язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2009 й. 277-сон "Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2009 й.

N 277



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АВТОМАГИСТРАЛИ

БЎЙЛАБ ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ВА

СЕРВИСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 22 апрелдаги ПҚ-1103-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб ҳаракатланиш қатнашчилари учун халқаро стандартларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари шакллантириш, шунингдек автомагистрал ёнидаги ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон миллий автомагистрали ёнидаги мавжуд йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари уларнинг шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан ялпи хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича Комиссия 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришда ягона шаҳарсозлик сиёсати ўтказилишини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини келишиш;

объектни жойлаштириш учун танланаётган ер участкасининг аҳоли пунктлари ва умуман минтақа ҳудудларини қуришни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларига, шунингдек шаҳарсозлик, экология, санитария, ёнғинга қарши кураш ва бошқа мажбурий норма ва қоидаларга мувофиқлигини ҳар томонлама таҳлил қилиш;

ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурга мувофиқ Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг аниқ манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришни келишиш юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси, "Йўл-лойиҳа бюроси" масъулияти чекланган жамият лойиҳалаш институти Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 ноябргача бўлган муддатда Комиссияга, Дастурнинг тасдиқланган параметрларини ҳисобга олган ҳолда, келгуси йилда йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг аниқ манзилли рўйхатлари тасдиқлаш учун киритилишини таъминласинлар.

Комиссия ушбу қарор билан тасдиқланган дастурнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳисоботларини эшитиб борсин.


5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Йўл-лойиҳа бюроси" масъулияти чекланган жамияти, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳалаш ташкилотлари буюртмачиларнинг буюртманомаларига биноан йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича асосий бажарувчилар ҳисобланадилар, шунингдек ушбу объектлар қурилишида архитектура-режалаштириш талабларига ва белгиланган қурилиш нормаларига риоя этилиши юзасидан зарур назоратни таъминлайдилар;

лойиҳалаш ташкилотлари томонидан берилган йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг тасдиқланган лойиҳаларидан ҳар қандай четга чиқиш юқорида кўрсатиб ўтилган Комиссия томонидан ушбу объектларнинг харажатларини тўламасдан бузиб ташланиши юзасидан қарор қабул қилиниши учун асос ҳисобланади;

маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, Республика йўл жамғармаси, хусусий тадбиркор-қурувчилар йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш бўйича лойиҳаларнинг буюртмачилари бўлишлари мумкин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш учун ер участкалари ажратиш қатъиян ушбу қарор билан ташкил этилган Комиссиянинг қарорлари асосида амалга оширилади;

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш фақат белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳалар асосида амалга оширилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2010 йил 1 июлгача бўлган муддатда қўриқланадиган зонада ҳамда Ўзбекистон миллий автомагистралининг йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришга мўлжалланган қўриқланадиган зонасига туташ ҳудудда жойлашган, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига жавоб бермайдиган бино ва иншоотларнинг бузиб ташланишини;

йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларига, шунингдек кўчириладиган объектлар қайта жойлаштириладиган жойларга зарур муҳандислик коммуникацияларини объектлар қурилишидан олдин ўтказиш чора-тадбирлари кўрилишини;

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда - Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича Низом талабларига қатъий ва сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, шунингдек қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан белгиланган тартибда тизимли назорат амалга оширилишини таъминласин.


9. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 22 октябрдаги

277-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон миллий автомагистрали

бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси

объектларини жойлаштирилишини кўриб

чиқиш ва келишиш комиссияси

ТАРКИБИ

Хўжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси


Тохтаев А.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти бош мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби

Абдуллаев М.А.

-

"Ўзавтойўл" ДАК бошқаруви раиси


Арабов С.А.

-

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси


Мусаев Д.О.

-

Давлат мулки қўмитаси раиси


Ахмедбоев А.А.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Ниёзматов Б.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош санитария врачи


Шукуров Ж.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори


Эсанов М.Т.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Ҳакимов З.Л.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Алимов Б.Д.

-

"Ўзнефтгазқурилишинвест" АК бош директори


Шоназаров Ш.Т.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси бошлиғи


Леннешмидт Э.Ф.

-

"Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" ОАЖ лойиҳа-қидирув ташкилоти директори в.б.


Акопжанян В.А.

-

"Тошкентбошплан ЛИТИ" ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти директори


Солихўжаев И.И.

-

"Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳа-қидирув институти директори


Каримов А.А.

-

"Йўл-лойиҳа бюроси" МЧЖ лойиҳалаш институти бош директори


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари


   

*) Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 458-модда.