Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 05.08.2009 й. 1992-сон билан рўйхатга олинган Халқ таълими вазирининг 06.07.2009 й. 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 5 августда 1992-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирининг

2009 йил 6 июлдаги

180-сонли буйруғига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим

муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга

кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни

кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон "Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

2. Мактабларда хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.


3. Мактабларга ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқаролар мазкур Йўриқнома билан таништирилиши лозим.



II. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


4. Хорижий фуқаролар мактабга ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

бола ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома орқали белгиланган вакилларнинг болани мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси;

ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари;

соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса;

миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;

4 х 6 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат.

5. Ҳужжатлар хорижий фуқаро ўқиш истагини билдирган мактаб маъмурияти қошидаги қабул комиcсиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб юритилади) тақдим этилади.


6. Қабул комиссияси хорижий фуқаро иштирокида унинг тил тайёргарлигидан ўтиш масаласини аниқлайди ва тегишли тавсия беради.

Мактабларга ўқишга кираётган хорижий фуқаролар, зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, ўқиётган жойида тил ўрганиш бўйича тайёргарлик курсини ўтайдилар.


7. Қабул комиссияси томонидан мактабда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқаронинг ҳужжатлари, уни ўқишга қабул қилиш бўйича тузилган далолатнома ҳамда у билан тузиладиган шартнома (контракт) лойиҳаси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади, шундан сўнг улар томонидан ҳужжатлар жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.

Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларда ташкил этилган қабул комиссияси томонидан ҳужжатлар тегишли вазирлик ва идораларга юборилади.


III. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

9. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида тузилган хорижий фуқароларни мактабга ўқиш учун қабул қилиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб юритилади) томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари ушбу вазирлик ва идоралар томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.

10. Махсус комиссия ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари номидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга сўров хатлари юбориш ҳукуқига эга.

11. Махсус комиссия ўрганилган ҳужжатларга асосланиб, хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.


12. Махсус комиссиянинг хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарори у билан шахсий шартнома (контракт) тузиш учун асос бўлади.


13. Махсус комиссия томонидан хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли мактабларга юбориш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юборилади.

14. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш бўйича ёзма кўрсатмасига асосан мактаб маъмурияти хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш юзасидан ўз буйруғини чиқаради ҳамда хорижий фуқаро ва мактаб ўртасида ўқиш бўйича шахсий шартнома (контракт) тузади.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


16. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 32-33-сон, 365-модда.













































Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск