Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2002 й. 123-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 12 апрелдаги

123-сон қарорига

1-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон

Миллий кутубхонаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) Ўзбекистон Республикаси давлат кутубхонаси, ахборот ва маданий-маърифий муассаса ҳисобланади ва кутубхоначилик, библиография, илмий-тадқиқот, илмий-методик ва ахборот фаолиятини амалга оширади.


2. Миллий кутубхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонига мувофиқ, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат кутубхонаси ва Республика илмий-техника кутубхонаси негизида ташкил этилган ҳамда мажбуриятлар ва тузилган шартномалар бўйича уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Миллий кутубхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфида бўлади.


4. Миллий кутубхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.


5. Миллий кутубхона жамоат фойдаланиши, жамиятнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун мқлжалланган матн, овозли ёзувлар ёки тасвирлар ҳолидаги ахборотлар қайд этилган моддий объектларнинг (кейинги ўринларда ҳужжатлар деб аталади) универсал фондини тўплаш ва сақлашни таъминлайди ҳамда жамият, миллий ва жаҳон маданияти, фани ва таълимни ривожлантириш манфаатларини  кўзлаб фаолият кўрсатади.


6. Миллий кутубхона фондлари Ўзбекистон Республикаси халқи маданий бойлигининг бир қисми сифатида бегоналаштирилмайди ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қўриқланиш ва фойдаланишнинг махсус режимида бўлади.


7. Ўқув залларида Миллий кутубхона фондларидан ва унинг маълумотлар аппаратидан фойдаланиш, шунингдек ахборот манбаларини қидириб топиш ва танлашда консультация ёрдами кўрсатиш бепул амалга оширилади.


8. Миллий кутубхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда кутубхонадан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлайди, кутубхона фондларини ва бошқа ахборот ресурсларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг махсус режимини, шунингдек улардан фойдаланиш режимини  белгилайди.

Алоҳида қимматга эга бўлган ва нодир нашрларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда кутубхонадан фойдаланиш қоидаларида Миллий кутубхона фондларидан фойдаланишда чеклашлар белгиланиши мумкин. Миллий кутубхонада мавжуд бўлган  чекланган тартибда фойдаланиладиган ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотдан ҳамма фойдаланиши мумкин.


9. Миллий кутубхона фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


10. Миллий кутубхона юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, сметага, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, гербли юмалоқ муҳрга, бурчакли ва бошқа штампларга эга бўлади.


11. Миллий кутубхонанинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй.



II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


12. Қуйидагилар Миллий кутубхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кутубхона фондларини мамлакатимиз ва чет эл адабиётлари билан бутлаш, мавжуд матбаа нашрлари, қўлёзмалар ва бошқа ҳужжатларни сақлаш, ўрганиш ва илмий ишлаш, уларни мунтазам равишда тўлдириб бориш, умумий равишда фойдаланиш тамойилларига риоя этиш асосида жамиятнинг ҳужжатлар ва библиографик ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш;

Ўзбекистон халқининг миллий-маданий, маънавий мероси, бойлиги ва қадриятларини кенг тарғиб қилиш;

республика кутубхона фонди бўйича маълумотларнинг ягона электрон базасини  яратиш, халқаро андозалар асосида замонавий методлар ва ахборот технологияларини кутубхоначилик ишларига жорий этиш;

халқаро библиографик ахборотлардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш учун Интернет тармоғидан фойдаланиш;

кутубхоначилик ишлари соҳасидаги республика мақсадли дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашиш;

кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик соҳасидаги илмий-тадқиқот, методик ишларни мувофиқлаштириш ва олиб бориш ҳамда кутубхоначилик ишларида янги  ахборот технологияларини қўллаш;

кутубхоначилик соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, халқаро кутубхоначилик дастурларида қатнашиш, мутахассислар, матбаа нашрлари ва бошқа ҳужжатларни ўзаро алмашиш.



III. АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


13. Миллий кутубхона ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

дунёвий билимларнинг кенг кўламини, Ўзбекистон халқи маънавий меросини акс эттирувчи ҳужжатларнинг универсал фондини бутлаш, сақлаш ва уни жамоат фойдаланишига тақдим этиш;

фойдаланувчиларга кутубхона ва ахборот хизмати, шу жумладан маълумотнома-библиографик хизматлар кўрсатиш;

ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳужжатларнинг иккита бепул мажбурий нусхалари асосида, шунингдек ҳужжатларни сотиб олиш, китобларни ўзаро (шу жумладан халқаро) алмашиш йўли билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хилда олиш асосида миллий ҳужжатларнинг энг тўлиқ фондини шакллантириш, унинг доимий сақланишини таъминлаш;

улкан маданий, илмий ва бадиий қимматга эга бўлган хорижий ҳужжатлар фондини шакллантириш ва унинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон тўғрисидаги ҳужжатларни устувор тарзда бутлаш, сақлаш ва ҳисобга олиб бориш;

тарих ва маданият ёдгорликларига мансуб нашрлар ва коллекцияларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлаш;

миллий ҳужжатларнинг давлат библиографик ҳисобини олишда қатнашиш, библиографик, рефератив ва умумий-таҳлилий ахборот манбаларини яратиш;

миллий библиография манбаларини яратиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси тўғрисида, унинг ҳудудида ва ташқарисида чиққан барча ҳужжатларнинг библиографик ҳисобини ташкил этиш ва юритиш;

турли ахборот манбаларидаги каталоглар ва картотекалар тизими ёрдамида Миллий кутубхона фондларини илмий ишлаб чиқиш ва очиб бериш;

миллий йиқма электрон каталогни, ахборот базаларини ва маълумотлар банкларини шакллантириш, улардан, шунингдек бошқа миллий ҳамда хорижий ахборотлар ресурсларидан  фойдаланишни ташкил этиш, ахборот алмашишда қатнашиш;

ҳужжатларнинг, шу жумладан миллий ҳужжатли меросга, тарих ва маданият ёдгорликларига мансуб ҳужжатларнинг ҳолатини текширишни, тавсифлашни, консервациялаш ва таъмирлашни амалга ошириш;

кутубхоначилик ишлари, библиография, китоб ишлари соҳасида ва бошқа турдош соҳаларда илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни олиб бориш, бошқа кутубхоналарга методик ёрдам кўрсатиш;

кутубхона кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш;

замонавий кутубхоначилик технологияларини ўрганиш ва  жорий этиш;

мавзули кўргазмалар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар уюштириш;

хорижий кутубхоналар, бошқа ташкилотлар билан кутубхоначилик ишлари соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш.



IV. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


14. Миллий кутубхона қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомда белгиланган асосий вазифаларга мувофиқ ўз фаолиятининг мазмуни ва аниқ шаклларини белгилаш;

белгиланган тартибда ноширлик ва полиграфия фаолиятини амалга ошириш, китобларнинг кимошди савдоларини ўтказиш, пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек кутубхонанинг асосий вазифаларини бажаришга йўналтирилган бошқа фаолият турларини  амалга ошириш;

кутубхонадан фойдаланувчилар томонидан етказилган зарарнинг турларини ва ундириш миқдорларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва кутубхонадан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ белгилаш;

ўз фондларидан, уларнинг тўлиқлиги ва бутлигига хилоф етказмасдан ҳужжатларнинг ортиқча сони ва нусхаларини ҳужжатларни  ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган йўриқномага мувофиқ чиқариш ва сотиш. Кутубхона фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган мол-мулкни харид қилиш ёки ижарага олиш;

юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида кутубхона фондларидан фойдаланиш шартларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда асосий фаолият соҳаси бўйича уюшмалар, жамиятлар, фондлар ва бошқа ташкилотларни таъсис этишда ва уларнинг ишларида қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кутубхона фондларини тқплаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боқлиқ бўлган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

юридик ва жисмоний шахсларга ҳужжатларни идентификация қилиш бўйича консультациялар бериш, ҳужжатларни, шу жумладан миллий ҳужжатли меросга, тарих ва маданият ёдгорликларига мансуб ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш.



V. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИ БОШҚАРИШ


15. Миллий кутубхона фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган директор раҳбарлик қилади.


16. Директор:

Миллий кутубхонага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда кутубхонани бутлаш соҳасини тасдиқлайди;

кутубхонанинг штатлар рўйхатини, унинг таркибий бқлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда директор ўринбосарларини ва илмий котибни  лавозимга тайинлайди;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

кутубхона ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, уларнинг вазифаларини белгилайди, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кутубхона ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;

белгиланган тартибда кутубхона мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади, ишлаб чиқариш ва ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланишни  таъминлайди;

кутубхонанинг моддий-техника базасини зарур даражада сақлаш ва ривожлантириш, кутубхона фойдаланувчилари ва ходимлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширади, кутубхона фондлари ва маълумотномалар аппарати, алоҳида қимматли ва нодир коллекциялар тўпламлари, шунингдек бинолар, иншоотлар, асбоб-анжомлар, кутубхонанинг бошқа мол-мулки сақланиши ва улардан зарур даражада фойдаланилиши учун жавоб беради.


17. Миллий кутубхонада маслаҳатлашув органи сифатида етакчи олимлар, кутубхона ва бошқа илмий ташкилотлар мутахассисларидан шакллантириладиган илмий кенгаш тузилади. Кутубхона директори илмий кенгаш раиси ҳисобланади, у илмий кенгаш тўғрисидаги низомни, илмий кенгаш фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларни ҳамда унинг таркибини тасдиқлайди.



VI. МИЛЛИЙ КУТУБХОНАНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


18. Миллий кутубхонанинг биноси, иншоотлари, кутубхона фондлари, бошқа мол-мулклари давлат мулки ҳисобланади, кутубхонанинг тезкор бошқарувида бўлади ва уларнинг бирон-бир тарзда бегоналаштирилиши, хусусийлаштирилиши ва гаровга берилиши мумкин эмас.

Миллий кутубхона эгаллаб турган ер участкалари қонунчиликка мувофиқ унинг доимий фойдаланишида бўлади.


19. Ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун кутубхона:

белгиланган тартибда ўзига тезкор бошқарув учун биркитилган;

кутубхона юридик ва жисмоний шахсларнинг совға, эҳсон шаклида, шунингдек васиятнома, шартнома бўйича ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда олинадиган мол-мулкка эгалик қилишни, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишни қонунда белгиланган доирада амалга оширади.


20. Миллий кутубхонанинг кутубхона фондларига ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш, бериш ва улардан чиқариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


21. Миллий кутубхонанинг молиявий маблағлари:

давлат бюджети маблағлари;

асосий ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа фаолиятдан олинган даромадлар;

ихтиёрий эҳсонлар, кутубхонага васият қилинган маблағлар, шунингдек кутубхона фойдасини кўзлаб ўтказиладиган хайрия тадбирларидан олинган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.


22. Миллий кутубхонанинг тузилмаси, штатлари, ходимларининг сони, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва миқдорлари ушбу мақсадлар учун кутубхонага давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалардан олинган маблағлар доирасида белгиланади. Миллий кутубхона ходимларига ставкалар ва маошлар бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.


23. Миллий кутубхонани тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.















































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск