ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2009 й. 223-сон "Ҳаж мавсумида янги а (H1N1) гриппининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.08.2009 й.
N 223
ҲАЖ МАВСУМИДА ЯНГИ А (H1N1)
ГРИППИНИНГ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИГА
КИРИБ КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИНГ
ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тарқатаётган маълумотларга кўра, янги А (H1N1) гриппи Шимолий ва Жанубий Америка, Европа, Австралия ҳамда Осиёдаги 150 дан ортиқ мамлакатларда қайд этилган. Мазкур касалликка чалинган беморлар сони қарийб 200 минг нафарга яқинлашиб, улар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда.
Янги грипп бўйича вужудга келган вазият Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия, деб эълон қилинди.
Жаҳонда эпидемик вазиятнинг мураккаблашганлиги, янги А (H1N1) гриппининг четдан республикамизга кириб келиши хавфи мавжудлигини, хусусан, Саудия Арабистонида 595 нафар кишида мазкур вирус аниқланганлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси, Ҳаж мавсумида зиёратчилар соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда мазкур касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳаж мавсумида янги А (H1N1) гриппининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага, тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида тегишли вазирликлар ҳамда идораларнинг таркибий бўлинмалари вакилларидан иборат таркибда ҳудудий комиссиялар тузилиши белгилаб қўйилсин.
2. Комиссияга:
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда турли юқумли касалликлар, хусусан янги А (H1N1) гриппининг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳаж мавсумида амалга ошириладиган тадбирларни мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ўз вақтида, тўлақонли бажарилишини таъминлаш;
ҳаж мавсумида янги А (H1N1) гриппининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирларни белгилаш вазифаси топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
зиёратчиларни сафарга кетишдан олдин, Ҳаж мавсумида ва республикага келган вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий хизмат кўрсатиш, турли юқумли касалликлар, жумладан янги А (H1N1) гриппи касаллигига қарши зарур профилактик чораларни кўриш;
Ҳаж мавсумида янги А (H1N1) гриппининг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлаш ва мазкур йўналишдаги ишларни юқори савияда ташкил этиш вазифаси юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазият ҳақида тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашинувини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ҳаж мавсумида гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан ўтказиладиган машғулотларда янги А (H1N1) гриппи вирусидан сақланиш бўйича тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширсин.
6. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг зиёратчилар учун зарур бўлган янги А (H1N1) гриппининг олдини олувчи дори-дармонлар, дезинфекцияловчи ва профилактик воситаларни харид қилишга сарфланадиган харажатларнинг идора томонидан қопланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси зиёратчилар кузатиладиган ва кутиб олинадиган аэропортларнинг санитария-назорат пунктларида зарур шарт-шароитларни яратсин.
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига юқумли касалликлар, жумладан янги А (H1N1) гриппининг четдан кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш бўйича режа асосида мутахассисларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам чиқишларини уюштириб бориши тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 32-33-сон, 361-модда.
2009 йил 6 августдаги
223-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳаж мавсумида янги А(H1N1) гриппининг
республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг
олдини олиш бўйича комиссия
ТАРКИБИ
1. |
Икрамов А.И. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, комиссия раиси |
2. |
Юсупов О.О. |
- |
Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасини бажарувчи, комиссия раиси ўринбосари |
3. |
Ниязматов Б.И. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, давлат бош санитария врачи, комиссия раиси ўринбосари |
4. |
Кароматов Ҳ.С. |
- |
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
5. |
Қўлдошев А.Х. |
- |
Ички ишлар вазири ўринбосари |
6. |
Абдулазизов Х.М. |
- |
Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари |
7. |
Аҳмедов А.А. |
- |
"Маҳалла" жамғармаси раиси |
8. |
Носиров С.Х. |
- |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
9. |
Палвонов Э.М. |
- |
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари |
10. |
Мусабаев Э.И. |
- |
Республика вирусология илмий-текшириш институти директори |
11. |
Раҳимов Р.А. |
- |
Республика грипп маркази директори |
12. |
Солиҳбоева У.С. |
- |
"Дори-дармон" компанияси раиси |
13. |
Алимов М.А. |
- |
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси давлат санитария-эпидемиология маркази бош врачи |
14. |
Алимов У.Т. |
- |
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий |
15. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари |
2009 йил 6 августдаги
223-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳаж мавсумида янги А (H1N1) гриппининг республика
ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини
олиш чора-тадбирлари
РЕЖАСИ