язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Озарбайжон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Боку, 2008 йил 11 сентябрь) (ЎзР Президентининг 06.07.2009 й. ПҚ-1150-сон қарори билан тасдиқланган, 2009 йил 29 июлда кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида

маҳфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ

Муқаддима


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида ҳамкорлик жараёнида алмашиладиган маҳфий ахборот ҳимоясини таъминлаш мақсадида,

Томонлар давлатлари ўртасида мавжуд дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш истагига асосланиб,

Маҳфий маълумотларни алмашиш Томонлар ўртасида самарали ҳамкорлик олиб бориш учун зарур эканлигини тан олиб,

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Озарбайжон Республикаси қонунчилигига мувофиқ маҳфий ахборот ҳимоясини таъминлашдан ўзаро манфаатдорликни инобатга олган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамаларни аниқлаш


Ушбу Битим мақсадларида қўлланиладиган атамалар маънолари:


1) "давлат сири" - ҳар қандай шаклда ифодаланган, давлатлар томонидан ўз миллий қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилинадиган, рухсатсиз тарқатилиши Томонлар давлатларининг манфаатлари ва хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар;


2) "маҳфий ахборот" - Томонларнинг ҳамкорлиги жараёнида олинадиган (бериладиган) ва (ёки) юзага келтирилган (ҳосил қилинган), ҳар қандай шаклда ифодаланган, давлатлар томонидан ўз миллий қонунчилигига мувофиқ давлат сири сифатида ҳимоя қилинадиган, рухсатсиз тарқатилиши Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) Озарбайжон Республикаси хавфсизлиги ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар;


3) "маҳфий ахборот тарқатувчилар" - моддий объектлар, шу жумладан, маҳфий ахборот ўз аксини рамзлар, тимсоллар, сигналлар, техник ечимлар ва жараёнлар кўринишида топадиган табиий майдонлар;


4) "маҳфий ахборотни ҳимоя қилиш" - маҳфий ахборотни рухсатсиз тарқатишга йўл қўймаслик ва унинг эгаларини сақлаш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқий, маъмурий, ташкилий, муҳандис-техникавий ва бошқа чоралар;


5) "маҳфий ахборотнинг рухсатсиз тарқ

...