язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Монополистик фаолият устидан давлат назорати/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2010 й. ПҚ-1293-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2010 й.

N ПҚ-1293



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сон Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётни монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш мақсадида:

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида, Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимлари сонини 7 нафарга кўпайтирган ҳолда, Нарх белгилаш йиғма бошқармаси ташкил этилсин.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Нарх белгилаш йиғма бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

монополист корхоналар, табиий монополиялар субъектлари товарлари (ишлари, хизматлари)га нарх белгилаш, монопол нархлар (тарифлар)нинг чекланган даражалари тўғрисида маълум қилиш ҳамда нархлар асоссиз оширилишининг олдини олиш масалаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари) таннархи таркибини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг харажатларини шу жумладан маҳсулотларга энергия ва материал сарфини камайтириш йўли билан мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

товар бозорларидаги нархлар, шу жумладан, пировард истеъмолчининг маҳсулотига нархларнинг ўзгариши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, монопол нархлар ва тарифларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида уларнинг иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида нарх белгилашга таъсирини таҳлил қилиш;

монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га асоссиз равишда оширилган нархларни пасайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни сотишнинг мақбул механизмларини белгилаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликни таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар фаолиятини тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги, декларация қилинаётган нархларнинг шакллантирилиши юзасидан биргаликда текширишлар ўтказиш ҳуқуқи берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

марказий аппаратни ҳамда ҳудудий органларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида" 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарори;

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2006 йил 20 январдаги ПҚ-265-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда - қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

икки ой муддатда - рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш масалалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришини таъминласин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 9-сон, 67-модда.