Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

8-сон МБМС "Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш"ни қўллаш бўйича Услубий кўрсатмалар (АВ томонидан 28.10.2009 й. 2025-сон билан рўйхатга олинган ДМҚ 06.10.2009 й. 01/19-18/20-сон қарори билан тасдиқланган Мулкни баҳолаш 8-сон Миллий стандарти (МБМС)га илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 28 октябрда 2025-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитасининг

2009 йил 6 октябрдаги

01/19-18/20-сон қарори билан тасдиқланган

Мулкни баҳолаш 8-сон Миллий стандарти

(МБМС)га

ИЛОВА


8-сон МБМС "Хусусийлаштириш мақсадида

мулк қийматини баҳолаш"ни қўллаш бўйича

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


8-сон МБМСни қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар (кейинги ўринларда услубий кўрсатмалар деб юритилади) 8-сон МБМСни амалда қўллаш мақсадида ишлаб чиқилган.



I БОБ. АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


1. Услубий кўрсатмаларда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:


ташқи (иқтисодий, экологик) эскириш - ташқи вазият ўзгариши (шу жумладан, кўчмас мулк бозоридаги ўзгаришлар, ижтимоий, молиявий, қонунчилик, экологик ва бошқа шароитларнинг ўзгариши) натижасида мулк қийматидаги йўқотишлар;


умумий эскириш - жисмоний, функционал ва ташқи эскириш натижасида активни тикланиш қийматининг ёки алмаштириш қийматининг камайиши;

бартараф этиб бўлмайдиган эскириш - келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш харажатлари уларни бартараф этиш натижасида объект қийматига қўшиладиган қийматдан кўпроқ харажатга эга эскириш;


пул оқимининг прогноздан кейинги даври - прогноз даври тугаганидан кейин бизнеснинг даромадлари барқарорлашадиган ва қолган даврда барқарор узоқ муддатли ўсиш суръатлари ёки чексиз бир маромдаги даромадлар кузатиладиган давр. Узоқ муддатли ўсиш суръатлари 2 фоиз миқдорида қабул қилинади;

назорат учун мукофот - назорат элементлари мавжудлигини акс эттирадиган қўшимча қиймат;


реверсия - прогноз даврининг охирида капиталнинг қайтиши;

ликвидлиликнинг пастлиги учун чегирма - объект лозим даражада ликвид эмаслигини акс эттириш учун унинг бозор қиймати камайтириладиган мутлақ ёки нисбий катталик;


хусусий капитал - корхонанинг барча мажбуриятлари чегириб ташланганда қоладиган активлар;


алмаштириш қиймати - ўхшаш даражада фойдали бўлган янги яхшиланишларнинг жорий нархлардаги қиймати;


жисмоний эскириш - табиий қариш, нотўғри фойдаланиш, лойиҳалаш вақтида йўл қўйилган хатолар ёки фойдаланиш қоидаларининг бузилиши натижасида объект (унинг элементлари) фойдаланишга яроқлилик хусусиятларини қисман ёки тўла йўқотиши билан боғлиқ бўлган қийматдаги йўқотишлар;


функционал эскириш - хоҳишлар, техник инновациялар ёки бозор стандартлари ўзгариши натижасида объект қийматидаги йўқотишлар.



II БОБ. БАҲОЛАШ ҲАҚИДАГИ ВАЗИФАНИ БЕЛГИЛАШ

ВА БАҲОЛАШ ОБЪЕКТИНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА

ШАРТНОМА ТУЗИШ


2. Баҳолаш ҳақидаги вазифани белгилаш буюртмачи томонидан баҳоловчи ташкилот билан биргаликда амалга оширилади. Баҳолаш ҳақидаги вазифада баҳолаш объектини баҳолашнинг асосий шартлари, шунингдек баҳолашни ўтказишнинг чекловчи шартлари белгиланади ва таърифланади.


3. Баҳолаш ҳақидаги вазифа қуйидаги шаклда тузилади:

  

Баҳолаш объекти (номи ва қисқача тавсифи)*



Балансда сақловчи (номи, реквизитлари)



Баҳолаш объекти (корхона, эмитент) жойлашган манзил



Буюртмачи ва унинг реквизитлари



Баҳоловчи ташкилот ва унинг реквизитлари



Баҳолашни ўтказиш учун асос



Баҳолаш объектининг ташкилий-ҳуқуқий шакли



Баҳолашнинг мақсади ва вазифалари



Аниқланаётган қиймат тури



Чекловчи шартлар



Баҳолаш санаси



Баҳолашни ўтказиш графиги (муддатлари)



Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни буюртмачига тақдим этиш санаси



        

*) Бизнесни баҳолашда баҳолаш объектининг тавсифи давлатга тегишли баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг сони, улуш ва мулкий пайнинг миқдорини ўз ичига олиши керак.


Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб баҳолаш ҳақидаги вазифа қўшимча шартларни ўз ичига олиши мумкин.

4. Баҳолаш ҳақидаги вазифа баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова сифатида расмийлаштирилади. Шартномага баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган, буюртмачи ёки унинг вакили тақдим этадиган ҳужжатлар рўйхати илова қилиниши ҳам мумкин.



III БОБ. БАҲОЛАШ ОБЪЕКТИНИ

ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ


5. Йиғилган (буюртмачидан ёки унинг вакилларидан олинган) бирламчи ҳужжатларга эга бўлган ҳолда, баҳоловчи буюртмачининг вакили ёки баҳолаш объектининг балансда сақловчиси (эмитент) вакили билан бирга баҳолаш объектини кўздан кечириш, унинг амалдаги ҳолатини ўрганиш, уни тавсифлаш, ўлчаш ва фотосуратга олишни ҳамда баҳолаш объектини индентификация қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни бажаради.


6. Баҳолаш объектини идентификация қилиш вақтида баҳолаш объектининг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб унинг сифат ва миқдор кўрсаткичларининг буюртмачи ва (ёки) унинг вакили тақдим этган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги аниқланади.

Шунингдек, баҳолаш объектига бўлган амалдаги мулкий ҳуқуқларнинг мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқлиги ўрганилади.

Зарур ҳолда баҳоловчининг сўровига биноан ҳужжатларни тақдим этган шахс тегишли ҳужжатларга аниқликлар (изоҳлар)ни қўшимча маълумотномалар сифатида расмийлаштиради.

Баҳолаш объектини идентификация қилиш бўйича бажарилган барча ишларни баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттиради.


7. Корхонани баҳолашда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

корхонанинг номи ва юридик манзили;

тармоққа мансублиги ва асосий фаолият тури;

давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва реестр рақами;

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк реквизитлари;

мулк таркиби ва тузилиши;

филиаллар ва ваколатхоналар;

мулкий ҳуқуқлар, чеклашлар, қўшимча юкламалар ва сервитутлар, ижара шартномалари;

корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолати.

Баҳоланаётган корхонанинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш вақтида унинг фаолият йўналишларини, корхона тарихи, ишлаб чиқариш қувватлари, ишчи ва бошқарув ходимлари ҳақидаги ретроспектив маълумотларни, ички молиявий ахборотни (бухгалтерия баланси маълумотларини, охирги уч йил учун молиявий натижалар ва пул маблағларининг ҳаракати ҳақидаги ҳисоботларни) ўрганиш ва уларга тавсиф бериш лозим.


8. Кўчмас мулкни баҳолаш вақтида қуйидагиларни тавсифлаш ва идентификация қилиш лозим:

номи, фойдаланиш йўналиши ва жорий фойдаланиш;

баҳолаш объекти жойлашган ер, унинг жисмоний ва ҳуқуқий тавсифи;

баҳолаш объектининг иқтисодий хусусиятлари ва даромад келтириш қобилияти;

кўчмас мулк ҳисобланмайдиган, лекин баҳолашга киритиладиган ҳар қандай мулк ёки номоддий активлар;

баҳолаш объектига алоқадор бўлган ҳар қандай маълум сервитутлар, чеклашлар ва қўшимча юкламалар.


9. Машиналар ва ускуналарни баҳолаш вақтида, баҳолаш мақсадига қараб, қуйидагиларни идентификация қилиш лозим:

мустақил фойдаланиладиган машиналар, агрегатлар ва қурилмаларни;

технологик жараёнга мувофиқ технологик машиналар ва ёрдамчи мосламаларни бирлаштирувчи технологик мажмуаларни;

ишлаб чиқарувчи таркибий бўлинманинг инвентарь объектлар тўпламидан иборат бўлган машиналар ёки дастгоҳлар паркини;

транспорт воситаларини.

Машиналар ва ускуналарни идентификация қилиш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда баҳоланаётган ускуналарнинг инвентарь рўйхати таҳлил қилинади, уларнинг техник-иқтисодий тавсифлари аниқланади. Мазкур ахборот манбаи бўлиб инвентарь карточкалари, техник паспортлар, тавсифномалар, фойдаланиш бўйича қўлланмалар, номенклатура маълумотномалари ва бошқа ҳужжатлар хизмат қилади. Иккинчи босқич баҳолаш объекти ўрнатилган жойда амалга оширилади ва унинг амалдаги ҳолатини ўрганишни назарда тутади.

Машиналар ва ускуналарни идентификация қилиш қуйидаги усуллардан бири ёрдамида амалга оширилади:

якка тартибда идентификация ускуналар (машиналар ёки транспорт воситалари)нинг ҳар битта бирлигини алоҳида ўрганиш, ташқи кўздан кечириш ва асбоб, мослама, жиҳоз ва инвентарнинг амалда бутлигини, шунингдек уларнинг иш қобилиятини ва фойдаланиш учун тайёрлигини текшириш йўли билан амалга оширилади. Якка тартибда идентификация машиналар, ускуналар ва транспорт воситалари алоҳида баҳолаш объектлари ёки корхоналарнинг устав фондига киритиш учун мўлжалланган объектлар ҳисобланган ёки баҳоланаётган корхона таркибида бўлган, миқдори 300 бирликдан кам бўлган ҳолларда ўтказилади;

оммавий идентификация баҳолаш объектларининг турдош гуруҳларини (турлар ёки русумлар ёки фойдаланиш йўналиши ёки бошқаларга кўра) шакллантириш принципига биноан амалга оширилади. Оммавий идентификация машиналар, ускуналар ва транспорт воситалари кўчмас мулк таркибида унинг ажралмас қисми сифатида баҳоланган ёки баҳоланаётган корхона таркибида бўлган, миқдори 300 бирликдан кам бўлмаган ҳолларда ўтказилади.

Машиналар, ускуналарни ва транспорт воситаларини идентификация қилиш усулларидан қатъи назар, идентификация таомилида қуйидаги ахборотни акс эттириш талаб этилади:

номи, модели (русуми) мазкур турдаги баҳоланаётган объектлар сонини кўрсатган ҳолда;

ишлаб чиқарувчининг номи;

объектнинг йўналиши;

асосий техник тавсифи;

тайёрланган йил ва (охирги) фойдаланишга топшириш санаси;

пойдеворга ўрнатилиши ва коммуникация тармоқларига уланиши ҳақида маълумотлар;

объектнинг таъмирланиши ва унга техник хизмат кўрсатилиши, унинг айрим узеллари ва агрегатлари алмаштирилиши ҳақида маълумотлар.


10. Мулкни идентификация қилиш вақтида баҳоловчи заҳарли ёки хавфли материалларнинг мавжудлиги ёки ўзгача таъсирини, аниқ ёки яширин нуқсонларни аниқлаш учун тегишли органлар томонидан бирон-бир текширув ўтказилгани ёки ўтказилмаганини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатиши лозим.



IV БОБ. АХБОРОТ ЙИҒИШ ВА УНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


11. Баҳолаш объектларини баҳолаш учун ахборот йиғиш тартиби:

зарур маълумотлар таркибини аниқлаш;

ахборот манбаларини танлаш;

зарур ахборотни йиғиш;

маълумотларни тизимга солиш, уларни ишлаш ва таҳлил қилиш;

ахборотни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баён этишни ўз ичига олади.


12. Баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган ахборот баҳоловчига нархни шакллантирувчи энг муҳим омилларни аниқлаш ва баҳолаш объектининг якуний қиймати ҳақида асосли хулоса чиқариш имкониятини таъминлаши лозим.


13. Баҳоловчи баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни йиғишни амалга оширади, баҳолаш объектининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини ўрганади, баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш учун муҳим бўлган ахборотни, шу жумладан:

баҳолаш объектининг қийматига таъсир этувчи иқтисодий, экологик ва бошқа омиллар ҳақидаги ахборотни;

баҳолаш объекти мансуб бўлган бозордаги талаб ва таклиф ҳақидаги ахборотни;

баҳолаш объекти ҳақидаги ахборотни, шу жумладан, ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни, баҳолаш объектидан жорий фойдаланиш ҳақидаги, баҳолаш объекти билан боғлиқ қўшимча юкламалар ҳақидаги маълумотларни, баҳолаш объектининг жисмоний хусусиятлари, унинг техник ва фойдаланишга оид кўрсаткичлари, эскириши, олдинги ва кутилаётган даромадлар ва харажатлар ҳақидаги ахборотни, баҳолаш объектига доир бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот маълумотларини, шунингдек баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш учун аҳамиятга молик бўлган бошқа ахборотни баҳолашни ўтказиш вақтида қўлланилиши лозим бўлган ёндашувлар ва усуллар ёрдамида таҳлил қилишни амалга оширади.


14. Корхоналар (акциялар, улушлар, пайлар)ни баҳолаш вақтида баҳоловчи йиғилган бухгалтерия (молиявий) ҳисоботи асосида корхона молия-хўжалик фаолиятининг таҳлилини амалга ошириши лозим.


15. Баҳоловчи ахборотнинг етарлилиги ва ҳаққонийлигини таҳлил қилишни бунинг учун унга маълум бўлган воситалар ва усуллардан фойдаланиб амалга ошириши лозим.

Агар қўшимча ахборотдан фойдаланиш баҳолаш объектининг якуний қийматини сезиларли даражада ўзгаришига олиб келмаса, йиғилган ахборот баҳолаш мақсади учун етарли деб ҳисобланиши мумкин. Ахборот етарли эмаслиги баҳолаш объекти қийматини баҳолашнинг якуний натижасига таъсир кўрсатган бўлса, бу ҳол баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.



V БОБ. БАҲОЛАШ ОБЪЕКТИДАН ЭНГ МАҚБУЛ ВА

ЭНГ САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ ТАҲЛИЛИ


16. Баҳолаш объектидан энг мақбул ва энг самарали фойдаланишнинг таҳлили кўчмас мулк бозор қийматини ҳисоблашнинг ажралмас қисмидир.

Энг мақбул ва энг самарали фойдаланиш кўчмас мулкдан фойдаланишнинг қонун йўли билан рухсат этилган, жисмоний жиҳатдан рўёбга чиқариш ва молиявий жиҳатдан амалга ошириш мумкин бўлган, кўчмас мулкнинг функционал имкониятларини тўла рўёбга чиқариш ва унинг энг катта қийматини таъминлаш имкониятини берадиган эҳтимол тутилган йўли сифатида аниқланади.


17. Баҳолаш объектидан фойдаланиш, агар у қонунга мувофиқ тақиқланган ёки уни жисмоний жиҳатдан амалга ошириш мумкин бўлмаса, энг самарали деб қаралиши мумкин эмас. Ҳатто фойдаланиш қонунда рухсат этилган ва жисмоний жиҳатдан уни амалга ошириш мумкин бўлган ҳолда ҳам баҳоловчи оқилона мулоҳазаларга кўра бундай фойдаланиш амалда мумкинлиги ҳақидаги ўз фикрини асослаши лозим.

Таҳлил фойдаланишнинг бир ёки бир нечта варианти бўлиши мумкинлигини намойиш этганидан сўнг, молиявий нуқтаи назардан уларнинг асослилиги текширилади. Баҳолаш объектининг энг катта қийматини таъминлайдиган ва бошқа талабларга жавоб берадиган фойдаланиш энг самарали деб ҳисобланади.

Фойдаланишнинг қонунда рухсат этилган ва жисмоний жиҳатдан амалга ошириш мумкин бўлган барча вариантлари орасидан баҳолаш объектига киритилган инвестицияларга зарур миқдордаги даромадни ва баҳолаш объектининг энг катта қийматини таъминлайдиган фойдаланиш варианти танланади.


18. Баҳолаш объектидан фойдаланишнинг эҳтимол тутилган вариантларини танлашга унинг жисмоний тавсифи, сервитутлар ва бошқа қўшимча юкламалар, яхшилашларни амалга ошириш мумкин эмаслиги, объект жойлашган ер ҳамда баҳоловчи аниқлаши шарт бўлган бошқа омиллар муайян чеклашлар белгилаши мумкин.

Энг самарали фойдаланишнинг бир неча турларини аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда баҳоловчи фойдаланишнинг барча муқобил вариантларини ундан фойдаланиш натижаларига таъсир этувчи барча ички ва ташқи омиллар нуқтаи назаридан кўриб чиқиши лозим.


19. Баҳолаш объекти унинг фаолият тури ва асосий йўналишини сақлаш шарти билан хусусийлаштирилаётган бўлса, энг мақбул ва энг самарали фойдаланишнинг таҳлили ўтказилмайди. Кейинчалик унинг қийматини ҳисоблашда баҳоловчи баҳолаш объектидан унинг жорий фойдаланилишига мувофиқ фойдаланилади деган фараздан келиб чиқиши лозим.

Бозорга оид ахборот етарли эмаслиги энг мақбул ва энг самарали фойдаланишнинг таҳлилидан воз кечилишига ва баҳолаш объектидан фойдаланишнинг жорий тури энг мақбул деб эътироф этилишига сабаб бўлади.

Энг мақбул ва энг самарали фойдаланишнинг таҳлилини амалга оширишдан воз кечиш баҳоловчи томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда асосланиши лозим.



VI БОБ. БАҲОЛАШ ЁНДАШУВЛАРИ ВА УСУЛЛАРИНИ

ТАНЛАШ, АСОСЛАШ ВА ҚЎЛЛАШ


1-§. Даромад ёндашуви


20. Баҳолаш объектлари қийматини даромад ёндашуви билан баҳолаш пул оқимларини дисконтлаш усули ёки тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули ёрдамида амалга оширилади.



Корхоналар (акциялар, улушлар, пайлар)ни баҳолаш


21. Пул оқимларини дисконтлаш усули (кейинги ўринларда матнда ПОД усули деб юритилади) пул оқимлари беқарор бўлган корхоналарни баҳолаш учун қўлланилади ва баҳолаш объектининг қийматини прогноз ва прогноздан кейинги даврларда (даврнинг охирида) ундан кутилаётган пул оқимларининг жорий қийматларини қўшиш йўли билан аниқлашга асосланади.

Ҳисоблашлар қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:

PV=

CF1

+

CF2

+…+

CFn

+

FV

, бу ерда:

1+DR

(1+DR)2

(1+DR)n

(1+DR)n

PV - жорий қиймат;

CF - n-чи давр пул оқими;

FV - реверсия, прогноздан кейинги даврда корхонанинг қолдиқ қиймати;

DR - дисконтлаш ставкаси;

n - прогноз даврининг охирги йили.


22. Прогноз йилининг ўртасида пул оқимларини олиш мўлжалланаётган бўлса (ишлаб чиқариш мавсумий бўлганда, даромад йил мобайнида бўлиб-бўлиб олинганда), пул оқими прогноз даврининг ўртасидан бошлаб дисконтланади.

Ҳисоб-китоб қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:

      




n






PV

=

CFi

+

FV



(1+DR)(i-0,5)

(1+DR)n




  

i=1





Агар баҳолаш санаси молиявий йилнинг бошланиши билан мос келмаса, у ҳолда йиллик пул оқими қуйидаги тартибда ҳисоблаб чиқилади:


СFn

=

k * CFi

+

(4 - k) * CFi + 1




4

4


               

бу ерда:

СFn - йиллик пул оқими ҳар бир ҳисоб даври учун;

k - баҳолаш санасидан бошлаб молиявий йил якунига қадар чораклар сони;

CFi - тегишли молиявий йилнинг пул оқими.

Мазкур формулани қўллашда охирги прогноз йили учун пул оқимининг прогноз кўрсаткичи пул оқимининг узоқ муддатли ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда прогноздан кейинги давридаги каби ҳисоблаб чиқилади.

23. Қуйидагилар корхона (акциялар пакетлари, улушлар, пайлар)ни ПОД усули билан баҳолашнинг асосий босқичлари ҳисобланади:

а) пул оқими моделини танлаш;

б) прогноз даврининг давом этиш муддатини аниқлаш;

в) ретроспектив таҳлил, тушум, харажатлар ва инвестицияларни прогноз қилиш;

г) ҳар бир давр учун пул оқими миқдорини ҳисоблаш;

д) дисконтлаш ставкасини аниқлаш;

е) прогноздан кейинги даврдаги қиймат (реверсия қиймати) миқдорини ҳисоблаш;

ж) бўлғуси пул оқимлари ва реверсия жорий қийматларини қўшиш;

з) якунловчи тузатишлар киритиш.


24. Хусусийлаштирилаётган корхона (акциялар пакетлари, улушлар, пайлар)ни баҳолаш вақтида хусусий ва инвестиция қилинган капитал учун пул оқимларининг моделлари қўлланилади.


Хусусий капитал учун пул оқими


Ҳаракат белгиси


 

Кўрсаткич


Плюс


Солиқлар тўлангандан кейинги соф фойда

Плюс


Амортизация ажратмалари

Плюс (минус)


Хусусий айланма капиталнинг камайиши (ўсиши)

Плюс (минус)


Активларни сотиш (капитал қўйилмалар)

Плюс (минус)


Узоқ муддатли қарзнинг ўсиши (камайиши)

Минус


Имтиёзли акциялар учун дивидендлар

Жами:


Хусусий капитал учун пул оқими

Узоқ муддатли мажбуриятларнинг улуши баҳолаш санаси ҳолатига барча активлар баланс қийматининг 30 фоиз ва ундан ортиғини ташкил этган тақдирда инвестицияланган капитал учун пул оқими модели қўлланилади.

   

Инвестицияланган капитал учун пул оқими

   

Ҳаракат белгиси

         

Кўрсаткич

     

Плюс

Солиқлар тўлангандан кейинги соф фойда


Плюс

Амортизация ажратмалари


Плюс (минус)

Хусусий айланма капиталнинг камайиши (ўсиши)


Плюс (минус)

Активларни сотиш (капитал қўйилмалар)


Минус

Имтиёзли акциялар учун дивидендлар


Плюс

Узоқ муддатли қарздорлик бўйича илгари соф фойдани ҳисоблашда чегириб ташланган фоизларни тўлаш


Минус

Фоизларни тўлаш суммасига тўғри келадиган фойда солиғи қисми


Жами:

Инвестицияланган капитал учун пул оқими


25. Прогноз даврининг давом этиш муддатини аниқлаш корхонанинг ривожланиш режаларини, қиймат кўрсаткичлари (тушум, таннарх, даромад, нархлар ва бошқалар) динамикасини, талаб, ишлаб чиқариш ва сотув ҳажмларининг ўзгариш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Прогноз даврининг давом этиш муддати беш йил қилиб белгиланади. Баҳолаш ҳақидаги вазифада прогноз даврининг бундан каттароқ муддати белгиланиши мумкин.

Корхонанинг мавжудлигини тугатиш учун объектив сабаблар бўлмаса, у номуайян муддат мавжуд бўлиши мумкинлиги фараз қилинади. Корхонанинг кейинги мавжудлик муддати икки қисмга: баҳоловчи пул оқимлари динамикасини прогноз қиладиган прогноз даврига ва пул оқими ўсишининг узоқ муддатли суръатлари ҳисобга олинадиган прогноздан кейинги даврга бўлинади.


26. Ретроспектив таҳлил ва прогноз корхона ва умуман тармоқ фаолиятининг ретроспектив кўрсаткичлари билан мантиқан мос келиши лозим.

Ялпи тушум таҳлили ва прогнози қуйидаги омилларни ўрганишни талаб этади:

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатурасини;

ишлаб чиқариш ҳажмлари ва маҳсулот нархларини;

корхонанинг ўсиш суръатларини;

маҳсулотга бўлган талабни;

мавжуд (шу жумладан, ҳали ишга солинмаган) ишлаб чиқариш қувватларини;

капитал қўйилмаларнинг имкониятлари ва эҳтимол тутилган оқибатларини;

корхонанинг ривожланиш режаларини.


27. Харажатларни прогноз қилишда баҳоловчи:

ретроспектив маълумотлар ва тенденцияларни ҳисобга олиши;

ўзгармас ва ўзгарувчан харажатлар тузилишини ўрганиши;

бир марталик ва алоҳида (зарурий) харажатлар моддаларини ўрганиши;

кредитлар бўйича фоизлар тўлаш учун харажатларни қарздорликнинг прогноз қилинаётган даражаларига мувофиқ ҳисоблаши;

прогноз қилинаётган харажатларни рақиб корхоналарнинг тегишли кўрсаткичлари ёки тармоқдаги ўртача ўхшаш кўрсаткичлар билан таққослаши;

эскирган ускуналарни алмаштириш учун харажатлар (қўйилмалар) қилиш зарурлигини прогноз қилиши ва асослаши;

активларнинг амортизация ажратмаларини уларнинг ўсиши ва ҳисобдан чиқарилишини ҳисобга олиб аниқлаши лозим.


28. Инвестицияларни (инвестициялар, молиялаш манбалари, инвестициялар сиёсатига бўлган эҳтиёжни) таҳлил ва прогноз қилишда баҳоловчи:

маблағлар жалб қилиш (кредитлар олиш, қарзлар ва ҳ.к.)га бўлган заруриятни таҳлил қилиши;

ортиқча ёки етишмаётган айланма воситаларни аниқлаши;

асосий капитал эскиришига қараб уни алмаштириш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш мақсадида капитал қўйилмаларнинг зарурий миқдорини аниқлаши;

узоқ муддатли қарздорликнинг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши)ни ҳисоблаши лозим.


29. Прогноз даврининг ҳар бир йилига пул оқими миқдорини ҳисоблаш учун билвосита ва бевосита усуллар қўлланилади.

Билвосита усул фаолият йўналишлари бўйича пул маблағлари ҳаракатининг таҳлилига йўл қўяди. У даромаддан фойдаланиш ва мавжуд пул маблағларини инвестициялашни амалда намойиш этади.

Бевосита усул кирим ва чиқим моддалари, яъни бухгалтерия счётлари бўйича пул маблағлари ҳаракатининг таҳлилига асосланади.

Пул оқими ҳажмини ҳисоблашда баҳоловчи корхонанинг ривожланиш режаларини ўрганади ва зарур ҳолда уларга тузатиш киритади.


30. 8-сон МБМС доирасида баҳолаш усулларини қўллаш вақтида дисконтлаш ставкаси пул оқимининг моделига қараб белгиланади: хусусий капитал учун пул оқими ва инвестицияланган (қарзга олинган) капитал учун пул оқими.

Хусусий капитал учун пул оқимидаги дисконтлаш ставкаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


DReq = K * R    бу ерда:

DReq - Хусусий капитал учун пул оқимидаги дисконтлаш ставкаси;

R - баҳолаш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси;

К - баҳолаш объектига инвестициялаш таваккалчилиги учун устамани инобатга олувчи коэффициент (таваккалчилик коэффициенти).

Таваккалчилик коэффициенти корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти ҳолати асосида балли тизим бўйича аниқланади:

Балл


1


2


3


Хусусий капиталнинг баҳолаш санасидаги баланс қиймати


10 млрд сўмдан юқори

10 дан (шу жумладан)

1 млрд сўмгача

1 млрд сўм ва камроқ

Баланс бўйича асосий воситаларнинг баҳолаш санасидаги эскирганлик даражаси


20 фоиздан кам

20 фоиздан 50 фоизгача (шу жумладан)

50 фоиздан юқори

Жорий ликвидлиликнинг кўрсаткичи

Сўнгги 3 йил ичида 2 га тенг ёки кўпроқ


Фақат сўнгги йилда 2 га тенг ёки қўпроқ

2 дан паст ёки пасайиш тенденцияси кузатилади


Фаолият рентабеллиги

Сўнгги 3 йил учун даромад ўсишининг барқарор тенденцияси


Сўнгги 3 йил учун даромаднинг беқарор тенденцияси

Зиён қўриладиган фаолият

Тармоқ


Молиявий соҳа


Ишлаб чиқариш


Хизматлар ва савдо


Таваккалчилик коэффициенти қуйидаги шкала бўйича аниқланади:

 

Баллар суммаси


К Коэффициенти


5 гача (шу жумладан)


2

5 дан 10 гача (шу жумладан)


2,25

10 дан юқори


2,5

Инвестицияланган капитал учун пул оқимидаги дисконтлаш ставкаси капиталнинг ўртача олинган қиймати усули билан хусусий капитал ва қарзга олинган маблағларга нисбатан сермаҳсулликнинг ўлчанган ставкаларини қўшиш йўли билан ҳисоблаб чиқилади. Салмоқ сифатида қарзга олинган ва хусусий маблағларнинг капитал тузилишидаги улушлари қабул қилинади. Ҳисоблашлар қуйидаги формулага биноан амалга оширилади:


DRic = KD * (1 - TC) * WD + KP * WP + KS * WS  бу ерда:


DRic - инвестицияланган капитал учун пул оқимидаги дисконтлаш ставкаси;

KD - қарз маблағлар бўйича банкнинг фоиз ставкаси;

TC - корхона фойдасига солиқ ставкаси;

KP - имтиёзли акциялар бўйича фойда солиғи ставкаси;

KS - юқорида таърифланган услубиятга мувофиқ оддий акциялар бўйича фойда солиғи ставкаси;

WD - корхонанинг капитали тузилишидаги қарзга олинган капитал улуши;

WP - корхонанинг капитали тузилишидаги имтиёзли акцияларнинг улуши;

WS - корхонанинг капитали тузилишидаги оддий акцияларнинг улуши.

Капиталлаштириш ставкаси сифатида:

корхоналар қийматини баҳолашда, шу жумладан корхоналарнинг устав фондидаги давлатга тегишли бўлган акциялар, улушлар, пайларни фоиздаги нисбатини баҳолашда, пул оқимининг узоқ муддатли ўсиш суръатларининг 2 фоиз миқдорини айирган ҳолдаги дисконтлаш ставкаси;

қўчмас мулк ва/ёки ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини баҳолашда - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган миқдорда қабул қилинади.

31. Прогноз давридаги реверсия қийматини ҳисоблаш корхонанинг барча активлари тузилишига қараб амалга оширилади.

Корхона активлари асосан узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, капитал қўйилмалар, инвестициялар ва бошқалар)дан иборат бўлса, реверсия қиймати прогноздан кейинги давр санасидаги корхона соф активларининг бозор қийматини дисконтлаш йўли билан ҳисобланади.

Бунда, прогноздан кейинги даврда корхона соф активларининг бозор қиймати сифатида корхона қийматини харажат ёндашуви билан ҳисоблаш натижаси олинади.

Ҳисоблашлар қуйидаги формулалар бўйича амалга оширилади:


S1 = V * I * (1-A)

S2 = S1 * I * (1-A)

S3 = S2 * I * (1-A)

Sn = Sn-1 * I * (1-A)

FV = Sn * 1,02 , бу ерда:



S1, S2, S3, …, Sn - соф активларнинг тегишли прогноз даврларидаги бозор қиймати;

V - баҳолаш санасида корхона соф активларининг бозор қиймати;

I - нархларнинг қимматлашиш индекслари;

А - асосий воситалар амортизация ажратмаларининг ўртача ҳажмини 5 фоиз миқдорида белгиловчи 0,05 коэффициенти;

FV - прогноздан кейинги даврда кутилаётган қиймат (реверсия қиймати);

n - прогноз даврлари сони.

