ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура / Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти /

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари (АВ томонидан 03.11.2009 й. 2034-сон билан рўйхатга олинган Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 13.10.2009 й. 36-сонли буйруғига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 3 ноябрда 2034-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси ҳузуридаги Солиқ,

валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти бошлиғининг

2009 йил 13 октябрдаги

36-сонли буйруғига

ИЛОВА


Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ

бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга , терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 августдаги 677-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:


бенефициар мулкдор - пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўладиган ёки мижозни аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операция амалга оширилаётган юридик шахс;


ички назорат - махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар фаолияти;


жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;

қимматбаҳо металлар - ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги, шу жумладан ёмби ва аффинаж қилинган ҳолатдаги, шунингдек хом ашёдаги, қотишмалардаги, хомаки маҳсулотлардаги, саноат маҳсулотларидаги, кимёвий бирикмалардаги, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардаги, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларидаги, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол парчаларидаги ва чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий);

қимматбаҳо тошлар - табиий олмослар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар, хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид. Қаҳрабонинг ноёб ҳосилалари қимматбаҳо тошларга тенглаштирилади;

мижозни идентификациялаш - мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, улар топширган ҳужжатлар асосида қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;


бенефициар мулкдорни идентификациялаш - қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;


мижоз - қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга ошириш тўғрисида ёзма ёки оғзаки топшириқ билан мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;


мижозни лозим даражада текшириш - мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;


хабар қилиниши лозим бўлган операциялар - ички назоратни ўтказиш давомида шубҳали деб топилган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган содир этилаётган ва тайёрланаётган операциялар;


шубҳали операция - қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлардан келиб чиқиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;

таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;

махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;

пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш - пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;

оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс - Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;

террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс - террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;

Рўйхат - терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;

операцияларни тўхтатиб туриш - мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;

юқори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий, суд ёки ҳарбий органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари, шу жумладан собиқ юқори мансабдор шахслар;

юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;

учинчи томон - Ўзбекистон Республикаси "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.

2. Ички назорат мақсадлари қуйидагилардан иборат:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларни қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилишга йўл қўймаслик.

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.

3. Ички назорат вазифалари қуйидагилардан иборат:

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш;

қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;

бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;

мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар асосида шубҳали бўлган операцияларни аниқлаш;

ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотларни (ҳужжатларни) махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлаш;

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;

шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;

юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва уларга яқин бўлган шахслар амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;

Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш.


II. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратни ташкил этиш мақсадида қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларда раҳбар буйруғи билан ушбу Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс (кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) тайинланади.

Агар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс фаолиятни индивидуал тарзда (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда) амалга оширса, ушбу Қоидаларга риоя этилиши учун жавобгарлик мазкур шахс зиммасига юклатилади.


5. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартибини назарда тутувчи ички қоидаларни ишлаб чиқишлари керак.

Ички қоидалар мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳоланишидан келиб чиқиб тузилиши керак.

Ички қоидалар ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

6. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотларни ҳар йили 15 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (бундан буён матнда Асиллик инспекцияси деб юритилади) ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этишлари шарт.

Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс уч иш куни мобайнида Асиллик инспекциясини ва махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиши лозим.

7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:

мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахснинг фаолиятига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлашга киритади;

мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларнинг махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;

мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг маҳфийлигини таъминлайди;

ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича Асиллик инспекцияси ва махсус ваколатли давлат орани томонидан олиб борилган текширувлар давомида қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахснинг фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади.

8. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларидаги файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;

хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича).


9. Масъул шахс ички назоратни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурдир:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чораларни кўриш;

ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;

мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;

бенефициар мулкдорларни идентификациялаш чора-тадбирларини кўриш;

шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига маълумот бериш;

олинган маълумотнинг маҳфийлигига риоя қилиш;

мижозлардан иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек, зарур ҳолларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисида сўраш;

мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;

идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш.

Масъул шахс зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


9-1. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.

10. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар Асиллик инспекцияси ва махсус ваколатли давлат орани билан келишилган ҳолда масъул ходимларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.


III. МИЖОЗЛАРНИНГ ТЕГИШЛИ ТЕКШИРУВИ


11. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар:

амалий иш муносабатлари ўрнатилганда;

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар олди-сотдиси битимларини амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатилганда;

нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошган тақдирда;

операциянинг суммаси ва тўлов шаклидан қатъи назар мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорини жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида асосланган шубҳалар мавжуд бўлган ҳолатларда;

идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳа туғилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўрадилар.

Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар сотувчиси ва олувчисига, шу жумладан аввалдан мавжуд бўлган мижозларга нисбатан ҳам бирдек амалга оширилиши керак.

11-1. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш;

мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;

мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.

Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар:

юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича оқилона чораларни кўриши;

юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина ташкилотларининг раҳбарияти рухсати билан киришиши (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттирилиши);

амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб боришлари лозим.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахсларга ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўришлари шарт.

Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши ва бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.

11-2. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мазкур Қоидаларнинг 11-1-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг зиммасида қолади. Бунда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;

учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.

Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.

11-3. Мижоз - юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан мазкур Қоидаларнинг иловасида назарда тутилган ахборот асосида амалга оширилади.

12. Мижозларни лозим даражада текшириш, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга ошириш пайтидаги барча босқичларда олиб борилиши лозим.

Бинефицар мулкдорни аниқлаш учун қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мижоз бошқа мижоз номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлаши керак ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.

Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.


12-1. Агар, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.

13. Мижоз - жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат) асосида амалга оширилади. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши лозим.

14. Мижоз - юридик шахсни идентификациялашда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатни, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бошқа маълумотларни текширишлари лозим.

Мижоз юридик шахсни янада батафсилроқ ўрганиш учун:

мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва мижознинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига;

мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;

мижознинг рўйхатдан ўтказилган устав фондининг (капиталининг) миқдорига;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа керакли маълумотларга алоҳида эътибор берилиши лозим.


15. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;

мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш;

бошқа эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбалари орқали текширишга мажбурдир.

Мижозларни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.

16. Юридик ва жисмоний шахсларни идентификациялаш жараёнида бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва зарур чора-тадбирларни қўллаш лозим.


17. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мижозлар томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, уларга операцияларни амалга оширишда рад жавобини берадилар.


17-1. Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларни кўришлари лозим.

17-2. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:

мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;

мижоздан унинг пул маблағлари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;

режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;

қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.


III-1. ТАВАККАЛЧИЛИК ДАРАЖАСИНИ

АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ

17-3. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (кейинги ўринларда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул шахс томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.

Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда Асиллик инспекцияси ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилиши лозим.

17-4. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берувчи мижозларни тегишли деб топиш ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:

Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги ташкилотлар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

норезидентлар;

ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

бенефициар мулкдори ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган ташкилотлар;

мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;

юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар;

масъул шахсда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.


17-5. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.

Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсининг раҳбариятига тақдим этилиши лозим.


17-6. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак. Бу мақсадларда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс:

хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашлари лозим.

Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс бундай таваккалчиликни мониторинг қилиш ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим.



IV. ХАБАР ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ШУБҲАЛИ

ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШНИНГ МЕЗОНЛАРИ

ВА ТАРТИБИ


18. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операция қуйидаги аломатлар мавжуд бўлганда шубҳали деб топилиши мумкин:

жисмоний шахс томонидан қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошларни бир марта ёки 3 ой давомида бир неча маротаба харид қилиш, агар унинг умумий суммаси харид қилиш кунига базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ортиқ миқдорга тўғри келганда;

жисмоний шахс томонидан қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошларни бир марта ёки 3 ой давомида бир неча маротаба қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошларни қабул қилиш пунктига сотиш, агар унинг умумий суммаси топшириш кунига базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ортиқ миқдорга тўғри келганда;

жисмоний шахс томонидан қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошларни бир марта ёки 3 ой давомида бир неча маротаба таркибида қимматбаҳо металлар ва аффинланган қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган чиқиндиларни ҳамда парчаларни қимматбаҳо металллар ва қимматбаҳо тошларни қабул қилиш пунктига сотиш, агар унинг умумий суммаси сотиш кунига базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ортиқ миқдорга тўғри келганда;

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошларни қабул қилиш пунктидан жисмоний ёки юридик шахс томонидан қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошларни бир марта ёки 3 ой давомида бир неча маротаба харид қилиш, агар унинг умумий суммаси харид қилиш кунига базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ортиқ миқдорга тўғри келганда;

жисмоний шахс томонидан қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошларни бир марта ёки 3 ой давомида бир неча маротаба воситачиликка топшириш, агар унинг умумий суммаси топшириш кунига базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ортиқ миқдорга тўғри келганда;

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларни ишлаб чиқариш учун бир марта ёки 3 ой давомида бир неча маротаба буюртма бериш, агар унинг умумий суммаси буюртма бериш кунига базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ортиқ миқдорга тўғри келганда;

идентификациялашни тугатиш имкони бўлмаган ёки лозим даражада текшириш натижалари бўйича у билан ишга оид муносабатларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи маълумотлар олинганда;

амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ёки терроризмни молиялаштиришга ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида асосланган шубҳалар мавжуд бўлган барча ҳолатларда.

19. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.


20. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйилиши лозим, агарда:

мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;

операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;

операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;

операция қатнашчиси бўлган юридик шахс Рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.

Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг миқдори кўрсатилган ҳолда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юборишлари лозим.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.

20-1. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.

21. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:

шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш ҳақида;

мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида;

қонунчилик ҳужжатларига ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тўхтатиш ҳақида.


22. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаклда берилади.

Шубҳали операцияларга тааллуқли ҳар бир маълумот ҳақида ахборот масъул шахс томонидан қоғоз ва (ёки) электрон кўринишда юритиладиган махсус журналларга киритилади.


23. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни махсус ваколатли давлат органига кечиктирмай топширишлари зарур.

23-1. Бир маротабалик нақд маблағлар билан боғлиқ амалга оширилган операциялар суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошган тақдирда шубҳали операциялар деб топилади ва бундай операциялар ҳақида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши шарт.


V. ИЧКИ НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ

НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН АХБОРОТ ВА

ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

САҚЛАШ, МАҲФИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


24. Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:

операция тури ва уни амалга оширишнинг асослари;

операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;

операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;

операцияни топшириғи бўйича ва номидан амалга оширилаётган жисмоний ёки юридик шахсни индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;

ушбу шахс номидан операцияни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахснинг вакилини (ишончли вакилини) индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операциялар бўйича қабул қилувчи ва унинг вакилини индентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.


25. Операцияларни амалга оширувчи шахслар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш материалларини ва маълумотларини шу жумладан, иш ёзишмаларини, ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.

26. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилмасликни (шахсий мақсадлари ёхуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.


26-1. Масъул шахснинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Асиллик инспекцияси ва махсус ваколатли давлат орани билан ёзишмалар, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ.к.)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу шахс томонидан сақланиши лозим.

26-2. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.

26-3. Пул ўтказмалари ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ахборотдан махсус ваколатли давлат органи томонидан фойдаланиш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.


VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Асиллик инспекцияси ва махсус ваколатли давлат орани томонидан амалга оширилади.

27-1. Мазкур Қоидалар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича бошқа ҳужжатлар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг барча ходимларига етказилиши лозим.

27-2. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар ички ва ташқи вазиятлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда ички назорат тизими самарадорлигини доимий равишда мониторинг қилади ва баҳолаб боради, шунингдек иш самарадорлигини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсда ички аудит хизмати мавжуд бўлган тақдирда, ички назорат фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш ушбу хизмат томонидан амалга оширилади.

28. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.





Қоидаларга

ИЛОВА


Мижоз - юридик шахсни ва унинг бенефициар

мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган

МАЪЛУМОТ


1. Тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.


2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи.


3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.


4. Жойлашган жойи (почта манзили).


5. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар.


6. Мавжуд бўлган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати) ёхуд хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги) ҳақидаги маълумотлар.


7. Мижоз номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар.


8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар.


9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.


10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.


11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 45-сон, 492-модда.





































Время: 0.1769
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск