язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Саноат хавфсизлиги/ Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 25.05.2010 й. 2105-сон билан рўйхатга олинган "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 15.04.2010 й. 126-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 25 майда 2105-сон

билан рўйхатга олинган

"Саноатконтехназорат" давлат

инспекцияси бошлиғининг

2010 йил 15 апрелдаги

126-сонли буйруғига

ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар

фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш

учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини (кейинги ўринларда эксперт ташкилотлари деб юритилади) аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш "Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш қоидалари"да (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 43-сон, 463-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.


2. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловлар мазкур Низом асосида амалга оширилади.



II. ЭКСПЕРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ИНСПЕКЦИЯ

НАЗОРАТИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


3. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш (қайта аккредитация қилиш, аккредитация соҳасини кенгайтириш) учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида тўлов ундирилади.

4. Буюртмачи топширган аризасидан воз кечган тақдирда аккредитация қилиш учун тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.


5. Аккредитация аттестати дубликати берилгани учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида тўлов ундирилади.


6. Аккредитация аттестатида кўрсатилган эксперт ташкилоти ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги натижасида аккредитация аттестати қайта расмийлаштирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари микдорида тўлов ундирилади.


7. Аккредитация қилинган эксперт ташкилоти фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида тўлов ундирилади.


8. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш бўйича тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳисобварағига ўтказилади.

9. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш мақсадида жойига бориб баҳолаш билан боғлиқ харажатлар буюртмачи томонидан қопланади.


10. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан режали инспекция назоратини ўтказиш бўйича тушган маблағлар аккредитация қилиш ва инспекция назоратини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳамда саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини ташкил қилиш ва ривожлантириш учун сарфланади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 164-модда.