Корхона активлари асосан жорий активлар (пул маблағлари, тайёр маҳсулот, товарлар ва бошқалар)дан иборат бўлган ҳолда, реверсия қиймати прогноздан кейинги биринчи давр пул оқимини пул оқими ўсишининг узоқ муддатли суръатларини ҳисобга олувчи капиталлаштириш ставкаси бўйича ҳисобланади. Ҳисоблашлар қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:

FV =

CFr

, бу ерда:

DR - t

FV - прогноздан кейинги даврда кутилаётган қиймат (реверсия қиймати);

CFr - прогноздан кейинги (қолдиқ) даврнинг биринчи йилидаги пул оқими (охирги прогноз даврининг пул оқими 1 + t га кўпайтирилади);

DR - дисконтлаш ставкаси;

t - қолдиқ даврда пул оқими ўсишининг узоқ муддатли (шартли равишда ўзгармас) суръатлари.


32. Хусусийлаштириш мақсадида баҳолаш объектларини баҳолаш вақтида ПОД усули қўлланилганда прогноздан кейинги даврда пул оқими ўсишининг узоқ муддатли суръатлари йилига 2 фоиз ҳажмида белгиланади.


33. Прогноз даврида пул оқимлари ва реверсия жорий қийматини ҳисоблаш уларнинг кўрсаткичларини бирлик жорий қийматининг тегишли коэффициенти (дисконтлаш омили) бўйича дисконтлаш йўли билан амалга оширилади.

ПОД усулини қўллаганда баҳолаш объекти прогноз даврида келтирадиган даврий пул оқимларининг жорий қийматлари ва баҳолаш объектининг прогноздан кейинги даврдаги жорий қийматини қўшиш лозим.


Пул оқимлари ва реверсия жорий қийматини ҳисоблаш

Кўрсаткич

1-чи прогноз

йили


2-чи прогноз

йили


n-чи прогноз

йили


Прогноздан

кейинги давр


Пул оқими (CFn, CFr


СF1

СF2

СFn

СFr

Реверсия қиймати (FV)


-

-

-

-

FV

Жорий қиймат коэффициенти (Kn)


K1=

1

K2=

1

Kn=

1

Kr=

1

(1+DR)


(1+DR)2

(1+DR)n

(1+DR)r

Пул оқимлари ва реверсия жорий қиймати (PVn)


PV1=CF1*K1

PV2=CF2*K2

PVn=CFn*Kn

PVr=CFr*Kr

Корхона қиймати (V)


V=PV1+PV2++PVn+PVr

          

34. Бўлғуси пул оқимлари ва реверсия жорий қиймати аниқланганидан сўнг зарур ҳолда якунловчи тузатишлар киритилади.

Қийматни ПОД усули билан ҳисоблашда корхонанинг ишлаб чиқаришда ва даромад олишда иштирок этмайдиган (шу жумладан консервация қилинган) активлари қийматини ҳисобга олиш лозим.

Шунингдек, хусусий айланма капиталнинг ҳақиқатдаги миқдорига тузатиш киритиш зарур: ортиқча хусусий капитал бошланғич қиймат миқдорига қўшилиши, тақчиллик эса - ундан айрилиши лозим.

Ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

хусусий айланма капиталнинг баланс қиймати баҳолаш санаси ҳолатига жорий активлар (390 баланс қатори) ва жорий мажбуриятлар (600 баланс қатори) ўртасидаги тафовут тарзида белгиланади;

хусусий айланма капиталнинг нормативи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 108-сонли "Вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг айланма маблағлари нормативлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқариш таннархи ва давр харажатларини йиғиндисини чиқариш билан аниқланадиган харажатлар улуши сифатида аниқланади;

баҳолаш санасидаги хусусий айланма капитал баланс қиймати ва биринчи прогноз йилидаги хусусий айланма капитал норматив миқдори ўртасидаги тафовут аниқланади.

Салбий тафовут бўлганда бизнеснинг даромад ёндашуви билан олинган қийматидан тафовут айирилади. Ижобий тафовут бўлганда ортиғи натижага қўшилади.

Агар корхонанинг хусусий капиталини ҳисоблаш учун инвестицияланган капиталнинг пул оқимидан фойдаланилса, узоқ муддатли қарздорлик миқдори айирилади.

Корхонани ПОД усули билан баҳолаш натижасида ликвидли корхонанинг ёки корхонадаги ликвидли назорат (75 фоиздан ортиқ) улушнинг қиймати олинади. Агар 75 фоиздан кам бўлган улуш баҳоланаётган бўлса, назорат ҳуқуқларининг етишмаган қисмига чегирма қилиниши лозим. Тузатишлар назорат элементларининг етишмаслигидан келиб чиққан холда киритилади, ҳисоблар қуйидагича амалга оширилади:

Баҳоланаётган

пакет миқдори, %


Назорат элементлари

йўқлигига чегирма, %


100 дан 75 гача + 1 та акция


0

75 дан 50 гача +1 та акция


5

50 дан 25 гача +1 та акция


10

25 дан 10 гача +1 та акция


15

10 дан ва камроқ


20

35. Тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули хўжалик фаолиятининг даромадли тарихига эга бўлган, активларни жамғаришга улгурган ва барқарор фаолият кўрсатаётган корхоналарни баҳолаш учун қўлланилади. Усул баҳолаш санасидан кейинги биринчи йил мобайнида олинадиган бўлғуси даромадни капиталлаштириш йўли билан амалга оширилади.


36. Даромадни капиталлаштириш усули босқичлари:

1) даромадлар олишнинг барқарорлигини асослаш;

2) капиталлаштириладиган даромад турини танлаш;

3) капиталлаштириладиган даромад миқдорини аниқлаш;

4) капиталлаштириш ставкасини ҳисоблаш;

5) даромадни капиталлаштириш;

6) якуний тузатишларни киритиш.


37. Даромадлар олишнинг барқарорлигини (нисбий барқарорликни) асослаш тузатилган молиявий ҳисобот таҳлили асосида амалга оширилади.


38. Капиталлаштириладиган даромад сифатида тушум баҳолаш санасидан кейин келадиган тўлиқ прогноз йили учун хусусий капиталга пул оқими (ишлаётган корхоналар, акцияларнинг пакетлари, улушлар учун) қабул қилинади. Пул оқимини капиталлаштириш корхона узоқ вақт мобайнида тахминан бир хил миқдорда даромад олиши кутилаётган вазиятларга мос келади.

39. Капиталлаштириш лозим бўлган даромад сифатида қуйидагилар танланиши мумкин:

баҳолаш санасидан кейин бир йилга прогноз қилинган миқдор;

ретроспектив ва балки, прогноз (уч йил учун) маълумотлари асосида ҳисобланган, танланган турдаги ўртача ўлчанган миқдор.

Пул оқимига тузатиш киритиш, яъни бир марталик оғишларни бартараф этиш лозим.


40. Капиталлаштириш ставкасининг миқдори 8-сон МБМСнинг 36-бандига мувофиқ аниқланади.


41. Пул оқимини капиталлаштириш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:


V = CF / CR, бу ерда:


V - капиталлаштирилган қиймат;

CF - пул оқими;

CR - капиталлаштириш ставкаси.


42. Корхона (акциялар пакетлари, улушлар, пайлар) қийматини тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули билан ҳисоблашда корхонанинг ишлаб чиқаришда ва даромад олишда иштирок этмайдиган (шу жумладан, консервация қилинган) активлари қийматини ҳисобга олиш лозим.

Шунингдек, хусусий айланма капиталнинг амалдаги миқдорига тузатиш киритиш зарур: ортиқча хусусий капитал бошланғич қиймат миқдорига қўшилиши, тақчиллик эса - ундан айирилиши лозим.

Корхонани тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули билан баҳолаш натижасида ликвидли корхона қийматини ёки корхонадаги ликвидли акцияларнинг назорат (50 фоиздан ортиқ) пакетининг (улушнинг, пайнинг) қиймати олинади. Агар назорат пакети баҳоланаётган бўлмаса, назорат ҳуқуқларининг етишмаган қисмига чегирма қилиш лозим. Чегирма ПОД усулида қўлланган тартибда киритилади.


Кўчмас ва кўчар мулкни баҳолаш


43. Кўчмас мулкни даромад ёндашуви билан баҳолаш тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули билан амалга оширилади. Бунда, даромад кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган тушумлардан таркиб топиши назарда тутилади, чунки объектни ижарага бериш айниқса барқарор пул оқимини таъминлайди.

Тўғридан-тўғри капиталлаштириш методини қўллаш жараёнида ижара ставкалари миқдори, ижара шартлари, операцион харажатларнинг миқдорларига оид бозор ахборотидан фойдаланилади. Бунда, фойдаланилаётган ижара ставкаси маҳаллий ҳокимият органлари томонидан давлат мулки объектлари учун белгиланган ижара ставкасидан паст бўлмаслиги керак.

Ҳисоблашлар қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:

хусусийлаштирилаётган бино (унинг бир қисми) умумий майдони учун ижара ҳақи сифатидаги потенциал ялпи даромад прогноз қилинади;

майдон тўла юкланмаслиги ва тушумларнинг бой берилиши билан боғлиқ йўқотишлар ҳисобланади;

ҳақиқий ялпи даромад потенциал ялпи даромад ва йўқотишлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади;

операцион харажатлар чегириб ташланади ва айирма сифатида соф операцион даромад олинади;

капиталлаштириш коэффициенти мазкур услубий кўрсатмаларнинг 30-бандига мувофиқ ҳисобланади;

кўчмас мулк қиймати соф операция даромадининг капиталлаштириш коэффициентига нисбати сифатида баҳоланади.


44. Кўчмас мулкни тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули билан баҳолашда мазкур мулк таркибида хусусийлаштирилиши лозим бўлган активлар қийматини ҳисобга олиш талаб этилади.


45. Машиналар, ускуналар, автотранспорт воситалари ва номоддий активлар, шунингдек бошқа кўчар мулк (акциялар, улушлар, пайлар, интеллектуал мулк объектлари бундан мустасно) даромад ёндашуви билан баҳоланмайди.



2-§. Қиёсий ёндашув


46. Баҳолаш объектларини хусусийлаштириш мақсадида баҳолашда қиёсий ёндашув қўлланилганда қуйидаги усулларнинг биридан фойдаланилади:

баҳолаш объекти билан олдинги битимлар усули;

капитал бозори (компания-аналог) усули;

битимлар усули;

бозорга оид таққослашлар усули;

аналог билан тўғридан-тўғри таққослаш усули.

Бунда, баҳолаш методининг танланишини баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда асослаши лозим.


47. Қиёсий ёндашув билан баҳолашда, қўлланилаётган баҳолаш методидан қатъи назар (баҳолаш объекти билан олдинги битимлар усулидан ташқари), аналоглар рўйхати камида уч объектни ўз ичига олиши лозим.


Корхона (акциялар, улушлар, пайлар)ни баҳолаш


48. Корхона (акциялар, улушлар, пайлар) қийматини баҳолаш қуйидаги методларнинг бири: капитал бозори усули, битимлар усули ёки баҳолаш объекти билан олдинги битимлар усулини қўллаган ҳолда амалга оширилади.


49. Капитал бозори усули ва битимлар усули амалда бир-бирига мос келади, уларнинг фарқи баҳолаш объектининг хусусияти ва нархга оид дастлабки маълумот туридадир.

Капитал бозори усули очиқ бозорда вужудга келган нархлар ҳақидаги ахборотдан фойдаланишга асосланади ва акцияларнинг назорат қилиш ваколатларини бермайдиган пакетлари (улушлар, пайлар)ни баҳолаш учун қўлланилади.

Битимлар усули умуман корхонанинг ёки акциялар назорат пакети (улушлар, пайлар)нинг харид нархлари ҳақидаги ахборотдан фойдаланишга қараб мўлжал олади. Бу корхонани ёки акциялар назорат пакети (улушлар, пайлар)ни баҳолашда мазкур усулнинг энг оптимал қўлланиш соҳасини белгилайди.


50. Капитал бозори ва битимлар усуллари қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:

а) ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш;

б) қиёсий аналогларни танлаш;

в) тегишли молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилиш;

г) мультипликаторлар танлаш ва уларнинг катталигини ҳисоблаш;

д) баҳолаш объекти қийматининг бошланғич миқдорини аниқлаш;

е) якунловчи тузатишлар киритиш.


51. Баҳолаш объектининг аналогларини аниқлаш учун баҳоловчи баҳолаш объекти билан ўхшаш бўлган объектлар (акциялар пакетлари, улушлар, умуман корхоналар)нинг ҳақиқий олди-сотди нархлари, баҳолаш объекти билан ўхшашликни аниқлаш ва зарурий тузатишларни киритиш имкониятини берадиган бухгалтерия ва молиявий ҳисобот ҳақидаги маълумотларни йиғиши лозим.


52. Капитал бозори ва битимлар усулларини қўллаш вақтида баҳоловчи хорижий аналоглар тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиши мумкин. Бу ҳолда тегишли тузатишлар киритилади: ҳисобот айлантирилади ва мамлакатга хос таваккалчилик даражасига қараб мультипликаторнинг ҳисобланадиган қийматига тузатиш киритилади.


53. Баҳолаш объекти ва аналогларни таққослашнинг асосий мезони бўлиб тармоқ мансублиги ҳисобланади. Бунда баҳолаш объекти ва аналоглар фаолият йўналишлари бўйича ўзаро таққосланадиган бўлиши шарт.

54. Қиёсий объектларни танлаш жараёни қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:

тармоққа оид ўхшашлик - потенциал қиёсий аналоглар рўйхати тармоқнинг бир сегментига мансуб бўлиши лозим;

миқдор - реализация қилинган маҳсулот ҳажми, даромад миқдори каби ва бошқа параметрлар солиштирилади;

ўсиш истиқболлари - баҳоланаётган корхонанинг аналогларга нисбатан рақобатдаги устунликлари ва камчиликларини ўрганиш;

молиявий таваккалчилик даражаси - капитал тузилишини ёки хусусий ва жалб қилинган маблағлар нисбатини таққослаш, ликвидлиликни ёки жорий мажбуриятларни жорий активлар билан тўлаш имкониятини ўрганиш, қарзни тўлай олиш қобилиятини таҳлил қилиш;

мўлжалланаётган битимнинг қиёсийлиги - битим шакли, молиялаш шартлари, ҳақ тўлаш шартлари ва бошқалар.

Қиёслаш мезонларининг юқорида келтирилган рўйхати асосий ҳисобланади, лекин у тўлиқ эмас ва баҳоловчи рўйхатни қўшимча омиллар билан мустақил равишда тўлдириши мумкин.


55. Баҳоловчи мезонлар таҳлили асосида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилиши ва асослаши лозим:

аналог бир қанча тавсифларга кўра баҳолаш объекти билан қиёсий ва мультипликаторларни ҳисоблаш учун ундан фойдаланилиши мумкин;

аналог баҳолаш объекти билан лозим даражада қиёсий эмас ва баҳолаш жараёнида ундан фойдаланилиши мумкин эмас.


56. Капитал бозори усули ва битимлар усулини қўллаш вақтида баҳоловчи балансларни, даромадлар ва харажатлар ҳақидаги ҳисоботларни, қўшимча ахборотни таҳлил қилади, молиявий коэффициентларни ҳисоблайди. Молиявий таҳлил аналогларнинг баҳолаш объекти билан қиёсийлигини аниқлашнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Молиявий таҳлил натижаларига кўра "Молиявий коэффициентларнинг йиғма жадвали" тузилади. Бу жадвалда қуйидаги ахборот акс этиши лозим:

Номи


Молиявий коэффициентлар


1. 1-аналог








2. 2-аналог








3. 3-аналог








4. …








5. n-аналог








6. Ўртача арифметик қиймат








7. Медиана








8. Баҳолаш объекти








9. Баҳолаш объектининг ўрни








Жадвал эркин тарзда тузилади, лекин у энг муҳим молиявий коэффициентлар, чунончи:

реализациядан олинган тушумда соф фойда улуши;

барча активларнинг умумий суммасида хусусий капитал улуши;

ликвидлилик;

активларнинг айланувчанлигини ўз ичига олиши лозим.

Аналоглар ва баҳолаш объектига доир кўрсаткичларнинг қийматлари сезиларли даражада фарқ қилиши мумкинлиги туфайли, кейинги қарорларни қабул қилиш учун аналоглар ва баҳолаш объекти бўйича молиявий коэффициентларнинг ҳақиқий ҳисобий қийматларидан ташқари жадвалга ўртача арифметик қиймат ва медиана каби ёрдамчи кўрсаткичларни киритиш талаб этилади. Молиявий таҳлилнинг якунловчи босқичида баҳоловчи баҳолаш объекти ифодаланган кўрсаткичларнинг ҳар бири бўйича танланган аналоглар орасида эгаллаган ўринни аниқлаши лозим. Эгалланган ўринлар йиғиндиси баҳолаш объектининг якуний рейтингини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Мазкур жадвал материалларидан баҳоловчи баҳолаш объекти учун мультипликатор қийматини танлаш босқичида фойдаланади.


57. Капитал бозори усули ва битимлар усулидан фойдаланилганда мультипликаторни ҳисоблаб топиш учун:

танланган барча аналоглар (корхона, акциялар пакети, улушлар, пайлар аналоглари) бўйича нархни аниқлаш;

ёки муайян давр учун, ёки баҳолаш санасига қадар бўлган ҳолатга кўра молиявий базани аниқлаш;

тегишли мультипликаторларни ҳисоблаш лозим.

Муайян давр учун молиявий база ҳақида ахборот баҳолаш санасидан олдинги тўлиқ ҳисобот йили якунларига кўра олинади.

Аналоглар нархи баҳолаш санасидан олдинги тўлиқ ҳисобот йили ва чораклар мобайнида тузилган битимлар ҳақидаги ахборотга мувофиқ олинади. Бунда, айни бир аналоглар бўйича нархлар ҳақидаги ахборот энг катта ва энг кичик қийматлар ўртасида ўртача қиймат сифатида олиниши мумкин.


58. Капитал бозори ва битимлар усулларини қўллаш вақтида қуйидаги мультипликаторлардан фойдаланилиши мумкин:

оралиқ мультипликаторлар - нарх/фойда, нарх/пул оқими, нарх/дивидендлар, нарх/сотишдан келган тушум;

моментли мультипликаторлар - нарх/баланс қиймати, нарх/активлар (моддий ва номоддий) соф қиймати.

Нарх/фойда, нарх/пул оқими мультипликаторлари нархни аниқлашнинг энг кенг тарқалган усули ҳисобланади, чунки баҳолаш объекти ва ўхшаш корхоналар даромади ҳақидаги ахборот энг очиқ ахборотдир. Мультипликатор учун молиявий база сифатида фойданинг ҳар қандай кўрсаткичидан (соф даромад, солиқ солингунга қадар бўлган даромад, фоизлар ва солиқлар тўлангунга қадар бўлган даромад ва бошқа кўрсаткичлардан) фойдаланилиши мумкин.

Аналоглар ҳақида қайси ахборот очиқ эканлигига қараб, турли мультипликаторлардан фойдаланилиши мумкин. Баҳолаш объекти қийматини қиёсий ёндашув билан ҳисоблашда нархни шакллантирувчи энг муҳим омилларни ҳисобга олиш учун бир нечта мультипликаторлардан фойдаланиш тавсия этилади.


59. Мультипликатор қийматини танлаш ҳар бир коэффициент бўйича ўртача ва медиана қийматлари таҳлилига, шунингдек баҳолаш объектининг таққослаш элементи бўйича позициясига мувофиқ амалга оширилади.

Шундан сўнг баҳолашга "Молиявий коэффициентларнинг йиғма жадвали"да акс эттирилган молиявий таҳлил натижалари жалб қилинади. Муайян турдаги мультипликатор қийматини танлаш учун баҳоловчи қиймат жиҳатидан баҳолаш объекти коэффициентларига энг яқин бўлган молиявий коэффициентлардан фойдаланади.


60. Баҳоловчи баҳолаш объектининг муайян шароитлари, мақсадлари ва турига, у ёки бу ахборотга бўлган ишонч даражасига қараб ҳар бир мультипликаторга ва тегишли равишда, қиймат вариантига солиштирма оғирлик белгилайди.

Бундай ўлчаш натижасида қийматнинг бошланғич миқдори олинади ва ундан кейинги тузатишларни киритиш учун асос сифатида фойдаланилиши мумкин.


Қийматнинг бошланғич миқдорини ўлчаш

Қўллаш учун

танланган

мультипли-

каторлар


Мультипли-

каторлар

миқдори


Қўлланилаётган

мультипли-

каторлар типига

қараб баҳолаш

объекти

кўрсаткичлари


Мультипликатор

қўлланганидан

кейин баҳолаш

объектининг

қиймати


Солиш-

тирма

оғирлик


Оралиқ

натижа-

лар


1.







2.







3.







Қийматнинг бошланғич миқдори







61. Қийматнинг якуний миқдорини аниқлашда мультипликаторлар қўлланганидан кейин олинган натижага (зарур ҳолда) назорат даражасига қараб тузатиш киритилади.

Назорат даражасига қараб тузатиш киритиш (кўпайтириш ёки камайтириш) қуйидаги тартибда амалга оширилади:

баҳоланаётган объект (корхона, акциялар пакети, улуш, пай) ва аналог ўртасида миқдор жиҳатидан фарқ 10 фоизгача (ичига олиб) бўлса, 1,02 коэффициенти қўлланилади;

баҳоланаётган объект (корхона, акциялар пакети, улуш, пай) ва аналог ўртасида миқдор жиҳатидан фарқ 10 фоиздан ортиқ бўлса, ҳар 10 фоиз тафовут учун қўлланиладиган 1,02 коэффициентига 0,02 коэффициенти қўшилади.


62. Баҳолаш объекти билан олдинги битимлар усули акциялар пакетлари, улушлар, пайларни баҳолашда қўлланилади. Мазкур усулни қўллашда баҳолаш объекти тегишли бўлган эмитентнинг акциялари, улушлари ва пайлари билан илгари тузилган, муддати бир йилдан ошмайдиган битимлари ҳақидаги маълумотлар ахборот манбаи ҳисобланади.


63. Олдинги битим тузилган вақтдан бошлаб эмитентда жиддий ўзгаришлар (тармоқ, фаолият соҳаси, ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқалар) юз берган ҳолларда эмитент акциялари, улушлари ва пайлари билан илгари тузилган битимларнинг нархлари ҳақидаги ахборотдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


64. Мазкур усулни қўллашда баҳоловчи баҳолаш объекти билан илгари тузилган битим нархига (нархларига) вақт омилини, шунингдек баҳолаш объектининг иқтисодий ва тармоққа оид муҳитидаги ҳолатларнинг ўзгаришини ҳисобга олиб тузатиш киритишни амалга оширади.

Шунингдек, мазкур услубий кўрсатмаларнинг 61-бандида келтирилган тартибда назорат даражасига (чегирмалар/мукофотлар) тузатишлар киритилади.

65. Баҳолаш объектининг илгари тузилган битим бўйича нархига тузатишлар бухгалтерия ҳисоби бўйича тегишли харажатлар ва даромадлар моддаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиб киритилади. Шунингдек, баҳолаш объектининг натурал кўрсаткичлар (ишлаб чиқариш қуввати, ишлаб чиқариш ҳажми, моддий активларнинг эскирганлиги ва ҳ.к.) бўйича ҳақиқий натижаларига ҳам тузатиш киритилиши лозим.


Кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар)ни баҳолаш


66. Кўчмас мулк қийматини ёки кўчмас мулк объектларидан иборат мулкий мажмуалар қийматини баҳолашда бозорга оид таққослашлар усулидан фойдаланилади.

Баҳолаш объекти қийматини бозорга оид таққослашлар усули билан аниқлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

а) бозорни ўрганиш ва баҳоланаётган объектга ўхшаш объектларни сотиш бўйича битимлар ёки таклифлар ҳақида ахборот йиғиш;

б) таққослаш элементларини танлаш ва асослаш;

в) баҳолаш объекти бозорига хос бўлган таққослаш бирликларини танлаш;

г) қиёсий аналогларни баҳолаш объекти билан таққослаш бирликларига кўра солиштириш ва баҳолаш объекти билан таққосланаётган ҳар бир объект нархига тузатишлар киритиш;

д) аналоглар нархларининг тузатиш киритилган қийматларини мувофиқлаштириш.


67. Таққослаш элементлари сифатида фақат нархни белгилайдиган ва аналоглар нархига жиддий таъсир кўрсатишга қодир бўлган элементлар қуйидагилар орасидан олинади:

Омиллар гуруҳи


Олди-сотди битимлари учун таққослаш элементлари


1. Мулкий ҳуқуқлар

1.1. Объектнинг ижара шартномаси бўйича қўшимча юкламалари

1.2. Сервитутлар ва ижтимоий қўшимча юкламалар

1.3. Объект таркибидаги ер участкасига бўлган ҳуқуқлар


2. Молиялаш шартлари


2.1. Сотувчининг харидорни имтиёзли кредитлаши

2.2. Пул маблағлари эквиваленти билан тўлов


3. Алоҳида шартлар

3.1. Сотув нархининг ижара ставкаси билан бозорга оид бўлмаган алоқаси

3.2. Ривожланиш учун субсидия ёки имтиёзлар


4. Бозор шартлари

4.1. Нархларнинг вақтда ўзгариши

4.2. Таклиф нархининг битим нархидан фарқи


5. Жойлашган ери

5.1. Ҳудуднинг нуфузлилиги

5.2. Ишга оид фаоллик ва ҳаёт таъминоти марказларига яқинлик

5.3. Объектга (транспортда ва пиёда) етишнинг қулайлиги

5.4. Атроф-муҳит сифати (рекреация ва экология)

5.5. Объект атрофидаги иморатларнинг ҳолати


6. Жисмоний тавсифлар

6.1. Ер участкасининг тавсифи

6.2. Ҳажмий-режалаштириш ва конструктив тавсифи

6.3. Иморатларнинг эскириши ва уларни таъмирлашга бўлган эҳтиёж


7. Иқтисодий тавсифлар

7.2. Энг мақбул ва энг самарали фойдаланиш шартларига объектнинг мувофиқлиги

7.1. Ресурсларни тежаш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш имкониятлари


8. Сервис ва қўшимча элементлар

8.1. Алоқа ва коммунал хизматлар билан таъминланганлик

8.2. Муҳандислик ва энергетик коммуникацияларга ер участкасининг уланиш имкониятлари

8.3. Автотранспорт учун тўхташ жойи ва (ёки) гараж мавжудлиги

8.4. Хавфсизлик тизимининг ҳолати

8.5. Кўчмас мулк таркибида қўшимча ускуналар мавжудлиги


68. Баҳолашни мазкур метод билан ўтказишда баҳоловчи объектнинг якуний қийматига таъсир этувчи бошқа элементларни ҳам кўриб чиқиши мумкин. Баҳоловчи буни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириши ва баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлашда ҳисобга олиши лозим.


69. Мазкур усулни қўллашда фоизли ва қийматга оид тузатишлардан фойдаланилади.

Фоизли тузатишлар аналогнинг сотув нархини аналог билан баҳолаш объекти тавсифларидаги тафовут даражасини акс эттирувчи тузатиш коэффициентига кўпайтириш йўли билан киритилади.

Қийматга оид тузатишлар аналог нархини аналог билан баҳолаш объекти тавсифларидаги тафовутнинг баҳоланган муайян суммасига ўзгартириш йўли билан киритилади. Қийматга оид тузатишлар таққослаш бирлиги нархига ёки аналогнинг умумий нархига киритилади.

Таққосланаётган объектларнинг тузатиш киритилган сотув нархларининг якуний қийматлари мос келмаслиги мумкин. Шу туфайли тузатиш киритилган сотув нархини танлаш киритилган тузатишлар қиймати ёки миқдори энг кам бўлган аналог (аналоглар)нинг тузатиш киритилган нархидан фойдаланишга асосланади.


70. Тузатишлар ҳар бир таққослаш элементи бўйича алоҳида - аналог нархининг олдинги, тузатиш киритилган қийматига нисбатан киритилади. Тузатишлар киритиш кетма-кетлиги қуйидаги тартибда амалга оширилади:

таққослаш элементларининг биринчи гуруҳидан тўртинчи гуруҳигача тузатишлар доим кўрсатилган кетма-кетликда киритилади, ҳар бир тузатишдан кейин таққосланаётган объектнинг сотув нархи қайтадан ҳисобланади (кейинги тузатишларга ўтилгунга қадар);

кейинги (таққослаш элементларининг тўртинчи гуруҳидан кейин) тузатишларни киритиш исталган тартибда амалга оширилиши мумкин. Бунда, аввал фоизли тузатишлар, сўнгра қийматга оид тузатишлар киритилади.


71. Аналог ва баҳолаш объекти учун таққослаш бирлиги сифатида қайси бирликлар ҳақида бозорга оид ахборот мавжуд бўлса, шу бирликлардан фойдаланилади.

Яхшиланмаган ер участкаси учун солиштирма тавсифлар (солиштирма нархлар)дан фойдаланилади:

ер участкаси майдони бирлиги нархи: квадрат метр; "сотих" (100 кв. м); гектар (10 000 кв. м);

узунлик бирлиги нархи: погон метри;

мазкур турдаги функционал фойдаланиш учун стандарт бўлган майдонли участка нархи.

Яхшиланган ер участкаси учун солиштирма тавсиф сифатида бутун объект қийматига энг катта ҳисса қўшувчи мулк компоненти учун нархни шакллантирувчи омил миқдори ўлчов бирлигининг солиштирма нархи олинади. Иморат қиймати ер участкаси қийматидан катта эканлиги аён бўлса, бутун объект учун таққослашнинг асосий бирлиги сифатида иморатнинг солиштирма нархидан фойдаланилади:

иморатнинг фойдали (ижарага берилган, умумий) майдони бирлиги (кв. м) нархи;

иморат ҳажмининг бирлиги нархи;

квартира ёки хона нархи (нотурар жой сифатида расмийлаштирилган);

объектнинг даромад келтирадиган бир элементи нархи (ресторан ёки театрдаги ўрин, меҳмонхонадаги ўрин ёки номер).


72. Аналогларнинг нархларига тузатишларни ҳисоблашда таҳлил воситалари ва аналоглар битимларининг нархларини баҳолаш объектининг қийматига келтириш усуллари билан ажралиб турадиган техникаларнинг икки гуруҳидан фойдаланилиши мумкин:

миқдор жиҳатидан таҳлил техникалари гуруҳи: нархларга компенсацион тузатишлар киритиш техникаси ва омилли таҳлил техникаси;

сифат жиҳатидан таҳлил техникалари гуруҳи: нархларни сифат жиҳатидан таққослаш техникаси ва квалиметрик моделлаштириш техникаси.


73. Аналогларнинг нархларига тузатишлар киритиш якунларига кўра ҳар бир аналог бўйича таққослаш бирлигининг тузатилган нархи аниқланади ва олинган (тузатилган) натижаларнинг барчаси тегишли таққослаш бирлиги бўйича қийматнинг ягона миқдорига келтирилади.

Баҳолаш объектининг якуний қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:


С = Пед. * Сед., бу ерда:


С - баҳолаш объектининг якуний қиймати;

Пед. - баҳолаш объекти таққослаш бирлигининг умумий кўрсаткичи (жами юза, жами ҳажм, жами узунлик ва ҳ.к.);

Сед. - ягона қийматга келтирилган (тузатишлар киритилган) аналогларнинг таққослаш бирлиги қиймати.


Машиналар, ускуналар ва транспорт воситаларини баҳолаш


74. Машиналар, ускуналар ва транспорт воситалари қийматини қиёсий ёндашув билан баҳолаш бозор нархлари асосида аналог билан тўғридан-тўғри солиштириш усули ёрдамида амалга оширилади. Таққослаш:

иккиламчи бозорда сотилаётган мутлақ аналог билан;

мутлақ аналог бўлмаса, иккиламчи бозорда сотилаётган тахминий аналог билан, тузатишлар киритиш орқали;

иккиламчи бозор бўлмаса, янги ўхшаш ускуна билан, эскиришга тузатишлар киритиш орқали амалга оширилади.


