Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бинолар ва иншоотларни баҳолаш /

Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.10.1998 й. 423-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 3 октябрдаги

423-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш

республика кадастр бюроси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 35-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бўйсунади.


2. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида иш кўради, юридик шахс ҳисобланади, ўз ҳисоб-китоб счётига ва мустақил балансига эга.


3. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.


4. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси тузилмаси, штатлари ва харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.


5. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси икки томонлама бўйсунувчи (вазирликка ва ҳокимликка) Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш Қорақалпоғистон республика кадастр бюроси, хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш вилоят кадастр бюролари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг техник рўйхатга олиш ягона тизимини ташкил этади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг якка тартибдаги уй-жойларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бинолар ва иншоотларни техник рўйхатга олиш билан боғлиқ масалаларда Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюросининг меъёрий ҳужжатларига амал қилади, шунингдек Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюросига белгиланган тартибда маълумотлар ва ҳисоботлар тақдим этади.



II. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ТЕХНИК РЎЙХАТГА

ОЛИШ РЕСПУБЛИКА КАДАСТР БЮРОСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИ

ЙЎНАЛИШЛАРИ


6. Қуйидагилар Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюросининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

а) Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш Қорақалпоғистон республика кадастр бюроси, хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш вилоятлар кадастр бюроларининг қуйидагилар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш:

тураржой бинолари ва иншоотларини (уларнинг қисмларини) асосий рўйхатга олиш;

тураржой бинолари ва иншоотларига ҳамда уларнинг қисмларига мулкчилик ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил қилиш;

уйга эгалик қилишни бўлиш имконияти вариантлари тўғрисидаги хулосани расмийлаштириш;

тураржой бинолари ва иншоотларини ҳисобга олиш реестр дафтарлари юритиш;

тураржой бинолари ва иншоотларини баҳолаш ва қайта баҳолаш;

жорий ўзгартиришларни киритиш;

уй-жой бинолари ва иншоотларининг эскириш фоизини аниқлаш;

рўйхатга олиш архив йиғмажилдлари сақланишини таъминлаш;

қурилиши тугалланган тураржой бинолари ва иншоотларини ҳисобга олиш;

уй-жой фондини рўйхатга олишга доир маълумотларни замонавий маълумотлар даражасида таъминлаш;

бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг техник рўйхатга олиш кадастр бюроси томонидан кадастр ҳужжатларига зарур маълумотларни киритиш учун туманлар ва шаҳарлар кўчмас мулк кадастри тегишли хизматига тақдим этилиши;

б) тураржой бинолари ва иншоотлари ҳамда хусусийлаштирилган квартираларни рўйхатга олиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, баҳолаш ва қайта баҳолашга доир ишларни бажаришда ўзига қарашли ҳудудий тузилмаларга умумий раҳбарлик қилиш;

в) амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тураржой бинолари ва иншоотларини техник рўйхатга олиш бўйича қоидалар, техник шартлар ва нормативларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;

г) ташкилий тузилмани ва бошқарув тизимини такомиллаштиишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этиш;

д) хўжалик юритишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

е) ўзига қарашли ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини вақти-вақти билан текшириш;

ж) уй-жой фондини техник рўйхатга олиш натижалари бўйича статистика ҳисоботини республика бўйича умумлаштириш ва жамлаш;

з) республика бўйича ҳисобга олиш-техник ходимларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уларни тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, уларни ўқитишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш;

и) вазирликлар, давлат қўмиталарининг сўровлари бўйича техник рўйхатга олиш маълумотларини белгиланган тартибда тақдим этиш;

к) нашриёт-босмахона, машинкада ёзиш ва нусха кўпайтириш ишларини ҳамда хизматлар ва ишларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турларини ташкил этиш ва амалга ошириш.


III. ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

а) пул маблағлари, моддий бойликлардан фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини, тежамкорлик режимига риоя қилинишини ҳужжатлар орқали комплекс текширишда қатнашиш, ўзига қарашли ташкилотларда нархлар ва тарифларнинг тўғри шакллантирилиши ва қўлланиши устидан назоратни амалга ошириш, аудиторлик текширишларини ташкил этиш;

б) техник рўйхатга олиш масалалари бўйича кенгашлар чақириш ва семинарлар ўтказиш, маслаҳатлар бериш;

в) юридик ва жисмоний шахсларни ўқитишни ташкил этишда маслаҳатлар бериш, ахборот билан кўмаклашиш;

г) тураржой бинолари ва иншоотларини рўйхатга олиш, баҳолаш масалаларида юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этиш.


8. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларга мажбурдир:

а) юкланган вазифалар тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;

б) техник рўйхатга олишга тегишли ишлаб чиқариш ва календарь прогнозларни, йиллик ва даврий ҳисоботларни тузиш ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этиш;

в) бажариладиган ишларнинг техник даражасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

г) уй-жой фондини техник рўйхатга олиш натижалари бўйича тақдим этиладиган статистика ҳисоботининг ишончлилиги учун жавоб бериш.



IV. РАҲБАРИЯТ


9. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюросига бошлиқ бошчилик қилади, у мазкур Низомга мувофиқ Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси фаолиятига раҳбарлик қилади.

Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси бошлиғи Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳайъатида тасдиқланади, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади. Бош муҳандис ва бош бухгалтер Вазир билан келишилган ҳолда Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси бошлиғининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва бўшатилади.

Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси бошлиғи бўлмаган пайтларда (хизмат сафари, таътил, касаллик ва бошқалар) бошлиқнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бош муҳандисга ўтади, у бўлмаганда бошқа мансабдор шахсга ўтади, бу ҳақда бюро бўйича буйруқда эълон қилинади.


10. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси бошлиғи:

ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқаради, кўрсатма ва фармойишлар беради;

Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси мол-мулкини тасарруф қилади, банкда ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар очади, чеклар ва тўлов талабларини имзолайди, биринчи имзо ҳуқуқи билан банк хизматларининг барча турларидан фойдаланади;

Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш Қорақалпоғистон республика кадастр бюроси бошлиғи, хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш вилоятлар кадастр бюроси бошлиқларининг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, вилоят ҳудудий-коммунал фойдаланиш бирлашмаларига таклифлар киритади;

Меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси ходимларини лавозимга тайинлайди ва бўшатади;

Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси ходимларининг лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди.


11. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси бошлиғи ва бош муҳандиси ўз ваколатлари доирасида, мазкур Низом асосида Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюросини тураржой бинолари ва иншоотларини техник рўйхатга олиш масалалари бўйича барча давлат, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ифодалайди.



V. МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


12. Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр базасининг мол-мулкини асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати мустақил балансда акс эттириладиган маблағлар ва бойликлар ташкил этади.

Қуйидагилар мол-мулкни шакллантириш манбалари ҳисобланади:

миқдори Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг буйруғи билан белгиланадиган Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш Қорақалпоғистон республика кадастр бюроси, хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш вилоятлар кадастр бюролари даромадларидан ҳар чоракда ажратиладиган пул ажратмалари;

хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси ўз мол-мулкига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган исталган ҳаракатларни содир этиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги якка тартибдаги уй-жойларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бошқармаси билан Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси ўртасидаги молиявий муносабатлар шартнома шартларида қурилади.


13. Ижтимоий фаолияти, ҳисоб ва ҳисобот, фаолиятни назорат қилиш ва текшириш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.




















Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск