мулкнинг Бюро, солиқ, молия, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, адлия, Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари, экспертизани амалга оширган мутахассислар, баҳоловчи ташкилот ходимлари, шунингдек ушбу мол-мулкни сотувчи ташкилотлар ходимлари томонидан сотиб олиниши тақиқланади.

38. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ва уларни сотишдан олинадиган пул маблағларини ҳисобга олиш давлат ижрочилари томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича (давлат даромадига ўтказиладиган қимматбаҳо металлар ва тошларни алоҳида сатрда ажратган ҳолда) юритилади.


V. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА

ЎТКАЗИЛАДИГАН МОЛ-МУЛКНИ

ТАСАРРУФ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


39. Сақлаш муддати 72 соатгачани ташкил қиладиган тез бузиладиган товарлар, шунингдек яроқлилик муддати бир ой мобайнида тугайдиган товарлар, уларнинг давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинганидан қатъи назар, истеъмолга (фойдаланишга, қайта ишлашга) яроқлилиги бўйича экспертиза хулосаси ва уни баҳолаш вақтидан бошлаб бир сутка мобайнида олиб қўйган органнинг мансабдор шахси томонидан давлат ижрочиси иштирокида сотиш учун бериш далолатномаси билан савдо ташкилотларига сотиш учун берилади.

Бунда товарларни сотишдан тушган маблағлар товарни давлат даромадига ўтказиш ёхуд уни қайтариш тўғрисида ижро ҳужжати олингунга қадар Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимларидаги депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган товарларнинг истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқсизлиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси давлат ижрочиси, санитария-эпидемиология станцияси ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ва холис гувоҳлар иштирокида истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган мол-мулкни мазкур Низомда назарда тутилган барча талаблар бажарилган ҳолда йўқ қилиб ташлайди.

40. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва қурол-яроғларни олиб қўйиш, экспертизадан ўтказиш, сақлаш ва улар билан боғлиқ бошқа хатти-ҳаракатлар, шунингдек уларни ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



VI. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ВА КЎЧМАС МУЛКНИ ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА

ЎТКАЗИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


41. Автомототранспорт воситаларини олиб қўйишда ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан у мажбурий тартибда кўрикдан ўтказилади ҳамда олиб қўйиш тўғрисидаги протоколда унинг маълумотлари, ҳолати ва бутлиги акс эттирилади.


42. Олиб қўйилган автомототранспорт воситалари ваколатли органларнинг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг ҳамда уларни сақлашнинг тегишли шароитларини таъминловчи бошқа ташкилотларнинг махсус ажратилган жойларида (сақлаш жойлари, омборлар, жарима майдончаларида) сақланади.

Бунда давлат ижрочиси автомототранспорт воситаларидан бошқа шахслар томонидан фойдаланишга ва бошқача фойдаланишга чеклашни таъминлаши шарт (муҳрлаш).

Автомототранспорт воситалари уларнинг сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган ихтисослаштирилган савдо ташкилотларига сақлаш учун берилиши мумкин.

43. Автомототранспорт воситасини олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисида протокол тузилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказувчи тегишли нотариал органларга ва ички ишлар органларига билдиришнома жўнатади.


44. Олиб қўйилган автомототранспорт воситасининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг мутахассислари томонидан ҳудудий молия органи ҳамда автомобилларга техника хизмати кўрсатиш ихтисослашган корхоналари вакилларининг мажбурий тартибдаги иштирокида амалга оширилади.

Кўчмас мулкнинг ҳолатини кўздан кечириш ҳудудий молия органининг вакили мажбурий тартибда қатнашган ҳолда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий органи мутахассиси иштирокида амалга оширилади.

Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни кўздан кечириш натижалари бўйича кўздан кечириш далолатномаси тузилади. Далолатнома автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси ҳамда кўздан кечиришда қатнашган шахслар томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органининг мутахассиси 20 ва ундан кўп йил муддат фойдаланилган автомототранспорт воситасини кўздан кечириш билан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда автомототранспорт воситасининг яроқлилиги тўғрисида хулоса тузади ва ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг тегишли органи раҳбари томонидан тасдиқланади.

45. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин давлат ижрочиси ушбу Низомда белгиланган тартибда автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни қабул қилиш-топширишни амалга оширади.

Давлат ижрочиси давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни ваколатли органдан қабул қилиб олишда барча ҳужжатлар, шу жумладан, улар кўздан кечирилганлиги ва баҳоланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжудлигини текширади.

45-1. Утилизацияга ёки иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган автомототранспорт воситалари давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати вакилининг мажбурий иштирокида утилизацияга ёхуд иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига топширилади ҳамда қабул қилиш-топшириш далолатномасида бу ҳақда тегишли ёзув қайд этилади.

Давлат ижрочиси автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор чиқаради ва уни автомототранспорт воситаси ҳисобга олинган жойдаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органига ижро этиш учун юборади. Бир вақтнинг ўзида Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органига ушбу автомототранспорт воситасининг давлат рўйхатига олинган рақам белгилари ва рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳнома ҳам (мавжуд бўлса) топширилади.


VII. МОЛ-МУЛКНИ ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ


46. Давлат ижрочиси тегишли ижро ҳужжати олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида ижро ишини қўзғайди ва ушбу Низомнинг 47-бандида кўрсатилган шахсларни мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш жойи ва санаси тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Бунда давлат ижрочиси ушбу вақтдан бошлаб ўзининг тасарруфига ўтадиган сақлашда бўлган йўқ қилиб ташланиши керак бўлган мол-мулк рўйхатини тузади.

Йўқ қилиб ташланиши керак бўлган мол-мулк рўйхати тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади, далолатнома давлат ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйишни амалга оширган органнинг мансабдор шахси, шунингдек мол-мулкнинг сақланиши учун масъул шахс томонидан имзоланади.

47. Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш ижро ишини қўзғаш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб 7 кундан кечикмай давлат ижрочиси томонидан, қуйидагилардан:

мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органининг вакили;

санитария-эпидемиология хизмати органининг вакили;

олиб қўйилган мол-мулкнинг сақланиши учун масъул шахс (ташкилот вакили);

камида икки нафар холис гувоҳдан иборат таркибда тузиладиган комиссиянинг мажбурий тартибдаги иштирокида амалга оширилади.

Узрли сабабларсиз йўқ қилиб ташлаш учун келмаган комиссия аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ваколатли органнинг мол-мулкни олиб қўйган ва мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш жойи ва санаси тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинган мансабдор шахсларининг келмаслиги йўқ қилиб ташлаш учун тўсқинлик қилмайди.


48. Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тартиб-қоидаси санитария-эпидемиология хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари билан келишилган усулларда ва жойларда амалга оширилади.

49. Мол-мулкнинг йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича беш нусхада далолатнома тузилади.

Мол-мулк йўқ қилиб ташланган кундан бошлаб уч кундан кечикмай далолатноманинг бир нусхаси - судга ёки уларни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органга, иккинчи нусхаси - мол-мулкни олиб қўйган органга, учинчи нусхаси - хулоса берган экспертиза органига юборилади, тўртинчи нусхаси мазкур товарларнинг сақланиши учун масъул шахсга (ташкилотга) берилади, бешинчи нусхаси эса ижро иши материалларига қўшиб қўйиш учун давлат ижрочисида қолади.

50. Йўқ қилиб ташланган мол-мулкнинг ишлаб чиқаришда ёки иккиламчи қайта ишлашда фойдаланилиши мумкин бўлган чиқиндилари ва идишлари давлат даромадига ўтказилади ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки иккиламчи хом ашёни тўплаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли ташкилотларга шартнома асосида сотилади.

51. Йўқ қилиб ташланадиган мол-мулкни, чиқиндилар ва идишларни сотишдан тушган пул маблағларини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат ижрочилари томонидан юритилади.


VIII. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛГАН

МОЛ-МУЛКНИ СОТИШДАН ТУШАДИГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


52. Мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари, савдо чегирмасини чиқариб ташлаган ҳолда, сотилишига қараб савдо ташкилоти томонидан Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимларидаги махсус ҳисоб рақамига 3 кундан кечикмай, ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади.

Мол-мулкни сотишдан тушган суммани ўтказиш муддати кечиккан тақдирда савдо ташкилоти кечиккан ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида Суд ва адлия органларининг ривожлантириш жамғармасига пеня тўлайди.


53. Мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларини ўтказиш учун Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари томонидан банкда махсус ҳисоб рақами очилади.

Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига, шунингдек пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисобварақларида турган ва давлат даромадига ўтказиладиган пул маблағлари ўтказилади. Бунда талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган хорижий валютадаги пул маблағлари пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатадиган тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари уч банк куни мобайнида қуйидаги тартибда:

1) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бойликлар бўйича:

76 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларига, Тошкент шаҳри бўйича мазкур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ўртасида тенг улушларда тақсимланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушадиган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

16 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органнинг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;


2) Ўзбекистон Республикасининг чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:

42 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларига, Тошкент шаҳри бўйича мазкур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ўртасида тенг улушларда тақсимланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушадиган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

50 фоизи - бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;


3) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича;

82 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларига, Тошкент шаҳри бўйича мазкур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ўртасида тенг улушларда тақсимланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушадиган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларининг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;


4) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:

82 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларига, Тошкент шаҳри бўйича мазкур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ўртасида тенг улушларда тақсимланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушадиган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органларининг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;


5) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган ов ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек, ноқонуний ов маҳсулотлари бўйича:

52 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларига, Тошкент шаҳри бўйича мазкур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ўртасида тенг улушларда тақсимланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушадиган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади; 40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;


6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган бошқа товарлар ва бойликлар бўйича:

84 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетларига, Тошкент шаҳри бўйича мазкур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ўртасида тенг улушларда тақсимланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушадиган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

8 фоизи - мол-мулкни давлат даромадига олиб қўйган органнинг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига тақсимланади.

54. Давлат ижрочиларига:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети шахсий ғазна ҳисобварақлари реквизитлари - тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан;

тегишли давлат органларининг махсус ҳисоб рақамлари реквизитлари - Бюро томонидан ушбу органлар билан биргаликда етказилади.

Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар бўйича ҳар ойда кейинги ойнинг 7-кунигача Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари, прокуратура, солиқ, божхона ва тергов органлари ўртасида солиштириш далолатномаси тузилади.

55. Сақлаш, экспертиза ва баҳолашни ўтказиш, транспорт харажатлари ва мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар тегишли равишда:

мол-мулкни олиб қўйган органлар маблағлари ҳисобига - мол-мулкни давлат ижрочиларига бергунгача;

Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига - мол-мулк давлат ижрочиларига ўтказилгандан кейин қопланади.

56. Ушбу Низомнинг 55-бандида кўрсатилган харажатлар давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобига, улар ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ тақсимлангунгача, тегишли харажатлар қилинган мол-мулкни сотишдан тушган сумма доирасида қопланади.

Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш ҳамда тегишли ташкилотларга текин берилган мол-мулкни сақлаш, экспертиза ва баҳолашни ўтказиш, транспорт харажатлари ва ушбу мол-мулкларни давлат даромадига ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобига улар мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ тақсимлангунга қадар қопланади.

Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган сарф-харажатлар ваколатли органлар томонидан давлат ижрочиларига амалга оширилган сарф-харажатларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қопланади. Кўрсатиб ўтилган сарф-харажатларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар ушбу мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органлар томонидан ҳар бир ижро варақаси бўйича алоҳида тақдим этилиши керак.


IX. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛГАН

МОЛ-МУЛКНИ ҚАЙТАРИШ ВА

УНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


57. Мол-мулк ёки унинг қиймати:

мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги суд қарори ёки ваколатли орган қарори бекор қилинганда;

мол-мулкнинг бир қисмини банд қилиб қўйишни бекор қилиш (рўйхатдан чиқариш) тўғрисида суд қарори чиқарилганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қайтарилади.


58. Мол-мулк ҳали сотилмаган, йўқ қилиб ташланмаган ёки қайта ишлашга топширилмаган бўлса, уни қайтариш ваколатли орган ёки давлат ижрочиси томонидан, мол-мулкни қайтариш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади, бу мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича ҳисобга олинади.

Аризага мазкур мулк давлат мулкига тушганлигига асос бўлган қарор тегишли давлат органи томонидан бекор қилинганини тасдиқловчи ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.


59. Агар мол-мулк сотилган ёки қайта ишлашга топширилган бўлса, мол-мулк қийматини қайтариш молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағларидан ва давлат органларининг тегишли ҳисоб рақамларидан илгари маблағлар тақсимланган айни бир фоиз нисбатида мол-мулк қийматини тўлаш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.

Давлат органларининг тегишли ҳисоб рақамларига маблағлар етишмаган тақдирда етишмаган қисмни қайтариш молия органлари томонидан кейинчалик кўрсатиб ўтилган маблағлар давлат органларининг махсус ҳисоб рақамидан ундириб олинган ҳолда тегишли бюджет маблағларидан амалга оширилади.

Йўқ қилинган мол-мулк қийматини қайтариш ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағларидан амалга оширилади.

Тегишли бюджетдан қайтарилиши керак бўлган қисм бўйича мол-мулк қийматини қайтариш манбаи сифатида давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан ушбу бюджетга келиб тушган жорий тушумлар суммалари ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган жорий тушумлар етишмаган тақдирда, молия органи раҳбари пул маблағларининг етишмаган қисмини Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг тегишли бўлимлари ва параграфлари бўйича тушумлар ҳисобига тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.


61. Мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш, агар қайтариш тўғрисидаги ариза мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги қарорлар бекор қилинган кундан бошлаб уч йилдан кечикмай берилган бўлса, амалга оширилади.

Мол-мулк қиймати қайтарилиши муносабати билан давлатга етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ тескари талаб (регресс) тартибида айбдор шахслардан ундириб олиниши мумкин.



X. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛГАН

МОЛ-МУЛКНИ СОТИШДАН МАБЛАҒЛАР

ТУШИШИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ


62. Туман (шаҳар) бюроси бўлимлари тегишли солиқ органларига белгиланган шаклда, ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача мол-мулкни сотишдан пул маблағлари тушиши ва уларнинг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.

Ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, алоҳида сатрда қимматбаҳо металлар ва тошларни ажратган ҳолда тасдиқланади.

63. Солиқ органлари ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача молия органларига белгиланган шаклда, қимматбаҳо металлар ва тошларни алоҳида сатрда ажратган ҳолда, ортиб борувчи якун билан, мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.

64. Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача санитария-эпидемиология хизмати органлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, бошқа экспертиза органлари эса - "Ўзстандарт" агентлигига давлат даромадига ўтказиладиган ёки йўқ қилиб ташланадиган, истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқлилигини ёки яроқсизлигини аниқлаш бўйича экспертиза хулосалари берилган мол-мулкнинг (турлари бўйича) ҳажмлари ва қиймати тўғрисида ахборот тақдим этадилар.



XI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


65. Мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушишини назорат қилиш, шунингдек давлат органларига текин берилган мол-мулкни ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.


66. Мол-мулкни олиб қўйиш, давлат мулкига ўтказиш ёки уларни йўқ қилиб ташлаш, баҳолаш (қайта баҳолаш) ҳамда сотиш ваколати берилган, олинган пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини таъминловчи давлат бошқаруви, назорат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг қонунийлиги устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширадилар.

Ушбу Низом талаблари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича прокуратура органлари жазонинг муқаррарлигини таъминлайдилар ҳамда қонунда назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик чораларини кўрадилар.


67. Ушбу Низомнинг бузилганлиги учун айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


68. Ушбу Низомни қўллаш бўйича юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Экспертиза қилинадиган, баҳоланадиган ва

давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган

мол-мулк ҳаракатини ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

Т/р


Мол-мулкни

олиб қўйиш


Мол-мулкни

экспертизадан

ўтказиш ва

баҳолаш


Сақлаш

жойи


Мате-

риални

судга

топши-

риш


Суд ёки бошқа орган қарори


Туш-

ган

маб-

лағ


О

л

и

б


қ

ў

й

и

ш

д

а

л

о

л

а

т

н

о

м

а

с

и

в

а


N

М

о

л

-

м

у

л

к

н

и

н

г

н

о

м

и


Ў

л

ч

о

в

б

и

р

л

и

г

и


С

о

н

и


Э

к

с

п

е

р

т

и

з

а

х

у

л

о

с

а

с

и

н

и

н

г

с

а

н

а

с

и

в

а

N


Б

а

ҳ

о

л

а

ш

ҳ

и

с

о

б

о

т

и

с

а

н

а

с

и

в

а

N

а

ҳ

о

л

а

ш

д

а

л

о

л

а

т

н

о

м

а

с

и

с

а

н

а

с

и)


Б

а

ҳ

о

с

и


С

у

м

м

а

с

и


Ҳ

у

ж

ж

а

т

н

и

н

г

с

а

н

а

с

и

в

а

N

Т

а

ш

к

и

л

о

т

н

и

н

г

н

о

м

и


С

а

н

а

с

и


Ҳ

у

ж

ж

а

т


С

а

н

а

с

и

в

а

N


эгасига

қайтарилди


давлат

даромадига

ўтказилди


йўқ қилиб

ташлашга

берилди


Ҳ

а

м

м

а

с

и


ш

у

ж

у

м

л

а

д

а

н

м

а

ҳ

а

л

л

и

й

б

ю

д

ж

е

т

г

а


С

о

н

и


С

у

м

м

а

с

и


Э

г

а

с

и

г

а

т

о

п

ш

и

р

и

ш

-

қ

а

б

у

л

қ

и

л

и

ш

д

а

л

о

л

а

т

н

о

м

а

с

и


N

в

а

с

а

н

а

с

и


С

о

н

и


С

у

м

м

а

с

и


И

ж

р

о

ч

и

г

а

т

о

п

ш

и

р

и

ш

-

қ

а

б

у

л

қ

и

л

и

ш

д

а

л

о

л

а

т

н

о

м

а

с

и

N

в

а

с

а

н

а

с

и


С

о

н

и


С

у

м

м

а

с

и


И

ж

р

о

ч

и

г

а

т

о

п

ш

и

р

и

ш

-

қ

а

б

у

л

қ

и

л

и

ш

д

а

л

о

л

а

т

н

о

м

а

с

и

N

в

а

с

а

н

а

с

и


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25





Низомга

2-ИЛОВА



Давлат даромадига ўтказилган

мол-мулкни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Ижро иши N,

давлат ижрочисининг

Ф.И.О.

Ижро

ҳужжатининг

N, санаси, ижро

далолатномаси

тузилган сана


Ижро

ҳужжатини

берган суд

ёки бошқа

орган


Мол-

мулкни

олиб қўйган

орган


Мол-

мулкнинг

номи, сони,

суммаси


Олиб

қўйилган

мол-мулк давлат

ижрочисига

берилган сана

Сақлаш

жойи ва унинг

ўзгаргани

тўғрисида

белги


1

2


3

4

5

6

7

8

Жадвалнинг давоми

Олиб қўйилган

мол-мулкни

сотиш учун

берилган сана

ва сотувчи

ташкилот


Сотишга

берилган

мол-мулкнинг

арзонлаштири-

лиши тўғрисида

белги


Сотиш

суммаси

ва унинг

тушган

санаси


Мол-мулкни

йўқ қилиб

ташлаш

харажат-

ларини

қоплаш суммаси,

йўқ қилиб ташлаш

далолатномаси

N ва санаси


Қолган суммани тақсимлаш


Ало-

ҳида

бел-

гилар


бюд-

жетга


мол-

мулкни

олиб

қўйган

органга


Судлар

ва адлия

органларини

ривожлан-

тириш

жамғар-

масига


9


10

11

12

13

14

15

16

  

  





Низомга

3-ИЛОВА



Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида

_____-сон

ДАЛОЛАТНОМА


200__ йил "___"                              __________ ___________ туман (шаҳар)


Йўқ қилиш соат ____дақиқада ____ бошланди

Йўқ қилиш соат ____дақиқада ____ тугатилди


________________________________________________________________

(мол-мулки йўқ қилинаётган юридик (жисмоний) шахснинг номи)


Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда 200__ йил "___" __________даги ___-сон ижро ҳужжати асосида 200__ йил "___" __________даги ___-сон олиб қўйиш протоколига мувофиқ олиб қўйилган қуйидаги мол-мулкни йўқ қилиб ташлашни амалга оширдик:

Т/р

Номи


Миқдори


Йўқ қилиб ташлаш усули

____________________________________________________


Йўқ қилиб ташланган жой

___________________________________________________


1. Давлат ижрочиси ____________ _____________________

2. Мол-мулкни олиб

қўйишни амалга оширган

ваколатли органнинг

мансабдор шахси ____________ _____________________


3. Санитария-эпидемиология

хизмати органи вакили ____________ _____________________


4. Ўзбекистон Республикаси

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза

қилиш давлат қўмитаси вакили ____________ _____________________

5. Сақлаш учун жавобгар

шахс (ташкилот вакили) ____________ _____________________


6. Холис гувоҳлар: ____________ _____________________

____________ _____________________






Низомга

4-ИЛОВА



Йўқ қилиб ташланадиган мол-мулкни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Ижро иши N,

давлат ижрочиси-

нинг Ф.И.О.

Ижро

ҳужжатининг

N, санаси, ижро

далолатномаси

тузилган сана


Ижро

ҳужжатини

берган суд ёки

бошқа орган


Мол-

мулкни

олиб

қўйган

орган


Мол-

мулкнинг

номи, сони,

суммаси


Олиб қўйилган

мол-мулк давлат

ижрочисига

берилган сана

Сақлаш жойи

ва унинг

ўзгаргани

тўғрисида

белги


1

2


3

4

5

6

7

8

Жадвалнинг давоми

Мол-мулкни

йўқ қилиб ташлаш

далолатномаси

N ва санаси


Мол-мулкни

йўқ қилиб

ташлаш жойи

ва усули


Чиқинди

ва идишларни

сотиш суммаси,

унинг тушган

санаси


Суммани тақсимлаш


Ало-

ҳида

бел-

гилар


бюд-

жетга


мол-мулкни

олиб қўйган

органга


Суд ва адлия

органларини

ривожлантириш

жамғармасига


9


10

11

12

13

14

15

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 29-сон, 335-модда.