ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /Ўзбекистон Республикасининг 19.05.2010 й. ЎРҚ-246-сон "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.11.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.05.2010 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
19.05.2010 й.
N ЎРҚ-246
"ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ
САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 10 ВА
11-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 18 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 10, 473-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика, дорихона муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар, шунингдек хусусий фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар киради";
2) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Тиббий фаолият тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан, фармацевтика фаолияти эса тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин".
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
“Халқ сўзи”, 2010 йил 20 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 148-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 5-сон, 177-модда