язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ҳисоб-китоблар/ Марказий банк Бошқарувининг 311-В-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-26-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 252-сон "Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 15.08.2009 й. Қарори (АВ томонидан 30.08.2009 й. 2002-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.08.2009 й.

N 2002

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

N 311-В


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

N 2009-26


ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА

ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

N 252


15.08.2009 й.


ҚАРОРИ



Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг

тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 9 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 296-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  Ф. Муллажонов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                     Б. Парпиев



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори                                           А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 36-сон, 398-модда.