язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Ўмон Султонлиги/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2009 йил 30 март, ЎзР Президентининг 04.06.2009 й. ПК-1124-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида иккиёқлама

солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва

капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг

олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ўмон Султонлиги Ҳукумати, икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I БОБ. БИТИМНИ ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ


1-модда. Битим қўлланиладиган шахслар


Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг резидентлари бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва капитал солиқларига жами даромаддан, жами капиталдан ёхуд даромад ёки капиталнинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинган даромаддан, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошларнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар ҳамда капитал қиймати ўсишидан олинадиган солиқлар киради.


3. Ушбу Битим қўлланиладиган амалдаги солиқлар, шу жумладан қуйидагилардир:


а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

(I) юридик шахсларнинг фойда (даромад) солиғи;

(II) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи;

(III) мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиғи" деб аталади);


b) Ўмон Султонлигига нисбатан:

(I) 47/1981-сонли Султон Фармони бўйича компаниялар даромадидан ундириладиган солиқ;

(II) 77/1989-сонли Султон Фармони бўйича ундириладиган муассасалар фойдасидан солиқ;

(бундан кейин "Ўмон солиғи" деб аталади).


4. Ушбу Битим унинг имзоланган санасидан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай айнан бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган ҳар қандай муҳим ўзгаришлар тўғрисида, ушбу ўзгаришлардан сўнг тегишли муддат даври ичида бир-бирларини хабардор қиладилар.



II БОБ. ТАЪРИФЛАР


3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимнинг мақсадларида, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

(а) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жўғрофий маънода қўлланилганда, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошира оладиган унинг ҳудудини, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини англатади;

(b) "Ўмон" атамаси Ўмон Султонлиги ҳудудини ва унга тегишли оролларни, шу жумладан, ҳудудий сувлари ва халқаро ҳуқуқ ва Ўмон Султонлиги қонунчилигига мувофиқ унинг доирасида Ўмон Султонлиги денгиз туби, ер ости, чегарадош сувлар табиий захираларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш бобида суверен ҳуқуқларни амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудий сувларидан ташқарига чиқадиган ҳар қандай ҳудудни билдиради;

(с) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистон Республикасини ёки Ўмон Султонлигини англатади;

(d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашувини англатади;

(е) "компания" атамаси, солиқ солиш мақсадида юридик шахсни ёки юридик шахс сифатида қараладиган ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;

(f) "Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Ахдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари тегишинча бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани англатади;

(g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль воситаларидан фақат бошқа Ахдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;

(h) "миллий шахс" атамаси қуйидагиларни англатади:

(I) Аҳдлашувчи Давлат миллатига мансуб бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

(II) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг тегишли мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ва уюшмани.

(i) "ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:

(I) Ўзбекистонга нисбатан - Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;

(II) Ўмонга нисбатан - Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Маслаҳатчисини ёки унинг ваколатли вакилини.


2. Битим исталган вақтда Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ана шу Давлат қонунларига кўра эга бўлган маънони англатади, атаманинг ҳар қандай маъноси ана шу Давлатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун назарда тутилган маънодан устувор бўлади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битим мақсадларида "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, корпоратив сифатида ташкил этилган жойи, рўйхатдан ўтган жойи ёки исталган бошқа мезон асосида солиқ солинадиган ҳар қандай шахсни англатади, шунингдек Давлатнинг ўзини ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органини ҳам ўз ичига олади.


2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:

(а) шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойига эга бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади, агар у иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойига эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлари маркази) энг яқин бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;

(b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази бўлган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойи бўлмаса, у одатда яшаб турган Давлатнинггина резиденти ҳисобланади;

(с) агар шахс одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Давлатнинг фуқароси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;

(d) агар (а) - (с) кичик бандлари бўйича резидентнинг мақомини аниқлашнинг иложи бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув асосида ҳал

...