ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2009 й. 285-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.10.2009 й.
N 285
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ
ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИ
УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини
молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли
кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставида:
а) 17-банднинг олтинчи хатбошидаги "(облигациялардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 18-бандда:
учинчи хатбошидаги "векселлар" сўзидан кейин "облигациялар" сўзи қўшилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги "(облигациялардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 469-модда.