язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 18.06.2010 й. 15/10-сон Баёни "Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида (АВ томонидан 18.06.2010 й 1638-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2010 й

N 1638-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИ

МАЖЛИСИНИНГ

18.06.2010 й.

N 15/10


БАЁНИ


"Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида

ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар

ҳузурида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


[Кўчирма]


(2010 йил 28 июндан кучга киради)



1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 8 ноябрдаги 29-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1638, 2006 йил 8 ноябрь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ушбу қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Ҳайъат раиси, вазир                                                       Р. Муҳитдинов






Баёнига

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал

идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи

нотариуслар ҳузурида стажировка ўташ тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:

а) номидан, 1-банддан ва 2-банднинг иккинчи хатбошисидан "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

б) муқаддимадан ва 3-банднинг учинчи хатбошисидан "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:

а) номидан "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

б) муқаддимадан "ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (кейинги ўринларда матнда хусусий нотариуслар деб юритилади) ҳузурида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

в) 1-банддан "ва хусусий нотариус ҳузурида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

г) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Давлат нотариал идораларида стажёрлар сони ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. Бунга иш ҳажми, келгусида қўшимча нотариусларга бўлган талаб ва ишдан бўшаб ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган нотариуслар сони асос қилиб олинади.

Давлат нотариал идораларида стажёрлар захирасини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда матнда адлия бошқармаси деб юритилади) тузади";

д) 10-банд чиқариб ташлансин;

е) 13-банддан "Хусусий нотариусда стажёрни ишга қабул қилиш хусусий нотариус буйруғи билан расмийлаштирилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ж) 18-банддан "ёки хусусий нотариуснинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

з) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Давлат нотариал идораларида стажёрлар меҳнатига белгиланган тартибда адлия бошқармаси томонидан ҳақ тўланади";

и) 21-банддаги "идоралари ва хусусий нотариусларда" деган сўзлар "идораларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 24-25-сон, 204-модда.