язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Шаҳар транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.1999 й. 368-сон "Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.1999 й.

N 368



ШАҲАР АТРОФИ, ШАҲАРЛАРАРО

ВА ХАЛҚАРО ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ

АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ОЧИҚ

ТЕНДЕРЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, йўловчилар ташувчи автомобиль транспорти билан хизматлар кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш, йўловчилар ташувчи автомобиль транспорти фаолиятини тартибга солиш ҳамда Олмалиқ, Бухоро, Наманган, Нукус ва Самарқанд шаҳарларида шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун республикада очиқ тендерлар ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда - Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосарларидан бири раҳбарлик қиладиган шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда йўловчи ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялар;

шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларда, шунингдек халқаро йўналишларда - Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия очиқ тендерлар ташкилотчилари бўладилар.


3. Қуйидагилар:

Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказишга оид чора-тадбирлар дастури 1-иловага* мувофиқ;

Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;

Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия таркиби 4-иловага* мувофиқ;

Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия қарори асосида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тендер ғолиби билан Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда хизмат кўрсатиш юзасидан контракт тузади.

5. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Идоралараро комиссияни ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тегишли комиссияларини улар билан таъминласин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда:

ўн кун муддатда шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияларини тузсинлар ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласинлар;

йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари раҳбарларининг ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида эшитиб борсинлар ва уларга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


7. Оммавий ахборот воситалари шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ички, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишнинг боришини мунтазам ёритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А.Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) 1 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 7, 44-модда.