ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар / 2001 - 2013 йиллар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 30.10.2009 й. 1083-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги давлат бюджети тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2009 й.

N 1083-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2010 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тақдим этилиб, муҳокама қилиш мобайнида Қонунчилик палатаси депутатларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳисобга олинган ҳолда маромига етказилган Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:

2009 - 2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича инқирозга қарши дастурни амалга ошириш, шу асосда иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли барқарор суръатларини ва иқтисодиётнинг мувозанатли ривожланишини, инфляция даражасининг белгиланган энг юқори даражадан ошмаслигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;

иқтисодиётнинг халқаро сифат стандартларига мос келадиган ҳамда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган энг муҳим тармоқларини модернизация қилиш, техника ва технология жиҳатидан қайта жиҳозлаш орқали иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни ва унинг диверсификация қилинишини давом эттирсин;

саъй-ҳаракатларини қишлоқ жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантиришга, бандликни таъминлашга, қишлоқ аҳолисининг турмуши сифатини оши ришга, фермер хўжалиги ривожлантирилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратсин;

иқтисодиёт зиммасидаги солиқ юкини камайтириш ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича ишларни давом эттирсин;

бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишига барҳам бериш устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин;

иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорларини инфляция суръатларига нисбатан илдам ошириб бориш орқали аҳолининг фаровонлигини изчил яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини бундан буён ҳам давом эттирсин;

вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари фондлари (бюджет ташкилотларини ривожлантириш фондлари ҳам шунга киради) маблағларига Давлат бюджетининг ғазна ижроси механизмини татбиқ этсин, шунингдек Давлат божхона қўмитаси бўйича тушумларни ғазна ҳисобварақларига ўтказсин;

Давлат бюджети тақчиллигини республика бюджетининг зарурий айланма касса маблағидан ортиқ бўлган бўш қолдиқлари ҳамда бошқа ноинфляциявий манбалар ҳисобига молиялаштирилишини назарда тутсин.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласин, минтақаларнинг солиқ солинадиган базасини кенгайтириш ва молиявий салоҳиятини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


4. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.


5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                                     Д. Тошмуҳамедова



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 10-сон, 391-модда
























Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск