язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2010 й. 118-сон "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2010 й.

N 118




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ

КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚИШДАН

ЧЕТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалар ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий таълим муассасаларига қабул қилиш, шунингдек талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 12 июлдаги 342-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши ҳамда мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 24-25-сон, 195-модда.