язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Маҳаллий саноат. Ҳунармандчилик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.2010 й. ПФ-4210-сон "Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.03.2010 й.

N ПФ-4210



ХАЛҚ БАДИИЙ

ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ВА АМАЛИЙ

САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, халқ ижодиёти соҳасига аҳолининг кенг қатламини, шу жумладан ёшларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 1 апрелдаги ПФ-3983-сонли Фармонининг 1-бандида назарда тутилган, уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлаш юзасидан солиқ имтиёзининг амал қилиш муддати “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари - якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ оилавий корхоналар халқ бадиий ҳунармандчилиги ва қўлда ишланган амалий санъат буюмларини сотишдан олинадиган даромаддан 2017 йилнинг 1 январигача бўлган даврда ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилсин.

2. “Ҳунарманд” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармонда назарда тутилган солиқ имтиёзи татбиқ этиладиган “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари - бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат буюмларини уй шароитида ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар рўйхатини аниқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юқорида кўрсатилган солиқ имтиёзининг тўғри қўлланилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 13-сон, 93-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 3-сон, 121-модда