ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 05.08.2009 й. 2009-42-сон "Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.08.2009 й. 1919-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.08.2009 й.
N 1919-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ
МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ
МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
05.08.2009 й.
N 2009-42
БУЙРУҒИ
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари
битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги
низомга қўшимча киритиш ҳақида
(2009 йил 29 августдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 51-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида"ги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган "Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида"ги низомнинг 40-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Акцияларнинг давлат пакетларини ишончли бошқаришга битим (шартнома) Давлат мулки қўмитаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончли бошқариш ҳуқуқини олган шахс ўртасида рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда тузилади".
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор К. Толипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 378-модда.