75. Машиналар, ускуналар ва транспорт воситалари қийматини аналог билан тўғридан-тўғри солиштириш усули билан баҳолаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

а) аналоглар бозорининг таҳлили;

б) мос келувчи таққослаш бирликларини танлаш;

в) мос келувчи таққослаш элементларини аниқлаш;

г) баҳолаш объекти ва аналог ўртасидаги фарқларга қараб тузатишлар киритиш;

д) баҳолаш объектининг якуний қийматини ҳисоблаш.


76. Аналоглар асосий кўрсаткичлар: функционал йўналиши, конструктив ва параметрик ўхшашликларга кўра танланади.

Функционал аналоглар йўналиш жиҳатидан ўхшашлик билан тавсифланади, яъни улар бир хил функциялар (операциялар, амаллар, жараёнлар)ни бажаришга қодир. Мақсади бир бўлган ва муайян даражада бир-бирининг ўрнини боса оладиган функционал аналоглар тузилиши, амал қилиш принципи, фойдаланиш вақтида истеъмол қиладиган ресурсларга кўра фарқ қилиши мумкин. Функционал ўхшашлик - қиёсий ёндашув билан баҳолашнинг зарурий, лекин етарли бўлмаган шарти.

Конструктив аналоглар машиналар, ускуналар ва транспорт воситалари тури (туркуми)га кўра ўхшашлик билан тавсифланади ва яқин (ёки деярли бир хил) ва тузилиш жиҳатидан ўхшаш аналогларга бўлинади.

Параметрик аналоглар асосий ишлаб чиқариш ва фойдаланиш кўрсаткичлари (ишлаб чиқариш қуввати, оғирлик, габаритлар ва бошқалар) бўйича ўхшашлик билан тавсифланади.

Машиналар, ускуналар ва транспорт воситаларини аналог билан тўғридан-тўғри солиштириш усули билан баҳолашда база сифатида параметрлари қиймат жиҳатидан баҳоланаётган объектга мумкин қадар яқин бўлган яқин (деярли бир хил) аналогларни танлаш лозим.

Аналогларни танлашда баҳолаш объекти билан айни бир ишлаб чиқарувчи томонидан ва айни бир мамлакатда ишлаб чиқарилган машиналар, ускуналар ва транспорт воситаларининг бирликларига устунлик берилади.


77. Аналогларни реализация қилиш нархларига тегишли тузатишлар, чунончи: сотув шартларидаги фарқларга кўра нархларга тузатиш (тижорат тузатиши); техник жиҳатдан қиёсийликка тузатиш (техник тузатиш) киритилади.

Тижорат тузатиши:


Цкор = Ц + y * (Мб - Мн), y = (P1 - P2) / (N1 - N2), бу ерда:


Цкор - тузатиш киритиш йўли билан тузатилган нарх;

Ц - бошланғич нарх;

y - параметр бирлиги "нархи", яъни параметр унинг ўлчаш бирлигига нисбатан ўзгарганида нарх қанча пул бирлигига ўзгаришини кўрсатувчи қиймат;

Мб - баҳолаш объектининг конструктив-функционал параметри (қувват, унумдорлик ва ҳ.к.) кўрсаткичи;

Мн - танланган аналогнинг конструктив-функционал параметри (қувват, унумдорлик ва ҳ.к.) кўрсаткичи;

Р1, Р2 - аналогларнинг нархлари;

N1, N2 - аналогларнинг нархни шакллантирувчи параметрлари.

Техник тузатиш:


Рб = Рн * (Мб / Мн)х , х = log (P1 / P2) / log (N1 / N2), бу ерда:


Рб - баҳолаш объектининг қиймати;

Рн - аналог объектининг сотув нархи;

х - баҳолаш объекти қийматининг объект параметрлари қийматларига боғлиқлигини тавсифловчи даража коэффициенти (нархнинг тўхташ коэффициенти).

Даража коэффициентини аниқлашда бир нечта аналоглардан (камида уч хил аналогдан) фойдаланиш тавсия этилади. Коэффициентнинг якуний қийматини ўртача кўрсаткич сифатида аниқлаш мумкин.

Аналогнинг сотув санаси баҳолаш санаси билан мос келмаган ҳолда, аналог қиймати баҳолаш санасига келтирилиши лозим. Аналог қийматини келтириш машиналар, ускуналар ва транспорт воситаларининг тегишли мансублигига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича асосий фондлар қиймати қимматлашиши коэффициентларини қўллаш йўли билан амалга оширилади.


78. Машиналар, ускуналар ва транспорт воситаларини аналог билан тўғридан-тўғри солиштириш усули билан баҳолашда, агар аналоглар баҳолаш объектини баҳолаш амалга оширилаётган ҳудуддан (мамлакатдан) ташқарида жойлашган бўлса, танланган аналоглар қийматига ҳам тузатиш киритилиши лозим. Бу ҳолда аналог қийматига транспорт ва божхонада расмийлаштириш харажатларини киритиш талаб этилади.

Танланган аналогларнинг қиймат кўрсаткичларига бошқа тавсифлар бўйича ҳам тузатишлар киритилиши мумкин, агар мазкур тавсифлар аналоглар қийматига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган бўлса.


79. Бошқа турдаги кўчар мулк (интеллектуал мулк объектлари, акциялар, улушлар, пайлар, машиналар ва ускуналар, шунингдек транспорт воситаларидан ташқари) қиёсий ёндашув усуллари билан баҳоланмайди.



3-§. Харажат ёндашуви


80. Харажат (мулкий) ёндашуви баҳолаш объекти қийматига қилинган харажатлар нуқтаи назаридан ёндашади ва хусусийлаштириш мақсадида мулкни баҳолашда соф активлар усули ёрдамида амалга оширилади.


81. Айрим ҳолларда баҳолаш объектини харажат ёндашуви билан баҳолашда тугатиш қиймати усулидан фойдаланилиши мумкин. Тугатиш қиймати баҳолаш объектининг бозор қийматидан тугатиш учун қилинган тўғридан-тўғри харажатларни (шу жумладан шошилинч ва мажбурий сотиш бўйича вақт омилини) айириш йўли билан аниқланади.


Корхона (акциялар, улушлар, пайлар)ни баҳолаш


82. Корхона (акциялар, улушлар, пайлар)ни баҳолашда соф активлар усули, корхона активлари ва мажбуриятларининг баланс қиймати уларнинг бозор қийматига мос келмаслиги мумкин бўлгани туфайли, бухгалтерия балансининг айрим моддаларини бозор қиймати даражасигача тузатиш киритиш йўли билан амалга оширилади.


83. Корхона қийматини ҳисоблашнинг базавий формуласи:


Хусусий капитал = активлар - мажбуриятлар


84. Корхона (акциялар, улушлар, пайлар)ни соф активлар усули билан баҳолашда активларнинг бир қисми бозор қиймати бўйича олинади, активларнинг қолган қисми ва мажбуриятлар баланс қиймати бўйича олинади.

Ҳар бир актив ва мажбурият қиймати активлар - пассивларнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида-алоҳида аниқланади:


Соф активлар қийматини ҳисоблаш

Т/р

Кўрсаткич


Баланс

бўйича

кўрсаткич

қиймати


Тузатилган

баланс бўйича

кўрсаткич

қиймати



I. Активлар


Кўрсаткичларнинг қийматлари охирги ҳисобот санасидаги (баҳолаш санасидаги) корхона балансидан кўчириб олинади

Баҳо кўрсаткичларнинг қийматларини баҳоловчи аниқлайди. Олинадиган қийматлар балансда кўрсатилган қийматларга мос келиши ҳам, улардан анча фарқ қилиши ҳам мумкин

1.

Асосий воситалар



шу жумладан, балансда ҳисобга олинмаган асосий воситалар (алоҳида сатрда кўрсатилади)


2.

Номоддий активлар**


3.

Узоқ муддатли инвестициялар


4.

Ўрнатилиши лозим бўлган ускуналар (ўрнатилмаган ускуналар)


5.

Капитал қўйилмалар (тугалланмаган қурилиш)


6.

Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқлари


7.

Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари*


8.

Узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар*


9.

Товар-моддий захираларга тегишли бўлган инвентарлар ва хўжалик буюмлари


10.

Товар-моддий захиралар (инвентарь ва хўжалик буюмларини ҳисобга олмаганда)*


11.

Бошқа жорий активлар*


12.

Жами активлар



II. Пассивлар


13.

Узоқ муддатли мажбуриятлар*


14.

Жорий мажбуриятлар*


15.

Жами пассивлар


16.

Соф активларнинг қийматлари (12-сатр - 15-сатр)


*) Баланс қиймати бўйича ҳисоблашда иштирок этадиган активлар ва мажбуриятлар, бундан 8-сон МБМСнинг 52-банди "ж" кичик бандига мувофиқ инобатга олиниши шарт бўлган кечиктирилган харажатлар ва даромадлар мустасно.

**) Номоддий активлар баланс қиймати бўйича баҳолашда иштирок этади, бундан интеллектуал мулк объектлари мустасно.

Корхона балансида акс эттирилган, хусусийлаштириш (сотиб олиш) пайтида гудвилл сифатида корхона хусусий капиталининг баланс қиймати ва баҳолаш қиймати ўртасидаги фарқ тарзида юзага келган номоддий активлар баҳолашга киритилмайди.

85. Баҳолаш объектини хусусийлаштириш мақсадида баҳолашда соф активлар усулидан фойдаланилганда корхона активларининг ҳисобланган қиймати баланс бўйича акс эттирилган кўрсаткичдан паст бўлмаслиги керак. Активларнинг ҳисобланган (бозор) қиймати активларнинг баланс (қолдиқ) қийматидан паст бўлган ҳолда баҳолаш вақтида асос сифатида активларнинг баланс (қолдиқ) қиймати олинади.

Соф активлар усули билан корхонани баҳолаш натижасида ликвид корхона ёки корхонадаги назоратли (75 фоиздан ортиқ) ликвидли улуш қиймати олинади. Агар 75 фоиздан кам бўлган улуш баҳоланаётган бўлса, у ҳолда етишмаётган назорат қилиш ҳуқуқига нисбатан чегирма қилиш зарур бўлади. Тузатиш қуйидаги тарзда ҳисобланадиган назорат элементлари йўқлиги чегирмасини қўллаш йўли билан киритилади:

 

Баҳоланаётган

пакет миқдори, %


Назорат элементлари

йўқлигига чегирма, %


100 дан 75 гача + 1 та акция


0

75 дан 50 гача +1 та акция


5

50 дан 25 гача +1 та акция


10

25 дан 10 гача +1 та акция


15

10 дан ва камроқ


20

Бунда чегирма қўллангандан кейин баҳоланаётган улушнинг қиймати хусусий капиталнинг тегишли улушининг баланс қийматидан кам бўлиши мумкин эмас.

86. Асосий воситалар қийматини баҳолаш уларнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб асосий воситаларнинг ҳар бир бирлиги учун алоҳида-алоҳида амалга оширилади ва кейинчалик уларнинг қиймати баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда акс эттирилади.

Асосий воситалар қийматини баҳолаш жараёнида баҳоловчи балансда ҳисобга қўйилмаган асосий воситалар бўйича ахборотни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида акс эттиради.

Корхонада чет эл валютасига харид қилинган асосий воситалар мавжуд бўлса, баҳоловчи мазкур харажатларни улардан ҳисоблашларда фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиши лозим.


Кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар) қийматини баҳолаш


87. Кўчмас мулк қийматини баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Кўчмас мулкнинг тикланиш қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан аниқланади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлмаса, кўчмас мулк тикланиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

Кўчмас мулкнинг тикланиш қиймати амалдаги нархлардаги смета қиймати асосида давлат қабули ҳужжатларида (давлат қабули ҳужжатлари бўлмаганда кўчмас мулкнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қиймати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишга йўл қўйилади) белгиланган кўчмас мулк қийматига нисбатан тегишли нархларнинг қимматлашиш индексларини қўллаш йўли билан аниқланади:


Cд.с.с. = Cc * Iсмр * I1 * I2 * I3 * … *Iy бу ерда:


Сд.с.с. - кўчмас мулкнинг амалдаги нархлардаги тикланиш қиймати;

Cс - кўчмас мулкнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилиш смета қиймати;

Iсмр - қурилиш-монтаж ишлари қийматининг қимматлашиш индекси;

I1, I2, I3, … Iy - нархларнинг қимматлашиш индекслари.

Тикланиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари асосида кўчмас мулкнинг тикланиш қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:


С в.с. = S * Сс.е. * К1 * К2 * К3 * … *Кy * Iсмр * I1 * I2 *I3* … *Iy


бу ерда:

С в.с. - кўчмас мулк объектининг тикланиш қиймати;

S - кўчмас мулк объектининг ўлчов бирлиги (ҳажм, юза, погон метри ва ҳ. к.);

Сс.е. - тикланиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичи;

К1, К2, К3, … Ку - тузатиш коэффициентлари (капиталлик гуруҳи, ҳудуднинг зилзилабардошлиги, ҳудудий коэффициент ва ҳ. к.);

Iсмр - қурилиш-монтаж ишлари қийматининг қимматлашиш индекси;

I1, I2, I3, … Iy - нархларнинг қимматлашиш индекслари.

Қурилиш-монтаж ишлари қийматининг қимматлашиш индекси 1991 йил нархларида белгиланган қурилиш смета қийматига нисбатан қўлланилади. Жорий нархлар асосида аниқланган кўчмас мулкнинг смета қийматига нисбатан қурилиш-монтаж ишларининг қимматлашиш индекси қўлланилмайди.

Кўчмас мулкнинг тикланиш қийматига кўчмас мулк тикланиш қийматининг жорий нархлардаги 10 фоизи миқдоридаги тадбиркорлик фойдаси суммаси қўшилади.

Янги аниқланган кўчмас мулк ва қурилиши тугалланмаган объектларни баҳолаш худди шундай тартибда амалга оширилади.

88. Кўчмас мулкнинг умумий эскириши жисмоний, функционал ва ташқи эскириш кўрсаткичлари йиғиндиси сифатида аниқланади.

Эскириш фоиз ва қиймат ҳисобида ўлчанади.


89. Жисмоний эскириш кўчмас мулк алоҳида конструктив элементлари эскириш кўрсаткичларининг йиғиндиси сифатида аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Ифиз.=

  i


[ Иi*Ki] /100

, бу ерда:

  1


Иi - i-конструктив элементнинг жисмоний эскириши, % ҳисобида;

Ki - кўчмас мулк умумий массасида i-конструктив элемент улуши;

i - конструктив элементлар сони.

Ҳар бир конструктив элементнинг жисмоний эскириши ҳажмини баҳоловчи уларнинг ҳақиқий ҳолатига қараб қурилиш нормаларига мувофиқ (кўздан кечириш жараёнида) аниқлайди.


90. Функционал эскириш бартараф этиладиган ва бартараф этилмайдиган бўлади. Бартараф этиладиган функционал эскириш:

илгари мавжуд бўлмаган янги элементни қўшишни талаб этадиган камчиликлар;

эски элементни янгисига алмаштиришни ёки замонавийлаштиришни талаб этадиган камчиликлар;

ўта такомиллаштиришлар (ортиқча қиймат) билан белгиланади.

Бартараф этилмайдиган функционал эскиришга бирон-бир элемент нуқсони ёки ўта такомиллаштиришлар сабаб бўлиши мумкин.

Илгари мавжуд бўлмаган янги элементни қўшишни талаб этадиган камчиликлар ушбу элементларни қўшиш, шу жумладан, уларни ўрнатиш қиймати билан ўлчанади.

Эски элементни янгига алмаштиришни ёки замонавийлаштиришни талаб этадиган камчиликлар мавжуд элементларнинг уларнинг жисмоний эскириши ҳисобга олинган қиймати, минус материалларни қайтариш қиймати (сотиш), плюс мавжуд элементларни демонтаж қилиш қиймати ва плюс янги элементларни ўрнатиш қиймати сифатида ўлчанади.

Кўчмас мулк объектида бор бўлган ва мавжудлиги ҳозирги вақтда замонавий фойдаланиш стандартларига мос келмайдиган элементлар ўта такомиллаштиришлар ҳисобланади. Улар ўта такомиллаштиришлар позицияларининг жорий тикланиш қиймати, минус жисмоний эскириш, плюс демонтаж қиймати ва минус материалларни қайтариш қиймати, агар у мавжуд бўлса (ёки тугатиш қиймати) сифатида ўлчанади.

Бартараф этилмайдиган функционал эскириш ижара ҳақидаги йўқотишлар суммасини ёки кўчмас мулк объектини лозим даражада сақлаш учун ортиқча эксплуатацион харажатлар суммасини капиталлаштириш йўли билан аниқланади.


91. Ташқи эскиришни аниқлаш ижара ҳақидаги йўқотишларни капиталлаштириш йўли билан ёки жуфт сотувлар усули ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

Ташқи эскиришни ижара ҳақидаги йўқотишларни капиталлаштириш йўли билан аниқлаш бартараф этилмайдиган функционал эскиришни ҳисоблаш тартиби билан бир хил.

Ташқи эскириш жуфт сотувлар усули билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Ивнеш. = [(Абел. - Ас) - Р - Сзем.] / Ас, бу ерда


Абел. - баҳолаш объектининг ташқи эскириш белгилари мавжуд бўлмаган аналоги;

Ас - баҳолаш объектининг ташқи эскириш белгилари мавжуд бўлган аналоги;

Р - ўхшаш объектларнинг жисмоний ва бошқа фарқларидаги тафовут;

Сзем. - ер участкаси қиймати.


92. Умумий эскириш қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:


Ис = 1 - (1 - Ифиз. / Свост.) * (1 - Ифунк. / Свост.) * (1 - Ивнеш. / Свост.), бу ерда:


Ис - умумий эскириш;

Ифиз. - жисмоний эскириш;

Ифунк. - функционал эскириш;

Ивнеш. - ташқи (иқтисодий) эскириш;

Свост. - кўчмас мулк объектининг тиклаш қиймати.

Кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш мақсадида баҳолашда, агар ҳисобланган умумий эскириш 70 фоиздан ортиқ бўлса, эскиришнинг базавий кўрсаткичи сифатида 70 фоиз олинади.


93. Кўчмас мулк қийматини лойиҳа-смета ҳужжатларига ёки йириклаштирилган нормативларга мувофиқ ҳисоблаш баланс (қолдиқ) қийматидан паст натижа берган ҳолда, баланс (қолдиқ) қийматга Ҳукумат қарори бўйича сўнгги қайта баҳолаш санасидан бошлаб нархларнинг қимматлашиш индексини қўллаш йўли билан амалга оширилган қийматнинг ҳисоби асос сифатида олинади.

Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқлари қийматини баҳолаш


94. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқлари қийматини баҳолаш у корхона балансида ҳисобга қўйилган ёки қўйилмаганидан қатъи назар, ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқлари қиймати баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида сатр билан кўрсатилади.

Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқлари қийматини баҳолаш, баҳолаш санасидаги ер солиғига тенг бўлган ер рентаси ставкасини капиталлаштириш йўли билан амалга оширилади. Бунда капиталлаштириш ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг қилиб белгиланади:

Баҳолашнинг мазкур тартиби ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқлари баҳолашнинг якка тартибдаги объектлари ҳисобланганда, шунингдек ер участкаларидан қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланилган ҳолларда қўлланилмайди.


Машиналар, ускуналар ва транспорт воситаларини баҳолаш


95. Машиналар ва ускуналарни баҳолаш баҳолаш объектининг аниқ нусхасини яратиш ёки уни ўхшашига алмаштириш харажатларининг жисмоний эскириш чегириб ташланган ҳолда ҳисоблашга асосланади.

Тикланиш қийматини аниқлашда барча сарфлар, шу жумладан, транспорт харажатлари ҳамда монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари учун харажатлар ҳисобга олинади.

Транспорт харажатлари амалда қилинган сарфларга кўра олинади. Монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари учун харажатлар тикланиш қийматининг 10 фоизи миқдорида олинади.

Машина ва ускуналар импорт аналоглар қийматидан фойдаланилган ҳолда баҳоланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божлари, солиқ ва бошқа тўловлар инобатга олинади.

96. Машиналар ва ускуналар қийматини ҳисоблаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

а) тикланиш қийматини ёки алмаштириш қийматини аниқлаш;

б) жисмоний эскиришни аниқлаш;

в) бозор қийматини ҳисоблаш.

Тиклаш қиймати қуйидаги методларнинг бири ёрдамида ҳисобланади:

турдош объект нархи бўйича ҳисоблаш усули;

элементма-элемент ҳисоблаш усули;

индекс усули.

Бунда, турдош машиналар ва ускуналар бўйича умумий метод қўлланилади.


97. Бир хил (янги) машиналар ва ускуналарни реализация қилиш нархи маълум бўлган ҳолларда уларнинг тикланиш қийматини аниқлашда мазкур ахборот базавий ахборот сифатида олинади.


98. Турдош объект нархи бўйича ҳисоблаш усулидан фойдаланишни баҳоловчи қуйидаги кетма-кетликда амалга оширади:

ишлаб чиқариш технологияси, ишлатилган материаллар ва тузилишига кўра ўхшаш, нархи маълум бўлган турдош объект танланади;

турдош объектнинг ишлаб чиқариш таннархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

С п.од =

(1 - Ндс) * (1 - Нпр - Кр) * Цод

, бу ерда:

(1 - Нпр)

Сп.од - турдош объектни ишлаб чиқариш таннархи;

Цод - турдош объект нархи;

Ндс - қўшилган қиймат солиғи ставкаси (коэффициент сифатида қўлланилади);

Нпр - фойда солиғи ставкаси (коэффициент сифатида қўлланилади);

Кр - маҳсулотнинг рентабеллик кўрсаткичи.

Талаб катта бўлган маҳсулотлар учун рентабеллик кўрсаткичи 0,25 - 0,35 оралиғида, талаб даражаси ўртача бўлган маҳсулотлар учун 0,1 - 0,25 оралиғида, паст рентабелли маҳсулотлар учун 0,05 - 0,1 оралиғида олинади.

Турдош объект таннархига объектлар массасидаги фарқларни ҳисобга олувчи тузатишлар киритилади:

Сп = С п.од *

Gо

, бу ерда:

Gод

Сп - турдош объектни ишлаб чиқариш таннархи;

Gо - баҳолаш объекти конструкциясининг массаси;

Gтур. - турдош объект конструкциясининг массаси.

Баҳолаш объектининг тикланиш қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Sв =

(1 - Нпр) * Сп

, бу ерда:

1 - Нпр - Кр

Sв - баҳолаш объектининг тикланиш қиймати. Талаб мавжуд бўлмаган машиналар ва ускуналар баҳоланаётган бўлса, уларнинг қиймати таннарх даражасида олинади.


99. Турдош объектларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олувчи тузатишларни киритиш (зарур ҳолларда) қиёсий ёндашув билан ҳисоблашда аналог нархига киритиладиган тузатишни ҳисоблаш билан бир хил тартибда амалга оширилади.


100. Элементма-элемент ҳисоблаш усули баҳолаш объекти алоҳида тугалланган узеллар (блоклар)дан иборат бўлган, йиғиш мутахассислар аралашувини талаб этмайдиган ҳолларда қўлланилади. Объект қиймати узелларни харид қилиш, транспортда ташиш ва фойдани ҳисобга олган ҳолда йиғиш харажатлари, шунингдек солиқ ва бож тўловлари ва йиғимлари билан боғлиқ харажатлар йиғиндиси сифатида аниқланади.

Мазкур усулдан фойдаланилганда:

баҳолаш объектининг бутловчи узеллари ва агрегатлари рўйхати тузилади;

бутловчилар нархига доир ахборот йиғилади;

баҳолаш объектининг тикланиш қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Cп = Цэл + В, бу ерда:


Сп - объектнинг тикланиш қиймати;

Цэл - бутловчи узеллари ёки агрегатлар харид қилиш учун харажатлар суммаси;

В - бошқа харажатлар (транспортда ташиш, йиғиш, турли йиғимлар).


101. Индекс усули қўлланилганда баҳолаш объектининг бошланғич баланс қийматини жорий нархларга келтириш Ҳукумат қарори бўйича асосий фондларни сўнгги қайта баҳолаш санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича асосий фондлар қиймати қимматлашиши коэффициентларини қўллаш йўли билан амалга оширилади.

Баҳолаш объекти (бутловчи узеллари, компонентлар ва бошқалар)нинг таннархини шакллантирувчи харажатларни индексация қилиш амалга оширилиши мумкин.


102. Машиналар ва ускуналарни хусусийлаштириш мақсадида баҳолашда баҳолаш объектларининг жисмоний эскириши жадвалда келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ эксперт йўли билан аниқланади:

Ҳолатнинг

баҳоси


Техник ҳолат тавсифи


Эскириш


Янги

Янги (шу жумладан ўрнатилган, лекин фойдаланишга киритилмаган), аъло ҳолатда.


5% гача

Жуда яхши

Носозликларсиз ишлаётган, оз муддат фойдаланилган, нуқсонлар ва носозликлар аниқланмаган ускуна.


5% - 20%

Яхши

Иш қобилиятини чекламайдиган кичик фойдаланиш нуқсонларига эга бўлган ускуна. Капитал таъмирлашдан чиққан, яхши ҳолатдаги ускуна.


20% - 35%

Қониқарли

Қониқарли ҳолатдаги ускуна. Иш режимларини танлашда таъмирлашлар орасида хизматлар кўрсатиш ёки жорий таъмирлаш вақтида бартараф этиладиган баъзи бир чеклашлар бўлиши мумкин.


35% - 50%

Шартли равишда яроқли

Ускуна ишида бартараф этиш учун режадан ташқари таъмирлашлар ўтказиш талаб этиладиган носозликлар кузатилади. Иш режимларини танлаш ва энг катта юкланишларга чеклашлар бор. Асосий қисмларини жиддий таъмирлаш ёки алмаштириш талаб этилади.


50% - 75%

Қониқарсиз

Тез-тез бузилиб турадиган, асосий узелларни капитал таъмирлашни талаб этадиган, ёмон ҳолатдаги ускуна.


75% - 90%

Фойдаланиш учун яроқсиз

Асосий йўналиши бўйича фойдаланишга яроқсиз бўлган ускуна. Ҳали ишлаётган асосий материаллар қиймати бўйича сотишдан бошқа имкониятлар йўқ.


90% дан ортиқ

103. Транспорт воситалари қийматини хусусийлаштириш мақсадида баҳолаш ҳам шу тартибда амалга оширилади.

Транспорт воситалари қийматини баҳолашда баҳолаш объектининг эскиришини транспорт воситалари улардан фойдаланишга топширилган вақтдан бошлаб (транспорт воситаси капитал таъмирланган ёки асосий агрегатлар ва узеллар алмаштирилган ҳолларда - капитал таъмирлаш ўтказилган вақтдан бошлаб) босиб ўтган масофасидан келиб чиқиб аниқлашга йўл қўйилади. Бунда, эскириш кўрсаткичи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

И - эскириш;

Пф - баҳолаш санасида транспорт воситасининг ҳақиқий йўл босиши (ёки ёши, хизмат муддати), км ёки йил (мото-соат) ҳисобида;

Пн - транспорт воситасининг ҳисобдан чиқарилгунгача бўлган (капитал таъмирлангунгача) вақтга қадар норматив йўл босиши (ёки ёши, хизмат муддати), км ёки йил (мото-соат) ҳисобида.

Транспорт воситалари қийматини мазкур услубий кўрсатмаларга асосан баҳолаш услубиёти фақат ер усти транспорт воситалари қийматини баҳолаш учун қўлланилиши мумкин. Бошқа турдаги (учувчи (ҳаво), сув) транспорт воситаларини баҳолаш учун махсус услубиётлардан фойдаланилади.

Транспорт воситаларининг импорт аналоглари қийматидан фойдаланилган ҳолда баҳоланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божлари, солиқ ва бошқа тўловлар инобатга олинади.

Бошқа асосий воситалар, инвентарь ва

хўжалик буюмлари қийматини баҳолаш


104. Асбоблар, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентари (мебелсиз), ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик ўсимликлар, кутубхона фондлари ва бошқа асосий воситалар қийматини баҳолаш уларнинг бошланғич баланс қийматини жорий бозор нархларига (ишлаб чиқарувчи заводлар, прайс-варақлар, прейскурантлар нархларига ва бошқаларга) мувофиқ бўлгунгача қайта баҳолаш йўли билан ёки Ҳукумат қарори бўйича асосий фондларни сўнгги қайта баҳолаш санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича асосий фондлар қийматининг қимматлашиши коэффициентларини тегишли тоифа бўйича қўллаш йўли билан амалга оширилади.

Ушбу асосий воситаларнинг эскириши уларнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб эксперт йўли билан ёки бухгалтерия ҳисоби нормаларига мувофиқ аниқланади. "Маҳсулдор ҳайвонлар" ва "Кутубхона фондлари" гуруҳлари бўйича эскириш ҳисобланмайди.


105. Товар-моддий захираларга мансуб бўлган инвентарь ва хўжалик буюмларининг қиймати баланс қиймати бўйича қабул қилинади.

106. Баҳоланаётган корхонага тегишли фойдаланишда бўлган, балансдан ташқари ҳисобда турган хўжалик инвентари балансдан ташқари ҳисобида кўрсатилган қиймати бўйича 50 фоиз эскиришни айириб ташлаган ҳолда баҳоланади.

Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар қийматини баҳолаш


108. Баҳоланаётган корхонада қимматли қоғозлар (акциялар), масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли (шу жумладан, хорижий) жамиятларнинг устав капиталидаги улушлар, мулкий пайлар, шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари сифатидаги узоқ муддатли молиявий қўйилмалар (инвестициялар), бошқа узоқ муддатли инвестициялар мавжуд бўлса, баҳоловчи уларни баҳолаши лозим.


108-1. Фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати тегишли қимматли қоғозлар биржа котировкаси варағига киритилган фонд биржасидан қимматли қоғозларнинг котировкасини сўраб олиш (ёхуд очиқ фойдаланишда бўлган бошқа манбалардан фойдаланиш) йўли билан белгиланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ котировка қилинади.

Агар қимматли қоғозлар фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилмаган бўлса, баҳолаш мазкур услубий кўрсатмаларининг 109 - 112-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

109. Миқдори 75 фоиз ва ундан кам бўлган акциялар пакетлари қийматини баҳолаш қуйидаги услублардан бири билан амалга оширилади:

эгаларига дивидендлар кўринишида (нақд, нақдсиз шаклда ёки акциялар кўринишида) даромад келтирадиган акциялар пакетларини баҳолаш баҳолаш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича охирги уч йил учун дивидендлар кўринишидаги ўртача йиллик даромадни капиталлаштириш йўли билан амалга оширилади;

адекват даромад келтирмайдиган акциялар пакетлари қийматини баҳолаш қуйидаги ҳисоблаш формуласига биноан хусусий капитал миқдоридан келиб чиқиб амалга оширилади:


Сак = Бин * Сск / Суф * (1-Кконтр), бу ерда:


Сак - акциялар пакетининг ҳисобланган қиймати;

Бин - акциялар пакетининг баланс қиймати;

Сск - баланс бўйича хусусий капиталнинг миқдори (хусусий маблағлар манбалари);

Суф - баланс бўйича устав капитали миқдори;

Кконтр - назорат коэффициенти.

Акцияларнинг қийматини ҳисоблашда баҳоланаётган акциялар пакетининг назорат даражасини инобатга олиш зарур. Назорат элементлари йўқлиги чегирмаси мазкур услубий кўрсатмаларнинг 34-бандига биноан ҳисобланади.

Акциялар пакетларининг якуний қиймати сифатида қийматнинг энг кўп миқдорини берувчи ҳисоб-китоблар қабул қилинади. Бунда акциялар пакетлари қийматининг баҳоси баланс қиймати кўрсаткичидан кам бўлиши мумкин эмас.

110. 75 фоизгача миқдордаги масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлардаги (чет эл капитали иштирокидаги жамиятлардан ташқари) улушлар ва мулкий пайлар қийматини баҳолаш 75 фоиз минус бир оддий акция миқдоридаги акциялар пакетлари қийматини баҳолаш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


111. Шўъба ва тобе хўжалик юритувчи субъектларга инвестициялар, 75 фоиздан (ичига олиб) ортиқ миқдордаги акциялар пакетлари (қимматли қоғозлар 75 фоиздан (ичига олиб) ортиқ миқдордаги масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлардаги улушлар ва мулкий пайлар, шунингдек чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга қўйилмалар (устав фондида иштирок этиш улушидан қатъи назар) қийматини баҳолаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:


С = [(Со.с. * I) + (И * 0,1 * I) + (Стмз * I) + Сб.ак] - Сб.о., бу ерда:


С - узоқ муддатли инвестицияларнинг ҳисобланган қиймати;

Со.с. - инвестициялар киритилган корхоналар асосий воситаларининг умумий баланс қолдиқ қиймати;

И - корхона асосий воситалари эскиришининг баланс бўйича умумий суммаси;

I - нархларнинг қимматлашиш индекси;

Стмз - товар-моддий захираларнинг баланс қиймати (баланс сатри бўйича умумий суммаси);

Сб.ак. - қолган барча (узоқ муддатли ва жорий) активларнинг баланс қиймати;

Сб.о. - мажбуриятларнинг баланс қиймати.


112. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарда узоқ муддатли молиявий қўйилмалар қийматини баҳолашда баҳоловчи мазкур қўйилмаларнинг баҳолаш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисобланган валюта қийматини ҳисобга олиши лозим.


Ўрнатиладиган ускуналар ва тугалланмаган

қурилиш қийматини баҳолаш


113. Ўрнатиладиган ускуналар қийматини баҳолаш "Машиналар ва ускуналар" гуруҳи бўйича асосий воситалар қийматини баҳолаш учун назарда тутилган тартибда, созлаш-ишга тушириш харажатларини ҳисобга олмасдан амалга оширилади.

Агар ускуна сотиб олинган санасидан бошлаб 5 йилдан ортиқ бўлган муддатда ўрнатилмаган бўлса, унинг жисмоний ва функционал эскиришини инобатга олиш зарур:

 

 

Ўрнатилмаганлик муддати

 

Эскириш

5 йилдан ортиқ

10 йилгача


10 йилдан ортиқ

Жисмоний


5 %

10%

Функционал


10 %

15 %

Ташқи


5 %

10 %

 

Ўрнатилмаган ускунанинг қийматини баҳолашда баҳоловчи томонидан жисмоний, функционал ва ташқи эскириш аломатлари аниқланган тақдирда қийматга нисбатан жисмоний, функционал ва ташқи эскириш қўлланилади. Баҳоловчининг мулоҳазалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда (зарур бўлганда мутахассисларнинг техник хулосаларини илова қилган ҳолда) асослантириб берилиши керак.

114. Қурилиши тугалланмаган объектлар (капитал қўйилмалар) қийматини баҳолаш кўчмас мулкни баҳолаш учун назарда тутилган тартибда 8-сон МБМС ва мазкур услубий кўрсатмалар талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


4-§. Қўлланилган ёндашувлар доирасида олинган

натижаларни мувофиқлаштириш ва баҳолаш

объектининг якуний қийматини ҳисоблаш


115. Баҳолаш объекти қийматининг якуний натижаси баҳолашнинг уч ёндашуви натижаларининг ўртача арифметик қиймати ҳисобланмайди. Ҳар бир ёндашув аҳамияти баҳоланаётган мулк тури, баҳолаш мақсади билан, шунингдек мазкур ёндашув далилий маълумотлар билан қай даражада қувватланаётгани билан белгиланади. Баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ўзининг ҳаракатларига аниқ асослашлар ва тегишли далиллар келтирган ҳолда бир (ёки ҳатто икки) ёндашув натижаларини ҳисобга олмасликка ҳақли.


116. Қийматнинг якуний миқдорини ҳисоблаш олинган натижаларни ҳар бир ёндашувнинг муҳимлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ўлчаш йўли билан амалга оширилади.

Мувофиқлаштириш жараёнида баҳоловчи у ёки бу ёндашув билан олинган натижанинг баҳолаш якуний натижасига таъсири даражасини белгилайдиган ўлчов коэффициентларини таҳлил қилади. Қуйидагилар ўлчов коэффициентларини баҳолаш учун (мувофиқлигига кўра) асосий мезонлар ҳисобланади:

бозорга оид ахборотдан фойдаланиш;

асосий воситаларнинг эскирганлиги;

баҳолаш объектининг функционаллиги ва ихтисослашуви;

ер участкаси ва қўшимча ҳудуд мавжудлиги;

баҳолаш объекти жойлашган ер;

баҳолаш объектининг ҳажми;

баҳолаш объектининг сифат туркуми.


117. Муайян мезонларни уларга тегишли кўрсаткичларни бириктириш йўли билан баҳолагач, баҳоловчи ҳар бир баҳолаш ёндашуви бўйича ўлчов коэффициентларини аниқлаши лозим. Мезонларни баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади.


Бозорга оид ахборотдан фойдаланиш


Харажат ёндашуви билан ҳисоблаш учун:

бинолар (иншоотлар)нинг камида 30 фоизи уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда баҳоланади;

баҳолаш объекти асосий воситаларининг камида 30 фоизи (бинолар, иншоотлардан ташқари) бозорга оид ахборотдан фойдаланган ҳолда баҳоланади;


1

бинолар (иншоотлар)нинг камида 60 фоизи уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда баҳоланади;

баҳолаш объекти асосий воситаларининг камида 60 фоизи (бинолар, иншоотлардан ташқари) бозорга оид ахборотдан фойдаланган ҳолда баҳоланади;


2

бинолар (иншоотлар)нинг камида 90 фоизи уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда баҳоланади;

баҳолаш объекти асосий воситаларининг камида 90 фоизи (бинолар, иншоотлардан ташқари) бозорга оид ахборотдан фойдаланган ҳолда баҳоланади.


3

Мезонларнинг бинолар (иншоотлар) ва бошқа асосий воситалар бўйича ўрнатилган чегаралари мазкур асосий воситаларнинг позициялари миқдори ва уларнинг бошланғич (баланс) қиймати суммасига бўлган нисбатдан келиб чиқиб қўлланилади.

Баҳолаш объекти қийматини харажат ёндашуви билан баҳолаш юқорида кўрсатилган мезонларга мос келмаган тақдирда, мувофиқлаштириш жараёнида харажат ёндашуви билан ҳисоблаш натижасига баллар берилмайди.

Даромад ёндашуви билан ҳисоблаш учун:

балансда сақловчи (эмитент) молиявий прогнозларидан фойдаланилган


1

балансда сақловчи (эмитент) прогнозларидан фойдаланишдан ташқари, баҳоловчи бўлғуси даромадларнинг қўшимча таҳлилини амалга оширган


2

қўшимча таҳлилни амалга ошириш ва балансда сақловчи (эмитент) прогнозларидан фойдаланишдан ташқари, ихтисослашган молиявий институтлар ва бошқа ташкилотлар тайёрлаган прогнозлар ҳақидаги ахборотдан фойдаланилган


3

Қиёсий ёндашув билан ҳисоблаш учун:

3-аналог билан битимлар ҳақидаги бозорга оид ахборотдан фойдаланилганда


1

4  6-аналог билан битимлар ҳақидаги бозорга оид ахборотдан фойдаланилганда


2

6 дан ортиқ аналоглар билан битимлар ҳақидаги бозорга оид ахборотдан фойдаланилганда


3

Асосий воситаларнинг эскирганлиги


Асосий воситаларнинг эскирганлик коэффициенти баланс бўйича асосий воситалар эскириш суммасининг уларнинг бошланғич баланс қийматига нисбати сифатида аниқланади:

Кўрсаткичлар


Харажат

ёндашуви


Даромад

ёндашуви


Қиёсий

ёндашув


Баҳолаш санасида коэффициент 0,5 қийматидан ортиқ


1

3

2

Баҳолаш санасида коэффициент 0,2 дан 0,5 гача (ичига олиб) натижа беради


2

3

1

Баҳолаш санасида коэффициент қиймати 0,2 дан паст


3

2

1

Баҳолаш объектининг функционаллиги ва ихтисослашуви:

Кўрсаткичлар


Харажат

ёндашуви


Даромад

ёндашуви


Қиёсий

ёндашув


Кўп миқдорда капитал қўйилмаларсиз қайта ихтисослаштириш имконияти мавжуд эмас


3

1

2

Баҳолаш объекти оз миқдорда харажатлар билан қайта ихтисослаштирилиши мумкин


1

3

2

Ер участкаси ва қўшимча ҳудуд мавжудлиги:

Кўрсаткичлар


Харажат

ёндашуви


Даромад

ёндашуви


Қиёсий

ёндашув


Ҳудуднинг ярмидан кўпроғи иморатлар билан банд этилган


3

1

2

Ҳудуднинг ярмидан камроғи иморатлар билан банд этилган


2

3

1

Ҳудуднинг ярмидан камроғи иморатлар билан банд этилган, шунингдек алоҳида жойлашган қўшимча ҳудуд мавжуд


1

3

2

Баҳолаш объекти жойлашган ер:

Кўрсаткичлар 


Харажат

ёндашуви


Даромад

ёндашуви


Қиёсий

ёндашув

Баҳолаш объекти вилоят марказида (шу жумладан, Тошкент шаҳрида) ёки вилоятга бўйсунувчи шаҳарда жойлашган


3

2

1

Баҳолаш объекти туман марказида ёки туманга бўйсунувчи шаҳарда жойлашган


2

3

1

Баҳолаш объекти қишлоқда, тоғли ҳудудда, бошқа узоқ ва овлоқ ҳудудда жойлашган


2

1

3

Баҳолаш объектининг ҳажми:

Кўрсаткичлар 


Харажат

ёндашуви


Даромад

ёндашуви


Қиёсий

ёндашув

Баҳолаш объекти 100 фоизли актив ёки назорат элементларига эга (акцияларнинг назорат пакетлари ва улушларга)


3

2

1

Баҳолаш объекти назорат элементларига эга эмас (акцияларнинг назорат пакетлари ва улушларга)


2

3

1

Баҳолаш объектининг сифат туркуми:

Кўрсаткичлар 


Харажат

ёндашуви


Даромад

ёндашуви


Қиёсий

ёндашув


Баҳолаш объектининг техник мансублиги - индустриал


3

2

1

Баҳолаш объектининг техник мансублиги - ноиндустриал


2

3

1

118. Турли ёндашувлар билан олинган баҳолаш натижаларининг амалга оширилган таҳлили асосида баҳоловчи асосий мезонлар бўйича ҳар бир ёндашув учун ўлчовларни аниқлайди.

Т/р

Мезонлар

Харакат ёндашуви


Даромад ёндашуви


Қиёсий

ёндашув


1.

Бозорга оид ахборотдан фойдаланиш


С

С

С

2.

Асосий воситаларнинг эскирганлиги


С

С

С

3.

Баҳолаш объектининг функционаллиги ва ихтисослашуви


С

С

С

4.

Ер участкаси ва қўшимча ҳудуд мавжудлиги


С

С

С

5.

Баҳолаш объекти жойлашган ер


С

С

С

6.

Баҳолаш объекти ҳажми


С

С

С

7.

Баҳолаш объектининг сифат туркуми


С

С

С


Барча мезонлар бўйича баллар йиғиндиси


CiЗ, i=/-7

CiД, i=/-7

CiС, i=/-7


Барча ёндашувлар бўйича баллар йиғиндиси


C=Ci3 + CiД + CiС


Тегишли ёндашувлар бўйича солиштирма ўлчов коэффициентлари


KЗ=

CiЗ

KД=

CiД

KС=

CiС

С


С


С


119. Баҳолаш объекти қийматининг якуний миқдори тегишли равишда турли ёндашувлар билан олинган ҳисоблаш натижаларига тегишли ўлчов коэффициентлари қўлланилганидан кейин ёндашувларнинг натижаларини қўшиш йўли билан аниқланади:


С = γз * Кз + γд * Кд + γс * Кс , бу ерда:


С - баҳолаш объекти қийматининг мувофиқлаштирилган якуний миқдори;

γз, д, с - баҳолаш объекти қийматини харажатга оид, даромадга оид ва қиёсий ёндашувлар билан ҳисоблаш натижалари.


120. Баҳолаш объектининг якуний қиймати ягона катталик сифатида ифодаланади.



VII БОБ. БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ


121. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳоловчининг баҳолаш объекти қиймати хусусидаги йиғилган ахборот ва ҳисоблашлар асосида тасдиқланган хулосасини ўз ичига олган ҳужжатдир.

Баҳолашни амалга ошириш вақтида баҳоловчи баҳолаш объектининг бозор қийматидан фарқ қилувчи бошқа қийматини аниқлаган бўлса, баҳолаш объектининг бозор қийматини аниқлашдан четга чиқиш сабаблари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилиши ва баҳолаш объектининг баҳолаш жараёни акс эттирилиши лозим.


122. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузишда баҳоловчи қуйидаги қоидаларга амал қилиши лозим:

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объектининг қиймати нуқтаи назаридан муҳим бўлган барча ахборот баён этилиши керак;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган, баҳолашни амалга ошириш вақтида фойдаланилган ёки ҳисоблашлар натижасида олинган ахборот тасдиқланган бўлиши керак;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни мазкур ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитиши, шунингдек ҳар хил талқинга йўл қўймаслиги керак;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ифодаланган материаллар таркиби ва кетма-кетлиги ҳамда баҳолаш жараёнининг тавсифи қийматни ҳисоблашни тўлиқ тасвирлаш имкониятини бериши ва уни айни шу натижаларга олиб келиши лозим;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳолашни амалга ошириш вақтида оралиқ ва якуний натижаларни аниқлашда фойдаланилмаган ахборотни, агар у баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига мувофиқ мажбурий бўлмаса, ўз ичига олмаслиги керак.


123. Баҳолаш объектининг туридан, шунингдек баҳолаш мақсадларидан (қонунчиликда назарда тутилган мақсадлардан ташқари) қатъи назар, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилиш жиҳатидан қуйидаги бўлимлар ва уларнинг қисмларидан таркиб топиши лозим:

а) I бўлим "Титул варағи" - баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг биринчи саҳифаси ҳисобланади ва ҳужжатни излаш учун зарур бўлган бошланғич ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.

Титул варағида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

баҳоловчи ташкилот номи;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг рўйхатга олиш рақами;

ишнинг номи;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот икки ёки ундан ортиқ китобдан иборат бўлса, ҳар бир китоб биринчи китобнинг титул варағига мувофиқ бўлган ва мазкур китобга дахлдор маълумотларни ўз ичига олган ўз титул варағига эга бўлиши лозим. Китоб рақами титул варағида қўйилади;

б) II бўлим "Мундарижа" тегишли саҳифаларнинг рақамлари кўрсатилган барча бўлимлар, кичик бўлимлар, бандлар (агар улар номланган бўлса) ва иловалар номини ўз ичига олади.

Икки ёки ундан ортиқ китобдан иборат бўлган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилганда уларнинг ҳар бирида ўз мундарижаси бўлиши лозим. Бунда, биринчи китобда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг китоб рақамлари кўрсатилган умумий мундарижаси, кейинги китобларда - фақат тегишли китоб мундарижаси жойлаштирилади. Биринчи китобда кейинги китоблар мундарижаси ўрнига уларнинг номинигина кўрсатишга йўл қўйилади;

в) III бўлим "Илова хат (умумлаштирувчи қисм)" буюртмачига баҳолашни амалга ошириш натижалари ҳақидаги эркин шаклда (иш услубида) баён этилган хабарни ўз ичига олади. Хатда қуйидагилар кўрсатилади:

баҳолашни амалга ошириш учун асос;

баҳолаш объектининг номи ва жойлашган манзили;

бажарилган ишларнинг қисқача баёни;

қиймат аниқланган санага қадар бўлган ҳолатга кўра баҳолаш объектининг қиймати ҳақида хулоса;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот қайси қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тайёрланган бўлса, шу ҳужжатларга ҳавола;

илова хат баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга асосан тайёрлангани ва фақатгина ҳисоботнинг тўлиқ матнига боғлиқ равишда, яъни ҳисоботда қабул қилинган барча фаразлар ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда талқин қилиниши мумкинлигига кўрсатма.

