язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Статистика. Ҳисобот/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари/ Давлат статистика қўмитасининг 16.11.2009 й. 4-сон "2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 17.12.2009 й. 2055-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.12.2009 й.

N 2055




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

16.11.2009 й.

N 4


ҚАРОРИ



2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тасдиқлаш тўғрисида


(2009 йил 27 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 12-сон, 219-модда) 6-моддаси асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида"ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1-164-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор билан тасдиқланаётган давлат статистика ҳисоботларининг йиллик шакллари - 2009 йил учун ҳисоботдан бошлаб, жорий ҳисобот шакллари - 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киритилсин.


3. 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2008 йил 10 ноябрдаги 4-сонли "2009 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1880, 2008 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 51-сон, 506-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.



Раис                                                                                           Ғ. Қудратов


*) 1-164-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 549-модда.