Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Эркин алмаштириладиган валюта хариди учун йиғим тўлаш Тартиби (АВ томонидан 15.01.1999 й.да 594-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.1999 й.

N 594

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

08.01.1999 й.

N 27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

08.01.1999 й.

N 99-02


Эркин алмаштириладиган валюта

хариди учун йиғим тўлаш

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон “Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг пргонози тўғрисида”ги қарорининг 8-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ ХАРИД ҚИЛИШ

УЧУН ЙИҒИМНИ ТЎЛОВЧИЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикаси ички валюта бозорида эркин алмаштириладиган валюта ва бошқа хорижий валютани (бундан кейин - хорижий валюта) харид қилиш бўйича операцияларни амалга оширадиган юридик шахслар (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари) йиғимни тўловчилар ҳисобланади.


II. ЙИҒИМ ОЛИШ ОБЪЕКТИ


2.1. Ўзбекистон Республикаси ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилишда тўланадиган миллий валютадаги суммадан йиғим олинади.

Хорижий валютани харид қилиш бўйича қуйидаги операциялардан йиғим ундирилмайди:

бюджет маблағлари ҳисобидан;

биржадан ташқари валюта курси бўйича;

жисмоний шахслардан алмаштириш пунктларида.


III. ЙИҒИМ СТАВКАСИ


3.1. Йиғим ставкаси 5 фоиз миқдорида белгиланади.



IV. ЙИҒИМНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


4.1. Йиғим Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ҳамда валюта операцияларини амалга оширадиган ваколатли банклар томонидан хорижий валютани харид қилиш вақтида харидорлардан ушлаб қолинади.

Йиғим суммалари тўлиқ ҳажмда республика бюджетига ўтказилади (“Ўзбекистон Республикаси бюджети даромадлари ва харажатлари таснифи”да 73-хатбошининг 12-бўлими).


4.2. Ваколатли банклар мазкур Тартибга мувофиқ валюта харид қилганлик учун йиғим тўланганидан кейингина мижозлар ҳисобварақларига харид қилинган валютани ўтказади. Йиғим ҳар беш кунда бир марта республика бюджетига ўтказилади.

4.4. Хорижий валютани харид қилиш учун йиғим бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисоби 68-“Бюджет билан ҳисоб-китоблар” ҳисобварағининг “Хорижий валютани харид қилиш учун йиғим” илова ҳисобварағи бўйича юритилади.

Бу илова ҳисобварақ кредити бўйича ҳисобланган солиқ суммаси 26-“Давр харажатлари” ҳисобварағи билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Хорижий валютани харид қилиш учун йиғимнинг бюджет даромадига ўтказилган амалдаг суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

68-“Бюджет билан ҳисоб-китоблар” ҳисобварағи дебети “Хорижий валютани харид қилиш учун йиғим” илова ҳисобварағи.

51-“Ҳисоб-китоб варағи” ҳисобварағи кредити.



V. ТЎЛОВЧИЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ


5.1. Хорижий валютани харид қилиш учун йиғимни тўловчилар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



VI. НАЗОРАТ


6.1. Йиғимни тўғри ва ўз вақтида тўлаш устидан назорат қилиш ваколатли банклар, Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси, давлат солиқ хизмати ва молия органлари зиммасига юкланади.


6.2. Йиғимни тўлаш устидан назорат қилиш бўйича вакиллар вазифасини бажара бориб ваколатли банклар ва Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ойига бир марта ойнинг 1-куни ҳолатига кўра 2 иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига юридик шахслар томонидан 1-иловага мувофиқ тўланган йиғимлар суммалари ҳақида ахборот тақдим этади.

6.3. Жойларда ваколатли банкларнинг минтақавий бўлинмалари юқоридаги маълумотларни молия ва солиқ органларига тақдим этади.


6.4. Хорижий валютани харид қилган юридик шахслар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунига қадар давлат солиқ хизматларига 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисоб-китоб топширади.

6.6. Йиғим тўлаш тартибини бузганлик учун, шунингдек назоратнинг йўқлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.

Тартибга

1-ИЛОВА



199 __ й.1 ____________ ҳолатига кўра

Юридик шахслар томонидан хорижий валютани

харид қилиш учун йиғимни тўлаш ҳақида

АХБОРОТ

______________________________________

(ваколатли банк номи)



хорижий валюта тури

ўлчов бирлиги, мингда

Корхона номи

Чет эл валютасида сотиб олинди

Харид қилинган чет эл валютасининг сўм эквивалентидаги суммаси

Бюджетга тўланиши лозим бўлган йиғим суммаси

Ҳақиқатда бюджетга сўм ўтказилдди

Жами йил бошидан

шу жумладан, ой бошидан

Жами йил бошидан

шу жумладан, ой бошидан

Жами йил бошидан

шу жумладан, ой бошидан

Жами йил бошидан

шу жумладан, ой бошидан

1

2

3

4

5

6

7

8

9

































Раҳбар _____________

                            (имзо)

Тартибга

3-ИЛОВА


Корхона (ташкилот) штампи


______________________________________________

давлат солиқ инспекциясига

____________________________________ бўйича

(корхона, ташкилотнинг тўлиқ номи)

Солиқ органи

штампи ёки белгиси




Идентификация рақами  олинди ______________

199 __ йил ____________________ учун

хорижий валютани харид қилганлик учун

йиғим суммаси ҳисоб-китоби

N

Кўрсатикичлар

Сатр рақами

Сумма

1

Харид қилинган чет эл валютаси ҳажми

010


2

Чет эл валютасинин тури:

- АҚШ доллари

- Буюк Британия фунт стерлинги

- Германия мркалари

- Франция франклари

- бошқа хил чет эл валюталари

020


3

Чет эл валютасини харид қилишга оид

ўтказилган сўмлар ҳажми

030


4

Чет эл валютасини харид қилишга

бўлган йиғим ставкаси (%ларда)

040

5

5

Бюджетга тўланиши лозим бўлган йиғим суммаси

((030 сатр х 040 сатр) / 100)

060


6

Ҳақиқатда бюджетга тўланди

070


7

Чеклашлар (+, -)

(060 сатр - 070 сатр)

080


             

Корхона (ташкилот) раҳбари _______________          _________________

                                                                       (имзо) )                                               (сана)


Олдим  ______________

                           (имзо


Бош бухгалтер _______________   ______________

                                               (имзо)                             (сана)


“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва

идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси”, 1999 йил, 2-сон














































Время: 0.1432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск