ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.1999 й. Ф-979-сон Фармойиши. Хоразм вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш ҳамда аҳолини меҳнат бандлигини таъминлаш мақсадида тузилган Республика комиссияси фаолияти тўғрисида
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
01.04.1999 й.
N Ф-979
1. Хоразм вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш ҳамда аҳолини меҳнат бандлигини таъминлаш мақсадида Республика комиссияси иловага мувофиқ ташкил этилсин.
2. Республика комиссияси (Б. Ҳамидов) вилоят ҳокимлиги билан биргаликда:
- қишлоқ хўжалигида зарар ҳисобига ишлаётган хўжаликларни таҳлил қилиб, шу асосда ажратилган ерларга уй-жой қуришни ман этиш шарти билан феремер хўжаликларини тузиш;
- кичик ва хусусий корхоналар ташкил этиш ҳамда меҳнатга лаёқфатли аҳолининг уйларида маҳсулот ишлаб чиқаришини ташкил этиш;
- мавжуд имкониятларни янги ерларни ўзлаштиришга шу асосда бу ерларда фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этишга қаратиш;
- ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, кучли шўрланган ерларни ҳосилдор экин майдонларига айлантириш чораларини кўрсинлар.
Шулар асосида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 4-сон, 89-модда