язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш/ Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришда активлар ва пассивларни тақсимлаш Тартиби (ЎзР ВМ 05.01.2002 й. 8-сон қарорига 6-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 5 январдаги

8-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер

хўжаликларига айлантиришда активлар

ва пассивларни тақсимлаш

ТАРТИБИ


Ушбу Тартиб қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришда активлар ва пассивларни тақсимлаш, шунингдек мулкий (пай) муносабатларини тартибга солиш шартларини белгилайди.


1. Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссияга қишлоқ хўжалиги корхонасини (кооператив, ширкат, ёрдамчи хўжалик ва шу кабиларни) фермер хўжаликларига айлантиришда активлар ва пассивларни тақсимлаш, шунингдек мулкий (пай) муносабатларини тартибга солиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш юкланади.


2. Комиссия томонидан қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси баланси бўйича активлар ва пассивлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари мулкий пайлари тўлиқ хатловдан ўтказилади.


3. Комиссия ортиқча асосий ва айланма маблағларни, шунингдек фойдаланиш муддати тугаган воситаларни аниқлайди ва уларни ким ошди савдосида ёки очиқ савдода бозор нархлари бўйича сотишни ташкил этади.

Ижтимоий инфратузилма объектлари белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимликлар балансига берилади ёки бозор нархлари бўйича сотилади.

Яроқсиз мулклар белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

Хўжаликнинг чорвачилик фермалари (чорва моллари, чорвачилик объектлари ва бошқалар) бозор нархи бўйича қайта баҳолаб чиқилади ва ким ошди савдосида ёки очиқ савдода янги мулкдорга (мулкдорларга) сотилади.

Агар хўжаликда бир нечта чорвачилик фермалари мавжуд бўлса, у ҳолда улар алоҳида-алоҳида сотилади.

Чорвачилик фермаси учун қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа зарур воситалар ҳам, уларнинг техник ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, ферма билан бирга бозор қиймати бўйича сотилади.

Мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар белгиланган тартибда ва изчил равишда хўжаликнинг кредиторлик қарзини қоплашга йўналтирилади.


4. Ширкат хўжаликларида мулкий пайлар қийматини тўлаш биринчи навбатдаги тўловларга тенглаштирилади.


5. Қайта ташкил этиш бўйича комиссия қарзлар таркибини ўзгартириш ва уларни тўлаш муддатларини белгилаш ишларини ҳар бир кредитор билан алоҳида амалга оширади.


6. Ажратувчи баланс тузилади ва тасдиқланади ҳамда туман қишлоқ хўжалиги туман бўлимига берилади.

7. Қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг ажратувчи балансидаги активлар ва пассивлар янги ташкил қилинаётган фермер хўжаликлари ўртасида 1 балл-гектар ҳисобидан, уларга ажратилган ер майдонига ва уларнинг балл-бонитетига қараб тақсимланади.

Чорвачилик фермаларининг янги эгаси (эгалари)га нормативларга мувофиқ, белгиланган тартибда ер майдони ажратилади, бунда комиссия маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда тузатишлар киритиши мумкин.

Чорвачилик фермер хўжалигига ажратилган ер майдони ҳисобига тўғри келади ган қопланмаган кредиторлик қарз ушбу Тартибда назарда тутилган шартлар бўйича аниқланади.


8. Агар хўжаликда қопланмаган зарар мавжуд бўлса, у ҳолда зарар хўжаликнинг заҳира ёки бошқа фондлари ҳисобидан қопланади.

Агар зарар ушбу маблағлар ҳисобидан қопланмаса, у ҳолда устав капитали ҳисобига қопланади ва ширкат хўжалигининг устав капитали ушбу суммага камаяди. Устав капиталининг қолган қисми ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мувофиқ тақсимланади.


9. Ширкат хўжалигини қайта ташкил этишда ажратувчи балансда бутун устав жамғармаси унинг аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мувофиқ, жамоа хўжалигида эса  ширкатлардаги мулкий пай миқдорини ҳисоблаш методикаси бўйича аниқланадиган жамоа хўжалиги аъзоларининг улушларига мувофиқ тақсимланади.

Ширкат хўжалиги пайларининг ёки жамоа хўжалиги улушлари эгалари ўзларининг мулкий пайлари ва улушлари билан ташкил этилаётган фермер хўжаликларининг аъзолари ёки хизмат кўрсатувчи корхоналар муассислари бўлиши мумкин, бу мулкий пайлар ёки улушлар таъсис ҳужжатларида акс эттирилади.


10. Агар қайта ташкил этилаётган ширкат хўжалигининг устав капитали ажратувчи балансда дастлабки устав капиталидаги пай жамғармасидан кам бўлса, у ҳолда пайчиларнинг мулкий пайлари уларнинг улушига мувофиқ равишда камаяди.

Жамоа хўжалигини қайта ташкил этишда, агар хўжалик мулки кредиторлик қарзни қопламаса, у ҳолда мулк қиймати хўжалик аъзоларига тақсимланмайди, қопланмаган кредиторлик қарз фермерлар ўртасида балл-гектар бўйича тақсимланади, бу ажратувчи балансда акс эттирилади.

Қопланмаган кредиторлик қарзни тақсимлаш учун дастлаб мулкнинг фермерлар ўртасида тақсимланадиган қолдиқ қиймати (мулкнинг умумий қиймати ва сотилган мулк қиймати ўртасидаги фарқ) аниқланади.

Мулк қиймати ва қопланмаган кредиторлик қарз қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) хўжаликнинг умумий балл-гектари  ер участкалари ва уларнинг балл-бонитетлари ҳосиласи миқдори аниқланади;

б) бир балл-гектар ҳисобига тўғри келадиган ўртача мулк улуши  тақсимланадиган мулк қийматининг хўжаликнинг умумий балл-гектарига нисбати аниқланади;

в) мулк қиймати  фермер хўжалигига ажратиладиган ер участкаси балл-гектари ҳосиласи ва 1 балл-гектар ҳисобига тўғри келадиган ўртача мулк улуши фермерлар ўртасида тақсимланади;

г) 1 балл-гектар ҳисобига тўғри келадиган қопланмаган кредиторлик қарз қиймати  қопланмаган кредиторлик қарз умумий суммасининг хўжаликнинг умумий балл-гектарига нисбати аниқланади.

д) қопланмаган кредиторлик қарзнинг ҳар бир фермер хўжалиги ҳисобига тўғри келадиган миқдори  1 балл-гектар ҳисобига тўғри келадиган қопланмаган кредиторлик қарз қиймати ва фермер хўжалигига ажратиладиган ер участкаси балл-гектари ҳосиласи аниқланади.


11. Ажратувчи балансга мувофиқ ҳар бир фермер хўжалиги қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг тегишли кредиторлари билан уларни тўлаш миқдорлари ва муддатлари кўрсатилган шартнома тузади.


12. Қайта ташкил этилаётган ширкат хўжалигининг фермер хўжаликлари ёки хизмат кўрсатувчи кооперативлар таркибига кирмаган аъзолари қайта ташкил этиш комиссияси қарорига мувофиқ ўзларининг мулкий пайлари қийматини белгиланган тартибда олишлари мумкин.

Агар тўлов учун маблағ мавжуд бўлмаса, у ҳолда 1 балл-гектар ҳисобига тўғри келадиган мулкий пай қиймати фермер хўжаликлари балансига берилади. Бунда фермер ва собиқ ширкат аъзоси ўртасида кейинчалик тўланиши керак бўлган мулкий пай юзасидан тегишли шартнома тузилади.

Жамоа хўжалигини қайта ташкил этишда жамоа хўжалиги аъзоларига улушларни тўлаш тартиби худди ширкат хўжалигидаги каби амалга оширилади.


13. Агар қайта ташкил этилаётган хўжаликда фойда мавжуд бўлса, у ҳолда фойда суммаси жамоа хўжалиги аъзолари ўртасида уларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига мувофиқ, ширкат хўжаликларида эса  унинг аъзолари мулкий пайларига мутаносиб равишда тақсимланади.


14. Комиссия қайта ташкил этилаётган хўжалик жамоаси (пайчилари)нинг якуний умумий мажлисини ўтказади. Мажлисда ажратувчи баланс тасдиқланади ва тегишли қарор қабул қилинади.