ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2010 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2010 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҲТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2010 ЙИЛНИНГ МАРТ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-март ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 113 040 (37 680 + 37 680 + 37 680) сўмга тенг.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
(6 х 113 040) = 678 240 сўмгача |
Даромад суммасининг 11** фоизи |
678 241 сўмдан (10 х 113 040) = 1 130 400 сўмгача |
74606,4 сўм + 678 240 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи |
1130 401 сўм ва ундан юқори |
151473,6 сўм + 1 130 400 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг олти бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг март ойидаги иш ҳақи миқдори 200 000 сўм, январь-март ойлари учун жами даромади эса 600 000 сўм (200 000 + 200 000 + 200 000) бўлганда, солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги 678 240 сўмгача даромадига 11%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-март ойлари учун солиқ суммаси:
600 000 х 11% = 66 000 сўмни ташкил этади.
Январь-февраль ойларида 44 000 сўм солиқ ушланганлиги сабабли, март ойи учун солиқ суммаси 22 000 сўмни (66 000 - 44 000) ташкил этади.
Январь-март ойлари учун иш ҳақининг 1 фоизи*** миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий ушланмалар суммаси:
600000 х 1% = 6 000 сўмни ташкил этади.
Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ходимга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 4 000 сўм миқдорида мажбурий бадаллар ушланганлиги боис, март ойи учун ажратма миқдори 2 000 сўмни (6 000 - 4 000) ташкил этади. Март ойи учун бюджетга ўтказиладиган солиқ суммаси қуйидагини ташкил этади:
22000 - 2 000 = 20000 сўм.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг март ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади. Унинг суммаси:
200 000 х 4% = 8 000 сўмни ташкил этади*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:
200 000 - 22 000 - 8 000 = 170 000 сўмни ташкил этади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг ўн бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг март ойидаги иш ҳ
...