Илова хат баҳоловчи ташкилотнинг фирма бланкасида расмийлаштирилади, раҳбари томонидан имзоланади ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади;

г) IV бўлим "Қисқартмалар, шартли белгилар, символлар, бирликлар ва атамалар рўйхати" баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қабул қилинган, кенг тарқалган ва таърифлари билан бирга келтирилиши лозим бўлган қисқартмалар, шартли белгилар, символлар, бирликлар, махсус (профессионал) атамаларни ўз ичига олади.

Агар қисқартмалар, шартли белгилар, символлар, бирликлар ва атамалар баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда икки мартадан кам такрорланган бўлса, алоҳида рўйхат тузилмайди, балки уларга изоҳ бевосита матнда биринчи марта зикр этилганда берилади;

д) V бўлим "Кириш" баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланувчига баҳоловчи амалга оширган иш натижалари ҳақида тўлиқ ахборот олиш имкониятини берадиган асосий фактлар ва хулосаларнинг қисқача баёнини ўз ичига олади. Мазкур бўлимга қуйидаги қисмлар киритилиши лозим:

асосий фактлар ва хулосалар, бу ерда қуйидагилар кўрсатилади:

баҳолаш объекти ҳақида умумий ахборот;

баҳолаш тўғрисида шартнома номи, унинг рақами ва санаси, тарафларнинг тўлиқ номи, ваколатли орган қарори (ҳукумат қарорлари, баҳолашни амалга ошириш учун асос ҳисобланадиган бошқа ҳужжатлар);

турли ёндашувларни қўллаш йўли билан олинган баҳолаш натижалари;

баҳолаш объекти қийматининг якуний миқдори;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга сўнгги тузатиш киритилган ва ҳисобот тақдим этилган кўринишда расмийлаштирилган календарь санага мувофиқ бўлган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана;

ҳисоботнинг тартиб рақами;

баҳолаш ҳақида вазифа, у мазкур услубий кўрсатмалар талабларига мувофиқ ахборотни ўз ичига олиши лозим;

баҳолаш буюртмачиси ҳақида (номи, юридик манзили), баҳоловчи ташкилот ҳақида (ташкилий-ҳуқуқий шакли, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатдаги каби тўлиқ номи, идентификацион маълумотлар (давлат реестридаги қайд рақами, СТИР ва ҳ.к.), юридик манзили (агар манзиллар бир нечта бўлса, уларнинг ҳаммаси кўрсатилади), фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақидаги маълумотлар, баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати; банк реквизитлари) ва баҳоловчи ташкилот билан меҳнат шартномасига биноан ишлайдиган баҳоловчи ҳақида (фамилияси, исми, отасининг исми, баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва берилган санаси, меҳнат шартномаси рақами ва санаси) маълумотлар. Шунингдек, баҳолашни амалга ошириш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашга жалб қилинган барча ташкилотлар ва мутахассислар ҳақида ахборот уларнинг малакаси ва баҳолаш объектини баҳолашни амалга оширишда уларнинг иштирок этиш даражасини кўрсатган ҳолда келтирилиши лозим;

баҳолаш натижаларига таъсир кўрсатган фаразлар ва чекловчи шартлар. Хусусийлаштириш мақсадида мулкни баҳолашга нисбатан фаразлар ва чекловчи шартлар рўйхати қуйидагича бўлиши мумкин:

мазкур ҳисобот тўла ҳажмда ва унда кўрсатилган мақсадлардагина ишончлидир;

баҳоловчи ташкилот баҳолаш объектига бўлган ҳуқуқларнинг юридик тавсифи учун жавобгар бўлмайди. Баҳоланаётган ҳуқуқлар, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда айтиб қўйилган чеклашлардан ташқари, ҳар қандай эътирозлар ёки чеклашлардан ҳоли деб қаралади;

баҳоловчи, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган омиллардан ташқари, баҳолаш натижаларига таъсир этадиган яширин омилларнинг йўқлигини назарда тутади. Баҳоловчи ташкилот бундай омилларнинг мавжудлиги ва уларни аниқлаш зарурияти учун жавобгар бўлмайди;

баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашда фойдаланган дастлабки маълумотлар ишончли манбалардан олинган бўлиши ва ҳаққоний деб ҳисобланиши лозим. Баҳоловчи ташкилот уларнинг мутлақо аниқлигини кафолатлай олмайди, шу боис баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ахборот манбаларига ҳаволалар келтирилиши лозим;

баҳоловчи ташкилот ушбу санадан кейин вужудга келиши ва баҳолаш объектининг бозор қийматига таъсир этиши мумкин бўлган иқтисодий, юридик ва бошқа омилларнинг ўзгариши учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди;

буюртмачи ҳам, баҳоловчи ташкилот ҳам баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фақат баҳолаш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган тартибда фойдаланишлари мумкин;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳоловчи ташкилотнинг объект қиймати хусусидаги фикрини ўз ичига олади ва объект эркин бозорда объектнинг мазкур баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган қийматига тенг бўлган нархда сотилишини кафолатламайди;

баҳолаш фаолиятининг қўлланилаётган стандартлари, бу ерда 8-сон Мулкни баҳолаш Миллий стандартидан, баҳолаш объектини баҳолашни амалга оширишда қўлланиладиган бошқа стандартлардан фойдаланилгани ҳақида ахборот келтирилиши лозим;

е) VI бўлим "Асосий қисм" қуйидаги мажбурий қисмларни ўз ичига олиши лозим:

баҳолаш жараёни босқичлари, бу ерда баҳоловчи ўзи бажарган ишлар кетма-кетлигини босқичма-босқич баён этади. Ҳар бир босқичда баҳолаш объектини баҳолаш бўйича бажарилган ишлар ҳақида умумий маълумотлар келтирилади (бажарилган ишларнинг оддий рўйхатини келтиришга йўл қўйилади). Амалга оширилган таҳлил ва ҳисоблашларнинг батафсил тавсифи баҳолаш объектининг хусусиятлари, баҳолаш вазифаси ва мавжуд ахборот ҳажмига мувофиқ навбатдаги қисмларда келтирилади;

баҳолаш объектининг тавсифи (уни идентификация қилиш), бу ерда баҳолаш объектини кўздан кечириш, дастлабки ва ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, баҳолаш объектининг техник, молиявий, миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар келтирилади. Бунда, баҳоловчи баҳолаш объекти ҳақидаги барча молиявий ва техник ахборотни, қўшимча юкламалар ва чеклашлар, баҳолаш объектидан жорий фойдаланиш ҳақидаги маълумотларни ва баҳолаш объектига тааллуқли бўлган, унинг қийматига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган бошқа омиллар ва кўрсаткичларни ёритиб беради.

Амалга оширилган кўздан кечиришнинг барча натижаларини баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда босқичма-босқич баён этади. Кўчмас мулкнинг ҳажмий-режалаштириш кўрсаткичларини ўлчаш амалга оширилганида, бирон-бир параметр қийматини тасдиқлаш ёки белгилаш зарурияти туғилган ҳолда, баҳоловчи буни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатиб ўтади.

Баҳоловчи баҳолашни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни олиш жараёнини ҳам ахборотни олишнинг аниқ манбаларини кўрсатган ҳолда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттиради. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳоловчи баҳолаш объектини баҳолашда фойдаланилган (буюртмачи, балансда сақловчидан ва бошқа манбалардан олинган) барча ҳужжатларни уларнинг номи, рақами, санасини ва ҳужжатни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда санаб ўтади.

Буюртмачи ёки унинг вакили сўралаётган ахборотни тақдим этишдан бош тортгани баҳолаш натижаларининг аниқлиги ва (ёки) ҳаққонийлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатган бўлса, бу ҳолат баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қайд этилади.

Баҳолаш объектининг тавсифи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланувчи баҳолаш объекти ҳақида баҳоланаётган мулкнинг қийматига таъсир этадиган барча жиҳатлардан аниқ тасаввур ҳосил қилиши учун имконият яратиши лозим;

баҳолаш объекти бозорининг таҳлили баҳолаш объектига бевосита тааллуқли бўлмаган, лекин унинг қийматига таъсир этадиган барча омиллар таҳлилини ўз ичига олиши лозим. Ушбу бўлимда баҳолаш объекти қийматини аниқлашда фойдаланилган нархни шакллантирувчи барча омиллар ҳақида ахборот келтирилиши ва уларнинг қийматлари асосланиши лозим.

Баҳоловчи баҳолаш объектининг минтақадаги ҳолатини (мақомини) белгиловчи вазиятга умумий тавсиф беради. Бозорнинг фаоллиги ўхшаш объектларнинг талаб ва таклифи ҳажми ва динамикаси нуқтаи назаридан, очиқлик даражаси ҳамда баҳолаш объектининг жозибадорлиги ёки ноёблигини белгиловчи бошқа кўрсаткичлар таҳлил қилинади. Чиқарилган таҳлилий хулосаларни қувватловчи миқдор ва сифатга оид барча маълумотлар кўрсатилади.

Тармоқ тавсифи тармоқ ҳажми ва тузилиши, бозорнинг асосий иштирокчилари ва тармоқнинг ривожланиш истиқболлари таҳлилини ўз ичига олади.

Кўриб чиқилаётган кўрсаткичларнинг аниқ рўйхати ҳар бир ҳолда бажарилаётган баҳолашнинг асосий вазифаларига мос келиши, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ортиқча ахборот билан юкланишига йўл қўймаслиги керак.

Бозордаги вазият таҳлили натижаси баҳолаш объектининг бозордаги тутган ўрни ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилади. Бунда, баҳоловчи мазкур ҳолатни аниқлашда қайси мезонларга амал қилганини кўрсатади;

энг мақбул ва энг самарали фойдаланиш таҳлили, бу ерда баҳоловчи баҳолаш объектидан фойдаланиш натижасида унинг қийматини мумкин қадар ошириш имконияти ҳақидаги ўз мулоҳазаларини баён этади ва уларни асослайди.

Баҳолаш объектидан энг самарали фойдаланиш таҳлили муқобил фойдаланиш вариантларини танлашни назарда тутади, шу туфайли ҳам баҳолаш объектининг функционал йўналиши, конструктив ечимларнинг тўлиқ ёки қисман ўзгариши, ҳуқуқлар таркиби ва бошқа параметрлар ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиб вариантлар рўйхатини келтириш лозим.

Баҳоловчи фойдаланилган барча қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни ҳам баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириши даркор;

баҳолаш жараёни тавсифи баҳолаш объекти қийматини аниқлашнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланувчига баҳолаш жараёни мантиғини ва баҳоловчи баҳолаш объекти қийматини аниқлаш йўлида ташлаган қадамларнинг муҳимлигини тушуниш имкониятини берувчи кетма-кетлигини ўз ичига олиши лозим.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳоловчи харажат, қиёсий ва даромад ёндашувлари доирасида қўллаган усулларнинг танланиши асосланган бўлиши керак. Баҳоловчи баҳолаш объектини баҳолашга нисбатан муайян ёндашувни қўллашдан воз кечилганлиги сабабларини далиллар билан асослаб бериши лозим.

Ҳар бир ёндашув доирасида баҳоловчи ўзи қилган барча таҳлиллар, ҳисоблашлар, фикр-мулоҳазалар, фаразлар ва чеклашларни келтиради. Қабул қилинган ёндашувлар доирасида баҳолаш усулларини қўллаб баҳолашни амалга оширишда баҳоловчининг ҳар бир ҳаракати лозим даражада асосланган бўлиши керак.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ҳисоблашлар тавсифи келтирилиши, ҳисоблашларга баҳоловчи баҳолашни амалга ошириш вақтида қўлланилган ёндашувлар ва усуллар доирасида олган ёки кўрсатган хулосалар ва натижаларни текшириш имкониятини таъминловчи тушунтиришлар берилиши лозим.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда, шунингдек баҳоловчи фикрига кўра баҳолаш объекти қийматини ҳисоблашнинг у қўллаган усулини тўла акс эттириш учун муҳим ҳисобланган ҳар қандай маълумотлар акс эттирилиши мумкин;

ж) VII бўлим "Хулоса" қуйидаги қисмлардан таркиб топиши лозим:

турли ёндашувлар ёрдамида олинган баҳолаш натижаларини мувофиқлаштириш. Баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда мувофиқлаштириш тартибининг тавсифини, қўлланилган ёндашувларнинг яроқлилиги, аниқлиги ва асослилиги борасида танланган мезонлар аҳамиятининг тавсифини келтириши, бу ёндашувларда дастлабки маълумотлардан қай даражада фойдаланилиши ва баҳолаш объектининг якуний қийматига олиб келишини кўрсатиб ўтиши лозим.

Баҳолаш ёндашувларининг ҳар бири билан олинган натижалар ўртасидаги жиддий тафовут унинг эҳтимол тутилган сабаблари хусусидаги асослантирилган шарҳлар билан тушунтирилиши керак.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан баҳолаш объекти бозор қийматининг якуний кўрсаткичи қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олиши ёки олмаслиги аниқ бўлиши лозим;

сифат тўғрисида баёнот - баҳоловчининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот амалдаги қонунчилик ва фойдаланилаётган баҳолаш стандартлари талабларига мувофиқ эканлиги ҳақидаги расмий баёноти. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг сифати тўғрисидаги баёнотнинг таркибий қисми саналувчи қоидалар рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

мазкур баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баён этилган барча фактлар тўғри ва ҳаққонийдир;

амалга оширилган таҳлил, билдирилган фикрлар ва чиқарилган хулосалар баҳоловчиларнинг ўзига қарашли ва фақат мазкур баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда айтиб қўйилган фаразлар ва чекловчи шартлар доирасида ҳақиқийдир;

баҳолаш объектида баҳоловчининг жорий манфаатлари ҳам, бўлғуси манфаатлари ҳам мавжуд эмас ва у битимдан манфаатдор тарафларга нисбатан холисона ва беғараз иш кўрган;

баҳоловчига тўланадиган ҳақ баҳолаш объекти қийматининг якуний миқдорига, шунингдек, буюртмачи ёки учинчи тараф мазкур баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланиши натижасида юз бериши мумкин бўлган воқеаларга боғлиқ эмас;

таҳлил, фикр-мулоҳазалар ва хулосаларни олиш, мазкур ҳисоботни тузиш Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва 8-сон МБМС "Хусусийлаштириш мақсадида мулкни баҳолаш" талабларига тўла мувофиқ тарзда амалга оширилган;

з) VIII бўлим "Фойдаланилган манбалар рўйхати" баҳолаш объектини баҳолашни амалга оширишда фойдаланилган маълумотлар рўйхатини ўз ичига олади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда фойдаланилган адабиётлар ва ахборот манбаларига ҳаволалар ҳисобот матнида келтирилиши лозим, бу манбаларнинг номлари тўлиқ ифодаланган рўйхат эса ҳисоботнинг алоҳида бўлимида (иловада) келтирилади.

Манбалар жумласига қуйидагилар киради: қонунчилик ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, маълумотлар ва услубий адабиётлар, услубий тавсиялар, ишга оид адабиётлар, маълумотлар базалари, Интернет тармоғидан олинган маълумотлар ва ҳ.к.;

и) IX бўлим "Иловалар" баҳолашни амалга оширишда фойдаланилган босма шаклдаги барча ахборотни (шу жумладан, интернет-саҳифаларни) ўз ичига олади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот иловаларида четдаги ташкилотларга юборилган сўровлар ва бундай сўровларга олинган жавобларнинг нусхалари ҳам келтирилиши лозим.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга илова қилинган барча ҳужжатлар тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши лозим (ваколатли шахс томонидан имзоланган ва ҳужжатларни тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши керак, Интернет тармоғидан олинган ахборотдан ташқари).

Ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ҳаққоний эмас деб топиш учун бевосита асос ҳисобланади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловалар баҳоловчи ташкилот лицензияси, баҳоловчининг баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини, фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полисининг нусхаси ва зарур фотоматериалларни ҳам ўз ичига олиши лозим.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда илова ҳужжатларининг тўлиқ рўйхати келтирилиши лозим.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот нусхасини баҳоловчи ташкилот ҳисобот тузилган санадан эътиборан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақлаши лозим.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 474-модда.







































Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск