Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2009 й. 248-сон "2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2009 й.

N 248



2009 ЙИЛДА САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА

ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР

ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА

ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш механизмини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 2 апрелдаги 94-сон қарорига мувофиқ ҳамда рақобатбардош экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, тармоқ ичидаги ва тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан, кичик бизнес субъектлари билан республиканинг йирик корхоналари ўртасидаги кооперацияни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарори билан маъқулланган 2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарори маъқуллансин, унда қуйидагилар назарда тутилади:

Маҳаллийлаштириш дастурига 2а-иловага* бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 1-иловага* мувофиқ янги лойиҳаларини киритиш;

Маҳаллийлаштириш дастурига 3а-иловага* маҳсулотларнинг тайёр турларини, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2-иловага* мувофиқ янги лойиҳаларини киритиш;

Маҳаллийлаштириш дастуридан корхоналар тугатилганлиги, маҳаллийлаштиришнинг прогноз даражаси таъминланмаганлиги, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг нархи ва сифати бўйича рақобатбардошли эмаслиги муносабати билан 3-иловага* мувофиқ лойиҳаларни чиқариш.


2. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзлар божхона тўловлари бўйича - ушбу қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб, солиқлар бўйича эса - 2009 йил 1 сентябрдан бошлаб қўлланилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги янги лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларни ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмларини бажариш жадвалларини тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 35-сон, 384-модда.











































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск