Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш / Техник жиҳатдан тартибга солиш /

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг Давлат фондини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.05.2010 й. 86-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 10 майдаги

86-сон қарорига

2-ИЛОВА


Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларнинг Давлат фондини

шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг Давлат фондини шакллантириш ва юритиш тартиби бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга оширишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.


1. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг Давлат фонди (кейинги ўринларда Давлат фонди деб юритилади) қоғоздаги ва электрон шаклдаги, замонавий ахборот технологиялари асосидаги маълумотнома-излаш аппарати билан биргаликда норматив ҳужжатларнинг тизимлаштирилган фондидан иборат бўлади.


2. Давлат фонди:

а) юридик ва жисмоний шахсларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида ахборот бериш;

б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида фан ва техниканинг замонавий ютуқларидан фойдаланишга кўмаклашиш;

в) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотларнинг ошкоралигини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.


3. Давлат фонди Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ваколатли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида шакллантирилади ва юритилади.

4. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

а) Давлат фонди шакллантирилиши, унинг сақланиши, тизимлаштирилиши, ҳисобга олиниши ва долзарблиги ташкил этилишини;

б) юридик ва жисмоний шахсларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди.


5. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат ваколатли органлари:

а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида, фаолиятнинг бириктирилган йўналишлари бўйича ахборот ресурслари шакллантирилиши, уларнинг сақланиши, тизимлаштирилиши, ҳисобга олиниши ва долзарблиги ташкил этилишини;

б) юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг фаолият йўналишлари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида ахборот берилишини;

в) юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг фаолият йўналишлари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар қоидалари тушунтирилишини таъминлайди.



II. ДАВЛАТ ФОНДИНИНГ ТАРКИБИ


6. Давлат фонди таркибига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги белгиланган тартибда тасдиқланган қуйидаги норматив ҳужжатлар (кейинги ўринларда норматив ҳужжатлар деб юритилади) киритилади:

а) техник регламентлар (умумий ва махсус);

б) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар;

в) санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари;

г) шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар;

д) стандартлаштириш бўйича халқаро, давлатлараро ва миллий ташкилотларнинг расмий ахборот нашрлари ҳисобланган классификаторлар, каталоглар, кўрсаткичлар, рўйхатлар, бюллетенлар;

е) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги барча норматив ҳужжатларнинг электрон вариантлари.



III. ДАВЛАТ ФОНДИНИ ТЎЛДИРИШ


7. Норматив ҳужжатларнинг Давлат фондини тўлдириш ва юритиш мақсадида тасдиқланган норматив ҳужжатлар улар тасдиқланган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат ваколатли органларига уларнинг фаолияти йўналишлари бўйича юборилади.

8. Норматив ҳужжатлар тўпламида қуйидагилар бўлиши керак:

а) тасдиқланган норматив ҳужжатларнинг қарорлари (буйруқлари) матнлари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларнинг матнлари, ушбу ҳужжатларнинг асл нусхаларининг нусхаси қоғозда ва электрон манбаларда (келишилган форматда) бир нусхада;

б) босма нашр шаклида тасдиқланган норматив ҳужжатларнинг икки нусхаси (келишилган форматда).



IV. ДАВЛАТ ФОНДИНИ ЮРИТИШ


9. Норматив ҳужжатлар белгиланган тартибда жамлаб ва якка тартибда ҳисобга олиниши керак.


10. Амал қилиш муддати тугаган норматив ҳужжат белгиланган тартибда Давлат фондидан чиқарилади ва унинг бир нусхаси архив ҳужжати сифатида қолиши керак. Ушбу нусхага "Архив нусхаси" штампи босилади. Архив нусхалари архивда камида 10 йил сақланади.


11. Давлат фондига тушган ҳар бир норматив ҳужжат, қандай тарзда нашр этилишидан ва манбанинг туридан (қоғозда, электрон манбада) қатъи назар, йиллик Техник регламентлар ва стандартлар кўрсаткичларида акс эттирилади.


12. Ҳужжат бекор қилинганда ёки бир ҳужжат бошқа ҳужжат билан алмаштирилганда рақамли каталогда тегишли ҳужжатга библиографик карточканинг чап томондаги ҳошиясига унинг алмаштирилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида белги қўйилади.


13. Бекор қилинган ёки алмаштирилган норматив ҳужжатларнинг библиографик карточкалари юқорида кўрсатиб ўтилган белгилар билан биргаликда рақамли каталогда аввалги жойида қолдирилади ва улардан маълумотнома-ахборот хизматлари кўрсатишда фойдаланилади.


14. Норматив ҳужжатларни зарур тарзда сақлаш учун уларнинг сақланишини таъминлайдиган жой ажратилади.


15. Давлат фондининг норматив ҳужжатлари белгиланган тартибда доимий равишда долзарблаштирилиши керак.


16. Архивда сақланаётган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар картотекага киритилиши керак.



V. МАЪЛУМОТНОМА-АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Маълумотнома-ахборот хизматлари кўрсатиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат ваколатли органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 18-19-сон, 140-модда.






























Время: 0.1920
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск