язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.10.2009 й. 265-сон "Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.10.2009 й.

N 265



ФУҚАРОЛАРНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТЛАРГА ЧАҚИРИШ,

САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ

ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧАҚИРУВ

КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев), Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Икромов), Давлат тест маркази (Б. Исмаилов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда юқоридаги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг муддатли ҳарбий, муқобил хизматга чақирилишини ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилинишини ташкил этишга ва ўтказишга шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.


3. Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев), Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (А. Косьяненко) мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 40-сон, 435-модда.