язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2010 й. ПФ-4224-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.07.2010 й.

N ПФ-4224



ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР

ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида:


1. 2010 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори ўрта ҳисобда 1,2 баравар оширилсин.


2. 2010 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи - ойига 45 215 сўм;

ёшга доир пенсиялар - ойига 88 845 сўм;

ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряд - ойига 45 215 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 88 845 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 54 265 сўм миқдорида белгилансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болали оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2010 йилнинг 1 августидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


4. Белгилансинки, 2010 йилнинг 1 августидан бошлаб барча турдаги пенсияларнинг ўртача 1,2 баравар оширилиши уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилишини инобатга олган ҳолда амалга оширилади, бунда 1991 йилнинг 1 январигача ва ундан кейинги йилларда тайинланган пенсияларнинг миқдори тенглаштирилиши назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда барча турдаги пенсияларни оширишнинг аниқ миқдорларини белгиласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдан молияланадиган ташкилот ҳамда муассасалар билан биргаликда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.


6. Қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2010 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар:

бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилиши 90 фоиз миқдорида республика давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳамда 10 фоиз миқдорида бюджет муассасалари ва ташкилотлари сметалари бўйича харажатларни мақбуллаштириш ҳисобидан;

пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши республика давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


7. Хўжалик ҳисобидаги бирлашма, корхона ва ташкилотлар 2010 йилнинг 1 августидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли Фармони (7-банди истисно қилинган ҳолда) 2010 йилнинг 1 августидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 13 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 28-29-сон, 230-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 7-сон, 289-модда