ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2009 й. 309-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2009 й.

N 309



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ

АЙЛАНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш, улар ноқонуний айланишининг олдини олиш, пиротехника воситалари намойиш қилинадиган маданий томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларни ўтказишда хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтириш, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинча тақиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишгача қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.

3. Белгилансинки, барча пиротехника воситалари олиб қўйилиши ва кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда пиротехника воситаларини сақлаш ва йўқ қилиш жойларини белгиласинлар.


4. Бозорлар, савдо комплекслари ва корхоналарнинг раҳбарлари ўз ҳудудларида пиротехника воситалари савдоси ва сақланиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача шахсан жавоб бериши тўғрисида қатъий огоҳлантирилсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бир ой муддатда пиротехника воситалари айланиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни жорий этишга доир таклифлар киритсинлар, лицензия талабгорларига ва лицензиатларга қўйиладиган аниқ лицензия талаблари ва шартларини назарда тутсинлар.


6. "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда пиротехника воситаларини ишлаб чиқиш, сертификатлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда мажбурий бўлган хавфсизликнинг умумий талабларини белгилайдиган давлат стандартини тасдиқласин, шунингдек уларни хавфлилик даражаси бўйича таснифласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда пиротехника воситаларини ташиш, сақлаш ва уларни утиллаштириш қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўқувчилар ва ёшлар, уларнинг ота-оналари ўртасида пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб боришга доир чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши ҳолатларини ёритсинлар, шунингдек ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.


11. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирлар ташкил этилиши ва ижро этилиши учун жавобгарлик Ички ишлар вазирлиги (Матлюбов), Давлат солиқ қўмитаси (Парпиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 537-модда.































Время: 0.1876
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск