ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /Иқтисодиёт вазирлигининг 89-сон, Молия вазирлигининг 105-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 7-сон "Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 02.11.2009 й. Қарори (АВ томонидан 02.12.2009 й. 2052-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.12.2009 й.
N 2052
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 02.11.2009 й. N 89 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 02.11.2009 й. N 105 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ 02.11.2009 й. N 7 |
ҚАРОРИ
Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш
ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига
преференциялар берилиши мониторингини амалга
ошириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
(2009 йил 12 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 72-модда) ва 2003 йил 3 июлдаги 302-сон "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири С. Бекенов
Молия вазири Р. Азимов
Давлат архитектура ва
қурилиш қўмитаси раиси Б. Ходжаев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 49-сон, 528-модда.