ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2010 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2010 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҲТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2010 ЙИЛНИНГ ФЕВРАЛЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-февраль ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 75 360 (37 680* + 37 680) сўмга тенг.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
(6 х 75 360) = 452 160 сўмгача |
Даромад суммасининг 11** фоизи |
452 161 сўмдан (10 х 75 360) = 753 600 сўмгача |
49737,6 сўм + 452 160 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи |
753 601 сўм ва ундан юқори |
100982,4 сўм + 753 600 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг олти бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг февраль ойидаги иш ҳақи миқдори 200 000 сўм, январь-февраль ойлари учун жами даромади эса 400000 сўм (200000 + 200 000) бўлганда, солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги 452160 сўмгача даромадига 11%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-февраль ойлари учун солиқ суммаси:
400 000 х 11% = 44 000 сўмни ташкил этади.
Январь ойида 22000 сўм солиқ ушланганлиги сабабли, февраль ойи учун солиқ суммаси 22000 сўмни (44000 - 22 000) ташкил этади.
Январь-февраль ойлари учун ҳисобланган иш ҳақининг 1 фоизи*** миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий ушланмалар суммаси:
400000 х 1% = 4 000 сўмни ташкил этади.
Фуқароларнинг ШЖБПҲга
...