ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2010 й. 37-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Корея Республикасига Давлат ташрифи давомида эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2010 й.

N 37


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ И.А. КАРИМОВНИНГ КОРЕЯ

РЕСПУБЛИКАСИГА ДАВЛАТ ТАШРИФИ ДАВОМИДА

ЭРИШИЛГАН АҲДЛАШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ВА ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2010 йил 10 - 12 февралдаги Корея Республикасига Давлат ташрифи давомида эришилган савдо-иқтисодий, инвестиция ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ва аҳдлашувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2010 йил 10 - 12 февралдаги Корея Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш Тадбирлари режаси ҳамда Корея корпорациялари ва компаниялари иштирокида амалга ошириладиган Инвестиция лойиҳалари рўйхати 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари тасдиқланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.


3. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар - ушбу қарорга 2-иловага* киритилган лойиҳалар бўйича масъул бажарувчилар Корея корпорациялари ва компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг келишилган тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда тақдим этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги имзоланган битимлар ва аҳдлашувларнинг бажарилиши, Тадбирлар режасида назарда тутилган аниқ чора-тадбирларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири В.И. Норов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) 1-2-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 9-сон, 68-модда.




























































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск