ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2009 й. /Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2009 й. ЎРҚ-219-сон "Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.08.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.08.2009 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
14.09.2009 й.
N ЎРҚ-219
ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА
АЪЗО ДАВЛАТЛАР ҲУКУМАТЛАРИ ЎРТАСИДА
ҚУРОЛЛАР, ЎҚ-ДОРИЛАР ВА ПОРТЛОВЧИ
МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНИШИГА
ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ
БИТИМНИ (ДУШАНБЕ, 2008 ЙИЛ 28 АВГУСТ)
РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 20 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 29 августда маъқулланган
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Душанбе, 2008 йил 28 август) қуйидаги билдириш ва шарт билан ратификация қилинсин:
1) Битимнинг 2-моддаси 2-банди бўйича: "Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Бош прокуратураси Битимни бажаришга масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган";
2) Битимнинг 3 ва 4-моддалари бўйича: "Ўзбекистон Республикаси ҳамкорликни ўз миллий қонунчилигига зид келмайдиган қисми бўйича амалга оширади".
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
“Халқ сўзи”, 2009 йил 15 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 38-сон, 413-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 9-сон, 333-модда