язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2002 й. 71-сон "Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2002 й.

N 71



ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК

БЎЙИЧА НАФАҚАЛАР ТЎЛАШ ЧЕГАРАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Олий Мажлиснинг 2001 йил 6 декабрдаги 306-II-сон қарори билан маъқулланган Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси  Меҳнат кодексининг 285-моддасига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йил 1 мартдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар:

Иккинчи жаҳон  уруши қатнашчиларидан бўлган ходимларга, байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга, қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар учун - 18 ёш) тўлмаган уч нафар ва ундан кўп  фарзанди бўлган ходимларга, Чернобил АЭСдаги авария  оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга, Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга, ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногирон ходимларга, шунингдек  ходим ишда шикастланиш ва касб касалликлари оқибатида вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганда  ойлик иш ҳақининг тўлиқ миқдорида;

ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар бўйича ҳисобда турувчи ходимларга, улар томонидан давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўлаб келиниши муддатига (умумий иш стажига) қараб  ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда;

қолган ҳолларда, улар томонидан давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўлаб келиниши  муддатига (умумий иш стажига) қараб  ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан 80 фоизигача миқдорда тўланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг  Бош вазири                           Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 2, 12-модда.