язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.1998 й. Ф-895-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойиши

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

23.09.1998 й.

N Ф-895




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Жамият ҳаёти барча соҳаларини ислоҳ қилиш жараёнларини чуқурлаштиришнинг стратегияси, асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш, ўтиш даврида республика иқтисодиётининг ҳуқуқий асослари ва фаолият шарт-шароитини шакллантириш, демократик ислоҳотларни рўёбга чиқаришни тезлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, Ўзбекистоннинг жаҳон тизимига интеграциялашуви, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича идоралараро кенгаш тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.

Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат органи бўлиб, жамоатчилик асосида ишлайди ҳамда жамиятнинг демократик асосларини мустаҳкамлаш, қонунчилик ва ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш, иқтисодий, молиявий, банк ҳамда маъмурий ислоҳотлар соҳасига янги куч бағишлаш мақсадида кенг доирадаги муаммолар бўйича тавсия тарзидаги қарорлар қабул қилади.


2. Қуйидагилар Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг барқарор ва олға қараб ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш унинг жаҳон тизимига интеграциялашуви, жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш жараёнларини чуқурлаштиришнинг стратегияси ва устуворлигини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

ислоҳ қилишнинг мақсадли дастурлари ва аниқ моделларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни рўёбга чиқариш мониторингини амалга ошириш;

сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларда ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

демократик ва иқтисодий ислоҳотлар борасида қабул қилинган қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини ошириш ва республика иқтисодиёти устувор тармоқларига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз фаолиятини қуйидаги масалалар бўйича доимий ишлайдиган:

иқтисодий, молиявий ва банк соҳаларини ислоҳ қилиш, бозор тамойиллари ва механизмларини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш;

давлат бошқаруви тизимини демократлаштириш ҳамда сиёсий ислоҳотларни чуқурлаштириш;

қонунчилик ва ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш;

янгиланишларни бир маромда олиб бориш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, хусусий мулкни ривожлантириш ҳамда кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш;

ташқи иқтисодий сиёсат ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш ишчи комиссиялари орқали амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


5. Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи аппарати вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати экспертлари гуруҳи зиммасига юклансин.


6. 1994 йил 21 январдаги “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 745-Фармоннинг 1-пункти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича идоралараро кенгаш ташкил этиш тўғрисида”ги Ф-360-сон Фармойиши ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.


7. Мазкур Фармойиш ижросини назорат қилиш Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1998 й., 9-сон, 194-модда