ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Акциз солиғи /Молия вазирлиги 111-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-26-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 апрелдаги 173-сон қарорига иловада кўрсатилган "Бошқа ноозик-овқат истеъмол товарлари"га киритиладиган товарлар рўйхатини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 01.12.2009 й. Қарори (АВ томонидан 21.12.2009 й. 714-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.12.2009 й.
N 714-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 01.12.2009 й. N 111 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 01.12.2009 й. N 01-02/8-26 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 13 апрелдаги 173-сон қарорига иловада
кўрсатилган "Бошқа ноозиқ-овқат истеъмол
товарлари"га киритиладиган товарлар
рўйхатини ўз кучини йўқотган
деб топиш тўғрисида
(2009 йил 31 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6 ва 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 майдаги 217-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2001 й., 5-сон, 27-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 апрелдаги 173-сон қарорига иловада кўрсатилган "Бошқа ноозиқ-овқат истеъмол товарлари"га киритиладиган товарлар рўйхати (рўйхат рақами 714, 1999 йил 4 май) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. Азимов
Давлат божхона қўмитаси раиси С. Носиров
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 580-модда.