язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Фан/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2009 й. 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2009 й.

N 233



ИЛМИЙ ХОДИМЛАР МЕҲНАТИНИ ЯНАДА

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Илмий ходимларнинг илмий тадқиқотларни ишлаб чиқишга ва олинган натижаларни амалиётга жорий этишга қўшган илмий ва меҳнат ҳиссасига қараб уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда илмий-техника дастурларини бажарувчи бошқа вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, ташкилотлар:

ўзларига илмий-тадқиқот ишланмаларини бажариш учун ажратиладиган бюджет маблағларини ҳисоблаш ва тақсимлашда илмий ва раҳбар ходимлар базавий лавозим маошларининг ушбу қарор билан тасдиқланган миқдорларига қатъий амал қилсинлар;

илмий ходимларни моддий рағбатлантиришни, шу жумладан, иқтисодиёт тармоқларида илмий-тадқиқот ишлари натижаларини жорий этиш самарадорлигини ошириш, бюджет маблағларини тежаш ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятни амалга оширишдан олинадиган бюджетдан ташқари даромадларни кўпайтириш ҳисобига янада кучайтириш бўйича тизимли асосда чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда илмий-техника дастурларини бажарувчи ташкилотлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 5 фоизи миқдорида илмий ходимларни моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:

ташкил этилаётган жамғармалар маблағлари ҳисобига алоҳида ўрнак кўрсатган, илмий-техника дастурларини амалга оширишга аниқ меҳнат ва илмий ҳисса қўшган илмий ходимлар моддий рағбатлантирилади;

илмий ходимларни моддий рағбатлантириш улар учун йилига 5 тагача базавий лавозим маошлари миқдорида бир йўла тўланадиган мукофотлар белгилаш йўли билан Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳузуридаги илмий кенгаш қарорларига биноан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ҳафта муддатда Илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқласинлар, унда илмий ходимларни мукофотлашнинг илмий-техника дастурларини ишлаб чиқишга, шунингдек тадқиқотлар натижаларидан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланишга улар қўшган аниқ ҳисса даражасини ҳисобга оладиган асосий мезонлар белгиланишини назарда тутсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 18 августдаги

233-сон қарорига

ИЛОВА


Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар

ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга

оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий

ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим  маошлари миқдорлари

2018 йил

1 сентябрдан

бошлаб

2019 йил

1 январдан

бошлаб

2019 йил

1 июлдан

бошлаб

Институт директори

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 879 000

4 654 800

5 818 500

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 708 000

4 449 600

5 562 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3 564 000

4 276 800

5 346 000

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт

ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 510 000

4 212 000

5 265 000

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 330 000

3 996 000

4 995 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки  хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки  илмий унвонга эга бўлган

3 060 000

3 672 000

4 590 000

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот

лабораторияси (бўлими) мудири

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 492 000

4 190 400

5 238 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 276 000

3 931 200

4 914 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 177 000

3 812 400

4 765 500

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг

илмий ишлар бўйича ўринбосари

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 330 000

3 996 000

4 995 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 177 000

3 812 400

4 765 500

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

2 943 000

3 531 600

4 414 500

Бош илмий ходим

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3 330 000

3 996 000

4 995 000

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3 132 000

3 758 400

4 698 000

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

2 988 000

3 585 600

4 482 000

Етакчи илмий ходим

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган

2 817 000

3 380 400

4 225 500

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

2 637 000

3 164 400

3 955 500

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва  илмий унвонга эга бўлган

2 403 000

2 883 600

3 604 500

Катта илмий ходим

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва  илмий унвонга эга бўлган

2 457 000

2 948 400

3 685 500

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва  илмий унвонга эга бўлган

2 313 000

2 775 600

3 469 500

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

2 115 000

2 538 000

3 172 500

Кичик илмий ходим

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва  илмий унвонга эга бўлган

2 169 000

2 602 800

3 253 500

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

2 025 000

2 430 000

3 037 500

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

1 881 000

2 257 200

2 821 500

Стажер-тадқиқотчи

1 665 000

1 998 000

2 497 500

Изоҳлар:

Фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган бош илмий ходимларнинг маоши фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган бош илмий ходимнинг базавий лавозим маоши даражасида белгиланади.

Илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлими) мудирларининг ўринбосарларининг базавий лавозим маоши уларга берилган илмий даражалар ва унвонларга мувофиқ илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлими) мудирларининг лавозим маошига нисбатан 5 фоизга камайтирган ҳолда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида лойиҳалар раҳбарлари лавозимлари ёки шунга ўхшаш лавозимлар назарда тутилган ҳолларда, ушбу лавозимларга илмий-тадқиқот бўлимлари мудирларининг базавий лавозим маошлари белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисидаги Фармонлари қабул қилиниши муносабати билан базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшма қарори чиқарилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 370-модда.