ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.1999 й. Ф-951-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида ўқув-тарбия жараёнини текширишни ҳамда унинг раҳбар ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

02.02.1999 й.

N Ф-951



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ АКАДЕМИЯСИДА

ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТЕКШИРИШНИ

ҲАМДА   УНИНГ   РАҲБАР   ВА   ПРОФЕССОР-

ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида юқори малакали офицер кадрларни тайёрлашнинг фаол тизимини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга тингловчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ихтисосли ҳарбий фанларни ўқитиш сифатини, профессор-ўқитувчилар таркибининг касб маҳоратини ошириш, Академияга кириш учун номзодларни танлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар ҳамон етарли даражада эмас.

Таълимнинг илғор усуллари суст жорий этилмоқда, ўқув режалари ва дастурлари савияси замон талабларига мос келмайди.

Адъюнктларни ўқитиш ва армиянинг катта командирлар таркибини касб жиҳатидан қайта тайёралш ташкил қилинмаган. Ҳарбий ислоҳотнинг, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашнинг энг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган муҳим ҳамда амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш жиддий яхшиланиши талаб қилинади.

Академия республика ҳарбий билим юртлари ва фуқаро олий ўқув юртлари ҳарбий кафедралари илмий-ўқув ва услубий фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказ бўлиб қолгани йўқ. Ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий, энг самарали шакл ҳамда усулларини ўрганиш ва жорий этиш мақсадида хорижий мамлакатларнинг тегишли олий ўқув юртлари, академик институтлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан алоқалар секинлик билан ривожлантирилмоқда.

Академия фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, педагог ҳамда раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишдаги камчиликларни бартараф этиш, уларнинг касб маҳоратини ошириш мақсадида:

1. Академиянинг ўқув-тарбия ишлари, илмий-услубий фаолияти текширилсин, шунингдек раҳбар ва профессор-ўқитувчилар таркиби аттестациядан ўтказилсин.


2. Мазкур ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун иловага мувофиқ комиссия тузилсин.


3. Қуйидагиларни ўрганиш, текшириш ва уларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш комиссиянинг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:

- Академиянинг ўқув жараёни ва ўқув-услубий базаси;

- Академия тингловчиларининг ватанпарварлигини, ўз Ватанига, ҳарбий бурчига меҳр-муҳаббати ва садоқатини ҳамда маънавий-иродавий фазилатларини оширишга қаратилган ҳарбий-тарбия ишлари;

- Қуролли Кучларни ислоҳ қилишнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга оид илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш;

- Академияга кириш учун номзодларни ўрганиш ва танлаш тартиби;

- Академияни ўқитувчи ва офицер кадрлар билан таъмнлаш бўйича ишлар, уларнинг малакасини ошириш тизими.


4. Комиссия (М. Раҳмонқулов) Академияни текшириш, кадларни аттестациядан ўтказиш натижалари ва уларнинг фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида 1999 йил 10 мартгача маълумот берсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 1999 йил 2

февралдаги Ф-951-сон

Фармойишига

ИЛОВА



Қуролли Кучлар Академиясининг

раҳбар ва профессор-ўқитувчилар таркибини

аттестациядан ўтказувчи комиссия

ТАРКИБИ


М. X. Раҳмонқулов

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгашининг котиби - комиссия раиси


А. Б. Холматов

- Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Бош консультанти - комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари:


Қ. П. Мамедов

- Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари


А. А. Абдураҳимов

- Давлат ва жамият қурилиш академияси илмий мудири, физика-математика фанлари номзоди


Ғ. М. Дадажонов

- Ўзбекистон Республикаси МХХ ҳарбий контрразведка бошқармаси бошлиғи


М. К. Зиёев

- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи, иқтисод фанлари доктори


М. С. Имомназаров

- Давлат ва жамият қурилиш академияси миллий маънавият ва диншунослик кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор


И. У. Мажидов

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, техника фанлари номзоди, доцент


Қ. С. Ражабов

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгашининг етакчи консультанти, ҳарбий фанлар номзоди


Р. П. Пўлатов

- Тошкент Давлат техника университетининг катта ўқитувчиси, техника фанлари номзоди

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 2-сон, 50-модда
























Время: 0.1246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск