ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 07.12.2001 й. 324-II-сон "Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани билан Челак тумани, Пастдарғом тумани билан Гўзалкент туманини бирлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2001 й.

N 324-II



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ

ПАЙАРИҚ ТУМАНИ БИЛАН ЧЕЛАК ТУМАНИ,

ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ БИЛАН ГЎЗАЛКЕНТ

ТУМАНИНИ БИРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Челак, Пастдарғом ва Гўзалкент туманларининг иқтисодий салоҳияти ва ижтимоий инфратузилмасидан, меҳнат ва моддий ресурсларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини бараварлаштириш мақсадида, мазкур туманларда яшовчи аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиб, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд вилояти таркибида:

Пайариқ ва Челак туманлари негизида умумий майдони 1,29 минг квадрат километрга тенг бўлган Пайариқ тумани;

Пастдарғом ва Гўзалкент туманлари негизида умумий майдони 0,87 минг квадрат километрга тенг бўлган Пастдарғом тумани тузилсин.


2. Пайариқ тумани таркибига Пайариқ туманидаги Пайариқ шаҳри, Гулистон, Кўкдала, Кўлтўсин, Саноат, Чоштепа, Қорасув аҳоли пунктлари ҳамда Челак туманидаги Челак шаҳри, Бирлашкан, Ойтамғали, Оққўрғон, Чопорашли, Ўртасайдов аҳоли пунктлари;

Пастдарғом тумани таркибига Пастдарғом туманидаги Жума шаҳри, Арабхона, Болотош, Димишқиболо, Намуна, Санчиқул, Сарибош, Торариқ, Турон, Ҳамзаобод аҳоли пунктлари, Чарҳин шаҳарчаси ҳамда Гўзалкент туманидаги Анҳор, Бешқаҳрамон, Гўзалкент, Чимбой аҳоли пунктлари ўтказилсин.


3. Самарқанд вилояти Пайариқ ва Пастдарғом туманларининг чегаралари график чизмаларига мувофиқ тасдиқлансин.


4. Пайариқ туманининг маркази деб Пайариқ шаҳри, Пастдарғом туманининг маркази деб Жума шаҳри белгилансин.


5. Тугатилган Челак тумани ҳудудида жойлашган сайлов округлари бўйича сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгаши депутатлари эканлиги, тугатилган Гўзалкент тумани ҳудудида жойлашган сайлов округлари бўйича сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари эса халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгаши депутатлари эканлиги белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Пастдарғом туманлари ҳокимият ижроия органларини тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатишига доир масалаларни кўриб чиқсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                   Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 22-24-сон


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2002 йил 1-сон, 24-модда







































Время: 0.2401
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск